18:57 msk, 18 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон жануби газеталари шарҳи

07.06.2005 20:29 msk

Бахтиёр Нурмуҳаммад

“Ўш оқшоми” ("Ош Шамы", «Вечерний Ош») газетаси

Ўш шаҳри, ўзбек, қирғиз ва рус тилларида 04.06.2005-10.06. 2005

Мухбир М. Қасибаевнинг ёзишича, Ўш шаҳри мэри вазифасини ўтовчи Мамасадиқ Бакиров 1-июнь куни болалар уйларини бориб кўрди ва уларга шаҳар корхоналари номидан совғалар берди. 1-бет

Ж. Макиевнинг ёзишича, шаҳар ҳуқуқ-тартибот тизимлари ва диндорлар дин масалалари юзасидан суҳбатлашишди, айниқса, айрим диний гуруҳлар “дин давлатдан ажратилган”, деган конституциявий тушунчани нотўғри талқин қилаётганлари борасида гап борди.

Газета вилоят губернатори вазифасини бажарувчи А. Ортиқовнинг “Ўшда Россия қўшинларининг ҳарбий базаси ташкил қилинади”, деган сўзини иқтибос сифатида келтиради.

Япон элчихонаси 2005-йил 10-июлда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган президент сайловлари учун 350 минг доллар грант беришни режалаштирмоқда. 6-бет

"Эхо Оша" газетаси

Ўш вилояти, рус тилида 04.06.2005

А. Мамуровнинг ёзишича, Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Евгений Шмагин Ўш ва Жалолобод шаҳарларида бўлиб, март воқеалари ва мамлакатдаги аҳвол, умуман, рус миллатига мансуб фуқароларнинг ўрни масалалари юзасидан суҳбатлар олиб борди. Шмагиннинг айтишича, шаҳар ва вилоят раҳбарлари иқтисодий йўналишдаги рус ва қирғиз алоқаларини йўлга қўйишмоқчи. 1-бет.

Адвокат Р. Музаффаровнинг ёзишича, президент Асқар Ақаевнинг хатоларига унинг атрофидагилар айбдор. Муаллифнинг фикрича, (ҳозирда бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини ўтовчи) Феликс Қуловнинг ва (бош прокурор вазифасини ўтовчи) Азимбек Бекназаровлар устидан ўз вақтида очилган жиноий ишлар бунинг исботидир. Муаллифга кўра, Ақаев ҳам Борис Ельцин каби ворисини эълон қилиш йўли билан истеъфога кетиши мумкин эди. 3-бет

"Ўш садоси" газетаси

Ўш вилояти, ўзбек тилида 04.06.2005

Газета Матмусаев Бақит Амановичнинг шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани тўғрисида хабар беради.

Ўш вилоят маъмурияти матбуот котибининг ёзишича, вилоят губернатори вазифасини ўтовчи Анвар Ортиқов Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Евгений Шмагин билан учрашиб, март воқеалари, мамлакатдаги аҳвол, Россия ва Қирғизистоннинг иқтисодий алоқаларини ривожлантириш ва русийзабон фуқароларнинг ижтимоий ўрни ҳақида суҳбатлашган.

“Ўш жанириғи”

Ўш вилояти, қирғиз тилида 04.06.2005

Зинакан Пасанованинг ёзишича, 13-майда бўлган Андижон воқеаларида Ўзбекистон ҳарбийларидан жабр кўрганлар орасида Қирғизистон фуқароси ҳам бор. 4-бет

Ёшлар партияси раиси Айдар Бақиев, ҳозирда Москва атрофида яшаётган собиқ президент Асқар Ақаев билан суҳбатлашди. Бақиевнинг айтишича, Ақаев Қирғизистондаги сиёсий вазиятдан ташвиш билдирмоқда ва айни пайтда Бақиев-Қулов сиёсий бирлашувидан мамнун. 7-бет