12:49 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг 13 фотосуратчиси: нарсаларга шахсий нуқтаи назардан қараш

04.02.2006 10:15 msk

Сид Янишев

Тошкентдаги Замонавий санъат марказида республика Бадиий академияси қошидаги фотосуратчилар секциясининг йиллик ҳисобот кўргазмаси очилди. «Шахсий нуқтаи назар» деб номланган ҳар йили ўтказилувчи бу кўргазма ўзбекистонлик 13 фотосуратчининг ўтган йилда қилган ишларини ўз ичига олади.

Тасвирий санъат мухлисларининг эътиборига Ўзбекистоннинг машҳур фотосуратчилари бўлган Жирнов, Шепелин, Каримбобоева, Шораҳматов, Соколов, Аметов, Головачёв, Минайченко, Вяткин, Турсун Али, Корандаев, Қанаки ва Жумаевларнинг ишлари тақдим этилган.

Кўргазма иштирокчиларидан бири Владимир Жирновнинг сўзларига қараганда, ўзбек фотосуратчиларининг ишлари ғарблик ва ҳатто россиялик ҳамкасбларининг ишларидан кескин ажралиб туради.

«Ўзбек фотографияси деярли янги тенденциялар, мисол учун Россия фотографиясидаги, таъсиридан ташқарида ривожланди. Кўп ҳолларда бизда жуда кучли бўлган Совет фотография мактаби ўзгаришсиз қолди”, - деб ҳисоблайди Жирнов. – “Биринчи томондан бу жанрли портретларга урғу бериш, иккинчи томондан эса классик санъатга яқинлик, яъни фотосуратларни Леонардо Да Винчи даврларидан тортиб шаклланиб қолган қонунлари асосида тузишдан иборатки, у Совет даврларида жуда фаол ривожланган эди”.

М. Головачёв фотоси
Фото М.Головачева

Фотосуратчининг фикри бўйича Ўзбекистон фотосанъати фонида «Россия фотографияси ривожида «тўғридан-тўғри» ёки «директ-фотосурат» деб аталувчи, ҳар қандай ташқи аралашувдан холис бўлган фотосуратлар бор. Бунда кўпинча фотосуратнинг бадиий томонлари «борт ортида» қолиб, фақат фактнинг ўзигина аҳамиятга эга бўлади».

В. Жирнов фотоси
Фото В.Жирнова

“Ўзбек бадиий фотографиясида рассомчиликка имкони борича яқинлаштириш принципига асосан тасвирий аспектларга катта эътибор қаратилаётган бир пайтда”, - деб ҳикоя қилади Жирнов, - “Ғарб, жумладан Россия фотосанъати формализм томонга оғиб кетмоқда”.

Фото А.Жумаева
А. Жумаев фотоси