13:43 msk, 17 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик таниқли имом Европадан бошпана топди

16.03.2006 06:48 msk

BBC

Ўзбекистонда бедарак йўқолгани айтиладиган Тошкентдаги «Тўхтабой» масжиди имоми Обидхон қори Назаров Бирлашган Миллатларнинг қочқин мақоми билан Қозоғистондан Оврўпога йўл олган. Бу ҳақда 2005 йилнинг 15 март куни BBC радиосининг ўзбек хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, БМТ қочқинлар агентлиги шу йил январ ойида Обидхон қори ва оиласига сиёсий қочқин мақомини берган.

Обидхон Назаровнинг шахсий ҳавфсизлиги нуқтаи назаридан у кетган мамлакат номини ошкор этилмаяпти.

Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидининг собиқ имоми 1998-йилда сирли равишда ғойиб бўлганидан буён унинг қаердалиги номаълум эди. Ўзбекистонлик расмийлар имомни диний экстремизм ва терроризм айблайдилар. Унинг ўзи барча айбловларни рад этади.

Обидхон қори Назаров имомлик қилган "Тўхтабой" масжиди 1990-йиллар бошида минглаб мусулмонларни жалб этган. Тўқсонинчи йиллар ўрталарида ҳукуматнинг масжид ва имомлар устидан назоратни кучайтириш ҳаракатлари Обидхон қори ва тарафдорларининг норозилик чиқишларига сабаб бўлди.

Обидхон қори "Тўхтабой" масжидида қилган энг сўнгги маърузаларида ҳукуматнинг масжидлардан овоз кучайтиргичларни олиб ташлаш, соқол қўйиш ва ҳижоб ўрашни таъқиқлаш ҳақидаги қарорларини танқид қилади. Бунга жавобан ҳукумат уни имомликдан четлатади ва ўзи яшаб турган Тошкентдаги уйни ноқонуний эгаллаб олганликда айблайди.

1998-йилда Обидхон қори сирли равишда ғойиб бўлганидан сўнг, унга алоқаси бўлган ўнлаб шахслар қамоққа ташланади. Улар орасида Обидхон қорининг икки ноиби ва укалари ҳам бор. Ўтган йили имомнинг ўғли Ҳусниддин Назаров милиция томонидан сўроқ қилинганидан сўнг, бедарак йўқолган.

Обидхон қори ўтган йил охирларида Қозоғистонда унинг ўн нафар тарафдорлари ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга топширилганидан сўнг БМТ қочқинлар агентлигига мурожаат этишга мажбур бўлган.