01:23 msk, 19 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон президенти қизининг интервьюси «Фанта»га қўшиб сотилмоқда

17.01.2006 19:39 msk

ўз. ахб.

Аёлларнинг иллюстрацияланган «Bella Terra» журнали Ўзбекистонда президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли «Terrа Group» компанияси томонидан 2002 йилдан тортиб нашр қилинади. Журналистларнинг гувоҳлик беришларича, журнал пайдо бўлган дастлабки йилларда «доим пайдо бўлиб турадиган ва жимгина ғойиб бўладиган, янги лойиҳаларга илҳомлантирувчи, ҳар бир соннинг биринчи ҳарфидан охиргисигача мавжуд бўлган» одам қатори у редакциянинг ишида шахсан ва жуда фаол қатнашиб келган.

Бироқ тез орада дипломатлик карьераси Гулнора Каримованинг кўп қирралидан ҳам баландроқ шахсини журналистикадан ва, миш-мишларга қараганда, «Terrа Group»нинг ишида бевосита иштирок этишдан ҳам алаҳситди. Ўзининг зийрак раҳбаридан ажралган журнал ёпилиб қолмади, аксинча, ўзининг расмий нусхасини уч мингдан ўн мингтагача кўтарди. Тўғри, битта сонининг энг кам нархи – 5000 сўм ($4.3) эканлиги туфайли бу нашр кўплаган ўзбек мухлислари учун қўл етмас бўлиб қолмоқда.

Бироқ «Bella Terra» мутлақо онгли равишда «жамиятнинг юқори қатламлари»га мўлжалланган журнал сифатида кўрсатилиб, асосан пойтахтдаги европалик ишлаб чиқарувчилар томонидан ишланган кийимлар сотилувчи дўконлар ва элитар гўзаллик салонлари ҳамда уяли алоқа операторларининг марказий офисларида сотилади.

Ўтган янги йил байрамида ва 2006 йилнинг биринчи ҳафталарида Тошкент марказидаги супермаркетларнинг харидорлари «Bella Terra» журнали янги сонларининг алкоголсиз ичимликлар, масалан, «Фанта»нинг олти идишдан иборат пластик қутиларини сотиб олганларга совға сифатида берилаётганини кўрдилар. Бу йўл билан ё журнал дўконларга янги йилда сотилмай қолган маҳсулотларини сотиб олишга ёрдам берди, ёки бунинг акси… Нима бўлганда ҳам бу совғанинг бахтли эгалари Каримова хонимнинг батафсилдан кўра тўлароқ бўлган суҳбатини ўқиш имконига эга бўлдилар. Журналнинг январь-февраль қўшма сонида бу суҳбат 20 бетни эгаллайди, бу саҳифаларда матндан ташқари қаҳрамоннинг ҳар хил интерьер ва ракурсда тушган 36 фотосурати ҳам жойлаштирилган.

Дарвоқе, бу интервьюсида Гулнора Исломовна президентнинг қизи яқинда мусиқали клипда суратга тушганлиги ҳақидаги «журналистларнинг ғийбатлари» ростлигини ҳам тасдиқлаган. Гулнора Исломовнанинг камтарона тан олишича, «…агар ваъда қилишганидек бу менга ўхшаш персонаж белгилари мавжуд бўлган шахслантирилган мультик бўлса», клипни маҳаллий телеканаллар томошабинлари кўриб қолишлари эҳтимол.