02:21 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда театр рассомларининг «Амалга ошмаган ниятлар” кўргазмаси бўлиб ўтди

22.12.2005 10:50 msk

Андрей Кудряшов (Тошкент)

Тошкентдаги НБУ тасвирий санъат галереясига ушбу ҳафтада ўн тўрт театр рассомининг юздан ортиқ оригинал ишлари кўргазмага қўйилди. “Амалга ошмаган ниятлар” деб номланган бу кўргазма Швейцариянинг қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик бюроси томонидан ташкил этилди.

- Амалга ошмаган лойиҳалар эндигина иш бошлаган рассомлардагина эмас, балки ўз ишининг моҳир усталарида ҳам анчагина, - деди кўргазманинг очилишида санъатшунос Қамардин Ортиқов. - Театр жуда ўжар санъат ва унда ҳамма вақт ҳам ўз дунёқарашингизни намоён эта олмайсиз. Лекин томошабинлар кўзидан анча йироқ бўлган, цехларгача етиб бормаган, режиссёр томонидан қабул қилинмаган ёки бюрократик тўсиқларни ошиб ўта олмаган бу санъат намуналари орасида ҳақиқий ижодий изланишларни топиш мумкин.

Қамардин Ортиқовга кўра, томошабин билан ўзаро алоқа ўрнатиш муаллифлар учун жиддий синов бўлди. Томошабинлар эса декорация ва костюм эскизлари, макетларни қизиқиш билан томоша қилдилар. Айрим асарларнинг даражаси жанр талабларидан келиб чиқиб, театр постановкаларининг фалсафий мушоҳадасига ўхшаб кетади. Рассомлар бадиий асарнинг ички мантиқий ва эмоционал атмосферасини рассомлар ўз ички оламлари орқали яққол тасвирлаб бера олганлар. Шу тариқа, тасвирий санъат мухлислари ўз услубига эга бўлган ўнлаб янги номларни кашф қилдилар. Масалан “Фарғона.Ру” мухбирларига Татьяна Фадееванинг “Дашт бўриси”га чизган экспрессив эскизлари, Анастасия Чапленконинг “Саломея”га чизган ёрқин, кўпқиррали эскизлари жуда маъқул бўлди.

- Мен учун театр рассоми устахонасидаги муҳаббат ва эстетика атмосферасидан ёқимлироқ муҳит йўқдир, - дея хулосалади Қамардин Ортиқов.