08:43 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент марказидаги Мустақиллик майдонидаги монумент умуммиллий рамз мақомини олди

08.02.2006 11:32 msk

Андрей Кудряшов (Тошкент)

Тошкентнинг марказий майдонидаги 1991 йилда В. И. Ленин ҳайкали олиб ташланиб, ўрнига Ўзбекистон харитаси акс этган бронза глобус ўрнатилган гранит постамент яқин кунларда миллий рамз мақомини олди. Ислом Каримов томонидан 2006 йилнинг 4 февралида имзоланган қарорга мувофиқ Мустақиллик майдонидаги ёдгорлик ўтган йилнинг охирида унга қўшилган «Бахтли она» ҳайкали билан биргаликда Мустақилик ва инсонийлик Монументи деб аталди. Бундан буён давлат байрамлари кунлари, чет эл делегациялари ҳамда чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари чоғида унинг пойига гуллар қўйилади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон президентининг шахсий назорати остида ўтказилаётган Тошкент марказини бутунлай қайта қуриш ниҳоясига етай деб қолди. Кўпдан буён таъмирлаш ишлари билан боғлиқ ҳолда ёпиқ турган Мустақиллик майдони одамлар учун очилди. Милиция кордони қизиқувчиларни «Баҳор» концерт зали ўрнида ўтган йил ёзида қурилган оппоқ Сенат биносига яқинлаштирмайди. Янги аллея ва гулзорларнинг жойлашишига қараганда энди майдонда ҳарбий парадлар ва оммавий намойишлар ўтказилмайди.

Сенат биноси

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Мустақиллик ва инсонийлик Монументи тўғрисида»ги қарори матнини «ЎзА.Ўз» ахборот агентлигининг сайтида ўқиш мумкин.