14:54 msk, 16 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғонадаги “Браво” қаҳвахонасидаги кўргазмага маҳаллий рассомларнинг асарлари қўйилди

05.01.2006 20:26 msk

ўз. ахб.

5 январь куни Фарғонадаги “Браво” арт-қаҳвахонасида 2006 йил ҳисобидан илк кўргазма очилди. Қаҳвахонанинг уч йиллик таваллудига бағишланган кўргазмадан рангтасвир, графика, пастель, чий ва гобелен сингари олтмишдан ортиқ турли услубларда яратилган тасвирий санъат асарлари жой олди. Кўргазмага қўйилган асарларнинг бир қисми “Браво” арт-қаҳвахонаси хусусий коллекцияси ҳисобланади.

Қаҳвахонага ҳадя этилган иккита асар, ҳозирги кунда Москвада ва Тошкентда яшаётган машҳур фарғоналик рассомлар Сергей Алибеков ва Вячеслав Усеиновлар мўйқаламга мансубдир.

Бошқа бир қанча асарлар ҳам “Браво” қаҳвахонасига лутфан ҳадя этилган асарлар сирасига киради. Қолганлари эса рассомлардан ҳарид қилинган. Фарғоналик Алишер Хамидов, Любов Семизорова, Ирина Батова, Владимир Пучковский, андижонлик Эркин Воробьев ва тошкентлик рассомлар Флорида Гамбарова ҳамда Дмитрий Охунбобоевлар кўргазмага қўйилган асарларнинг муаллифларидир.

Алишера Хамидов картинаси
Алишера Хамидов картинаси

”Браво” санъат-қаҳвахонаси ушбу истеъдодли рассомларга қаҳвахона фаолиятидаги иштироклари учун ўз самимий миннатдорчилигини ва фарғоналик мухлислари дилини янги-янги кўргазмалар билан чоғ қилишга тайёр эканини билдиради.

Хусусан, яқин кунларда қаҳвахона режасидан Риштон кулолчилиги кўргазмаси ва “Дарбадар Дхарма - 2” фотоэкспозицияси, шунингдек тошкентлик рассом Александр Михайловнинг офортлар кўргазмаси ўрин олган.

Илк бор Фарғона водийсида адабий-бадиий қаҳвахона ҳисобланмиш «Браво» 2003 йилнинг 5 январида ташкил топди. Қаҳвахонага Ўзбекистон бадиий академияси Фарғона вилоят бўлими қошидаги бир гуруҳ зиёлилар асос солишган. Қаҳвахона-клуби дастуридан – доимий ва бир марталик Фарғона рассомлари, халқ амалий санъати усталари асарлари кўргазмаларини ташкил этиш, мушоиралар ва дунё кинематография классикаси сеансларини ўтказиш тадибирлари ўрин олган.

Вячеслав Усеинов картинасидан парча
Вячеслав Усеинов картинасидан парча

”Браво” қаҳвахонаси манзили - Фарғона вилоятининг Хўжанд кўчаси (собиқ Карл Либкнехт), 12 уйда жойлашган, телефон 24-66-88. мўлжал - Бадиий жамғарма биноси рўпарасида.