06:11 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қамчиқ довонида транспорт қатнови тикланди (фоторепортаж)

06.02.2006 17:37 msk

ўз. ахб.

Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлари билан боғловчи Қамчиқ довонидаги қор уюмларини тозалаш ишлари ниҳоясига етди. Йўл ходимлари транспорт ҳаракатини тезроқ тиклаш мақсадида кечаю-кундуз енг шимариб ишладилар. Ана шундай ишлар натижасида ўтган йили юз берган фожеаларнинг олди олинди.

2005 йил февраль ойининг биринчи кунларида Қамчиқ довонида қор кўчиши оқибатида тўрт ҳарбий хизматчи ва бир неча ишчи ҳамда об-ҳаво хизмати ходими ҳалок бўлганди. Ўшанда бу муҳим транспорт артериясидаги ҳаракат 20 кунга ёпилиб қолган эди («Фарғона.Ру» бу ҳақда ёзган).


Йўлни тозалаш ишлари давом этмоқда

Қор қўйнида

Йўл очиқ

Қамчиқ довонидаги қор уюмлари баъзи йилларда май ойининг охиригача туради, қор кўчиши хавфи эса баҳорнинг ўрталаригача сақланиб қолади. Бироқ шу йилнинг январь ойи охирида Фарғона водийсининг кўплаб туманларида шунчалик кўп қор ёғдики, бунақа қорни маҳаллий одамлар сўнгги 15-20 йил давомида кўрмаган эдилар.


Хўжалик иншоотларига борадиган йўл қор остида

Қамчиқ довонидаги тоннель

Қор кўчкиси милиция машинасини тан олмайди

Қисқа вақт ичида довонга яқин жойлашган тоғлардан ўттиздан ортиқ кўчки тушди. Қор уюмларининг баландлиги айрим жойларда уч метрга етади.

Довонни тозалашга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган
Довонни тозалашга ҳарбийлар ҳам жалб қилинган

Қамчиқ довони Фарғона водийсини шимол томондан ёпиб турувчи Қурамин тоғ тизмаларининг чўққисида жойлашган. Қамчиқ довонининг баландлиги 2268 метр. Ўтган асрнинг 60-йилларида йўл қурилган, довондан Фарғона водийсини Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан яқинроқ йўл орқали боғловчи автомобиль йўли ўтади.

2000 йил сентябрь ойида Қамчиқ ва Резак довонларида умумий узунлиги 2 километр 486 метр бўлган замонавий тоннеллар фойдаланишга топширилган эди.


Йўлларда қор остида қолган машиналарни учратиш мумкин

Баъзи жойларда қор уюмининг баландлиги 3 метрга етади

Қамчиқ довони орқали йўл қадимдан маълум бўлган. Ўтмишда ҳозир ҳам излари сақланиб қолган тик тош йўлдан карвонлар қийинчилик билан ўтар ва чўпонлар ўз подаларини тоғдаги яйловларга ҳайдар эдилар.