08:20 msk, 23 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги собиқ колхозлар фермер хўжаликларига айлантирилмоқда

20.01.2006 18:32 msk

ЎзА хабари асосида

«Ер ҳақиқий эгаларига топширилсин». «ЎзА» ўзбек миллий ахборот агентлигининг сайтида эълон қилинган хабар ана шундай номланади. Агентлик мана шундай хабар беради.

Мамлакат президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги «2006 йилда қишлоқ хўжалиги ширкатларини фермерлик хўжаликларига айлантириш бўйича тадбирлар ҳақида»ги қарорига мувофиқ Тошкент вилоятида тендер танловлари жадаллик билан бормоқда.

2001 йилда вилоят фермерларига бор-йўғи 61 минг гектар ер тегишли эди. Энди эса 8 минг фермер тасарруфида 173 минг гектардан ортиқроқ ер бор.

2003 йилнинг 27 октябрида қабул қилинган «2004-2006 йилларда фермерлик хўжаликларини ривожлантириш Концепцияси» ва президентнинг юқорида аталган қарори асосида вилоятда 50 фойдасиз ва рентабеллиги паст бўлган ширкатлар тарқатилиб, уларнинг асосида 2 мингга яқин янги фермер хўжаликлари тузилади.

Тарқатилаёган ширкат хўжаликларининг тасарруфида 70628 гектар ер бўлиб, уларнинг 58 минг гектари қишлоқ хўжалиги экинларига мўлжалланган ерларидир.

– Бу йил бизнинг туманимизда олти ширкат хўжалигини тарқатиш кўзда тутилган, - дейди қайта ташкил қилиш бўйича Чиноз тумани комиссиясининг раиси Асқар Баҳромов. – Уларнинг умумий ер майдони 11784 гектарни ташкил қилади. Бугунгача беш ширкатда ўтказилган тендер танловларида 800 дан ортиқ даъвогар қатнашди. Биз улардан ҳар бирининг имкониятларини ўрганиб чиқиб энг муносиб номзодларни танлаб олдик.

Танлов якунларига кўра, беш ширкат хўжаликларининг ерлари 118 фермерга бўлиб берилди.

Бундан ташқари янги фермер хўжаликларининг ишлаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида жой-жойларда МТП ларга альтернатив равишда мини-банкларни ташкил қилиш борасида амалий ишлар бошланди.



 

Реклама