11:07 msk, 23 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Браконьерлар Қизил китобга киритилган сайғоқларни овлаб, гўштини Урганчда сотмоқдалар

04.02.2006 10:21 msk

Сергей Наумов

Урганчда сайғоқ гўштини сотиш ҳоллари аниқланган. Бу ҳайратланарли факт. Сайғоқларнинг кўчиши Хоразм вилоятидан 600-700 чақирим нарида ўтгани сабабли браконьерлар ов учун анча олис сафарларга чиқишларига тўғри келмоқда.

Устюртдаги ов кўлами шу даражага етдики, сайғоқнинг гўшти Хоразмда сотила бошлади. У ерда одамлар бу гўштни Совет Иттифоқи давридан буён кўрмаган эдилар. Бу йил мамонтлардан кўпроқ яшаган ноёб жониворларни кенг кўламда браконьерларча ов қилиш давом этди. Қўшни Қозоғистонда сайғоқлар давлат даражасида ҳимоя қилинади. Бироқ емиш излаган қўштуёқлилар Устюрт платосининг Ўзбекистон қисмига келишга мажбур бўладилар. Бу ерда эса уларни қирғин кутмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг қарорига мувофиқ, 1991 йилда формал равишда «Сайғоқ» қўриқхонаси тузилган. Бироқ 1 миллион гектарли майдондаги қўриқдан ҳали ҳанузгача дарак йўқ. Ўзбекистон зология жамияти Россия Федерацияси ва Марказий Осиёнинг адир экосистемасидаги сайғоқлар сони охирги 15 йилда бир миллиондан эллик минг бошга ҳам етмаган даражага тушиб кетган, дея маълум қилди.

Янги туғилган сайғоқ боласи. Маркус Фрай фотоси
Янги туғилган сайғоқ боласи. Маркус Фрай фотоси