20:48 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Германиянинг Ўзбекистондаги режим билан мулоқоти немис демократияси учун шармандалик бўлди

24.03.2006 16:06 msk

Галима Бухарбаева, Берлин

Берлиндаги немис сиёсатчилари 2005 йилнинг 13 май куни Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида бўлиб ўтган қонли воқеалар (ўшанда ҳукумат қўшинлари кўп минг кишилик намойишчилар оломонини ўққа тутган, юзлаб, балки минглаб айбсиз фуқароларни ўлдиргандилар) ҳақида гапиришни ҳам, эшитишни ҳам ёқтирмайдилар.

Бу воқеа Германиянинг ўз манфаатларини кўзлаб Ўзбекистон билан давом эттираётган ҳамкорлигига путур етказади. Бу манфаатлардан бири Ўзбекистон жанубидаги Термизда ҳарбий базани сақлаб қолиш бўлиб ҳисобланади.

Немис Бундесверига Афғонистондаги тинчликпарварлик миссиясини қўллаш учун зарур бўлган бу база андижонликларнинг ҳаётидан ҳам, инсон ҳуқуқларидан ҳам, демократик Германия обрўсидан ҳам муҳимроқ бўлиб чиқди.

Немис сиёсатчилари таҳдид ва ультиматум шаклидаги қатъий чора-тадбирлар ўзбек ҳукмдорларини ранжитиши мумкин ва у ҳолда улар Ғарб таъсиридан умуман четлаб кетадилар, деб ҳисоблайдилар.

Аммо Тошкент режими билан ўйнашишда давом этаётган немис сиёсатчилари ўзларининг юмшоқликлари ва хушмуомалаликлари билан мустабид режимни демократик қадриятларни ҳурмат қилишга ишонтира оламиз, дея фақат ўзларини алдаяптилар. Аслида, диктаторлик режими Германияни Андижондаги намойишчиларни оммавий қирилишига ва ундан кейин мамлакат бўйлаб кенг кўламдаги қатағонларга кўз юмишга мажбур қилиб, унинг ўз даражасига туширмоқда.

Президент Ислом Каримов режими одамларни ўлдириш яхшимаслигини, бундай қилиш мумкинмаслигини билмагани учун ҳамда маслаҳат ва мулоқотга муҳтож бўлгани учун Андижондаги намойишчиларга қарата ўт очгани йўқ. Андижонликларни режимга қарши чиқишга ҳар қандай уринишни йўқ қилиб ташлаш учун онгли равишда ўлдиргандилар.

Германиялик сиёсатчилар Андижонда нима бўлганини биладилар, уларнинг ҳеч қайсиси қирғин гувоҳлари гувоҳликларини, журналистларнинг репортажлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, БМТ, ЕҲҲТ ҳисоботларини шубҳа остига олмайдилар ва рад этмайдилар.

Мақоланинг давомини рус тилида бу ерда ўқинг.