10:31 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қуриб қолган кўл сирлари. Тошкент тубидан кичик фоторепортаж

22.12.2005 11:12 msk

Павел Кравец, муаллиф фотосуратлари

Тошкентда Шимолий ярим шарда бўлгани каби қиш фасли бошланди. Сўнгги дам олиш кунларигача об-ҳаво баҳорий эди, қор эса Ўзбекистон пойтахтига ҳалигача ёққани йўқ. Шунга қарамай, чўмилиш мавсуми аллақачон якунланган. Шу боисдан ҳам кўпчилик сув ҳавзалари қуритилди.

Алишер Навоий (тошкентликларга «Комсомол кўли” номи билан таниш) боғидаги кўл тубида ўзига хос сирли ҳаёт мавжуд. Сув ўтлари мохига ўхшаш оппоқ, қуруқ кўкатлар остида зумрад балчиқ бор. Айни мана шу балчиқда турли майда жонзотлар ҳаёт кечирадилар.

Боғнинг шу йил ёзида ўтказилган катта таъмиригача кўлда кўплаб чучук сув мидиялари бор эди. Уларнинг айримлари диаметри 30 сантиметрга етар эди. Баъзилари ер остида жон сақлар, қолганлари эса қирилиб кетар эди. Ҳозир эса кўл туби чўмилувчилар томонидан ташланган турли нарсалар – сув тўлдирилган пластик бутилкалар ва ўргамчиккана тўрлари билан ўралган сув ўтларига тўла.

Кўлни сув билан таъминлайдиган кичкинагина сой ҳам ҳозирча қуриб турибди. Бу ерда шиша овчилари фаолият кўрсатмоқдалар. Балки қиш мавсумида ўзанларни тозалаб қўйсалар ажаб эмас, кейинги чўмилиш мавсуми бошлангунча…