14:09 msk, 17 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда одатдан ташқари кўп қор ёғмоқда

29.01.2006 13:36 msk

Андрей Кудряшов

Фото © FromUz.Com сайтидан олинди

Фото © ИА "Фарғона.Ру"

Ўзбекистонда ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталаридан буён кузатилмаган кучли қор ёғмоқда. 27 январь куни тушгача Тошкентда 50 сантиметр қалинликда қор ёғиб, бу қуёшли мамлакатдаги ўртача ойлик нормадан анча юқоридир.

Кўп йиллардан буён маҳаллий ҳокимият биринчи марта йўллардаги сирпанчиқ билан курашиш ўрнига аввал трамвай, кейин троллейбуслар тиқилиб қолаётан қор уюмларини йиғиштиришларига тўғри келмоқда. Енгил машиналарини кечаси очиқ осмон остида қолдириб кетганлар эрталаб уларни қор остидан қазиб олишга мажбур бўлдилар, бироқ улар кўп юрмасдан қор остида яшириниб қолган ариқ ва бошқа чуқурларга тушиб қола бошладилар. Кўчада ўйнаётган болаларнинг ёрдамисиз у ерлардан чиқиб кетиб бўлмасди.

Шалоплаган аталадек бўлиб кетган чорраҳаларда йўл-транспорт ҳодисаларининг сони бирданига ошиб кетди. Таксичилар бензиннинг кўп сарфланаётганлигини рўкач қилиб, нархларни ошириб юбордилар. Бундай об-ҳавога кўникмаган йўловчилар шкафларидан ёзда қуёшдан сақланишга мўлжалланган соябонларини олишга мажбур бўлдилар… Бу кўпчиликни дарахт шохларидан тушаётган қор бўлаклари ва бинолар томидан тушаётган сумалаклардан сақлаб қолди. Кўчадаги савдогарлар дўконлари устига полиэтилендан соябон ёпдилар. Қорнинг оғирлигидан иссиқхоналарнинг томлари синиб тушди.

Шаҳар ташқарисида транспорт қатнови бузилган. Қишлоқ йўллари шунчалик тўсилиб қолганки, уларда ҳатто тракторларнинг юриши ҳам қийин бўлиб қолди, шаҳарлараро автойўлларда эса машиналар тиқилиб, уларнинг тўпланиб қолишига сабаб бўлмоқда. У ерларда қурилиш бригадалари ишчилари аҳволни ўнглаш устида ишламоқдалар. Қор уюмларининг катталигидан ва кўчки кўчиши хавфи туфайли тоғ довонлари орқали ўтадиган йўллар вақтинчалик ёпилган. Тошкент вилоятининг Чимён ва Белдерсой чанғи курортларига олиб борувчи серпантин ҳам ёпилган.

Бу орада синоптиклар қор ёғиши шу яқин кунларда давом этишини кутишмоқда. Кучли ёғинни кунлар илишини ваъда қилаётан, бироқ бошланиши учун ҳақиқий қор бўрони билан енгиллашиб олаётган илиқ атмосфера фронти пайдо қилган. Гидрометмарказининг айтишича, қор шанба ва якшанба кунлари ҳам тинмай ёғиб, кейин ёмғирга айланади. Бироқ февралнинг биринчи кунлариёқ ҳарорат бутун Ўзбекистон бўйлаб, энг шимолий туманлар бўлган Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари, тезда 6-10 градусгача илиб кетади. Бугунги кунда тоғларда йиғилаётган қорларнинг тез эриши кўчки ва тошқинларни келтириб чиқариши мумкин.