13:00 msk, 23 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Паркентда нима гаплар? Ҳукумат қандай қилиб тошкентликларнинг квартираларини тортиб олаётгани ҳақида. Биринчи воқеа

04.06.2018 16:26 msk

Алексей Волосевич

Жабрланувчи Наргиза Шоалиева ва Каромат Абдукаюмовалар

2017 йил Ўзбекистон қонунчилигида айбсиз одамлар мулкини тортиб олишга қарши ўзгартириш киритилганидан сўнг, негадир мамлакат бўйлаб “фоҳишахоналар”нинг фош этилиши ишлари тўхтаб қолди. Эслатиб ўтамиз, унга қадар милиция ходимларининг ҳокимят, прокурор, судя ва ҳукуматнинг юқори органлари ходимлари билан ўзаро тил бириктириб, уюштирилган сохта айбловлар, яъни яшаш жойлари “исловотхона”ларга айтлантирилганлик важи билан тошкентликлар хонадонларини давлат фойдасига мусодара қилиш ишлари авжига чиққанди. Тотиб олинган мулк туман маъмурияти балансига олиниб, кейин шаҳар ички ишлар бўлими тасарруфига ўтказилган, яъни мана шундай “фахш масканлари”ни кашф этаётган милиция ташкилотига. Ҳозирда ҳукумат одамларнинг мулклари ноҳақдан тортиб олинганлиги воқеаларига иложи борича кўз юмади, гўёки бундай муаммолар умуман бўлмаганидек гўё. Лекин муаммолар ҳеч қаерга гумдон бўлмаган. Эътиборингизга ўз уйларидан ажраб қолган инсонлар тарихидан келтирамиз. Пойтахтда бу каби инсонларнинг сони юздан ортиқ бўлган.

Каромат Абдукаюмова, пенсионер аёл; сув хўжалиши вазирлигида бошқарма бошлиғи муовини, Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек ҳокимлигида иқтисодчи бўлиб ишлаган:

«Қизим Наима Абдуқаюмовнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги ягона мулки - бир хонали квартирасини мусодара қилишди. Манзил: Паркент кўчаси, 20 - уй, 7 - хонадон. Бу ерда у 2005 йилдан яшаб келган. Хонадонни ҳеч қачон ижарага бермаганмиз, қизим шу ерда пропискада бўлган. Уй унинг ишхонасига яқин, қулай жойда эди. Қизим 069 хизматида, яъни дорихоналар маъмуотхонасида оператор бўлиб ишлайди. Қўшнилари қизимни ҳурмат қилишарди.

Бир куни подьезддаги трубаларни алмаштиришга тўғри келди. Қизимнинг таъмир ишларига пули етмасди. Маслаҳатлашиб, квартирани бир ой ижарага берадиган бўлдик. Агар тўғри келса, ижара муддатини узайтирадиган бўлдик. Қизим интернетда эълон берди. 2016 йил 1 октябрда бир аёл келиб, квартирани ижарага олмоқчилишини айтди. У ўзини Гўзал Абдувалиева, сирдарёлик, икки боланинг онаси, деб таништирди. Уни яшаётган уйидан ҳайдаганлари боис, кўчада қолган. Қизимнинг ўз болалари борлиги туфайли бу аёлга раҳм қилди. Ижара шартномаси тузилишини кутмасдан хонадоннинг калитини аёлга топширди.

Абдувалиева у ерда ўн, ўн бир кун яшади. 11 дан 12 октябрга ўтар кечаси қизимга қўнғироқ қилишиб, унинг квартираси фоҳишахонага айлантирилганлигини айтишади. Мен бу пайт касалхонада ётгандим. Қизим у ерга бориб, Паркент кўчаси инспектори (участка нозири - “Фарғона” изоҳи), район ички ишлар бошқармаси ходимлари, шунингдек, бошига сочиқ ўралган нотаниш бир қизни учратади. У ўзини Замира Мамбетова деб таништиради, лекин кейинчалик у Юлдуз Оҳунова экани аниқланади. Қиз квартирада Жасур Жўрабоев деган йигит билан бирга бўлган.

Қизиқ бир омил: суд тугагандан сўнг, адвокат ёрдамида биз жиноий иш билан танишиб чиқдик. Унгача бизга делони беришмади. Унда кўрсатилишича, “Турон” маҳалласидан қизимнинг квартираси ва яна бир Паркент кўчаси, 11 - уй, 51 - хонадон бўйича милицияга ариза келиб тушган (тезкор ходимлар томонидан у ерда ҳам “фохишахона” борлиги аниқланган, кейинчалик квартира давлат фойдасига мусодара қилинган. У ҳақда кейин сўз боради. – «Фарғона» изоҳи.)

Аниқланишича, Гўзал Абдувалиева квартирани ижарага олгандан сўнг бир ҳафта ўтиб, 8 ва 9 октябрь кунлари маҳалла раиси Бекназаров милицияга хат юборади. Унда қизимнинг квартираси ва юқорида кўрсатилган манзил бўйича исловотхона очилганини маълум қилади. Хатда бу уйларга бегона эркаклар келаётгани, кўшнилар раисни бундан огоҳлантиргани ҳақида сўз боради.


Раис хати ва қўшнилар аризаси нусхалари

Эсингизда бўлса, 2016 йил биринчи президент вафот этган ва бутун пойтахт қаттиқ назорат остига олинган. Маҳалла раиси 8 октябрь куни милицияга мурожаат қилади. Орадан, 9,10,11 кунлар ўтиб, фақат 12 октябрь кечаси бу уйларга текширув билан келишади. Ҳозирги кунда, аксилтеррор тадбирлари ўтказилаётганда, орган ходимларининг ариза тушгандан сўнг уч кун ўтиб ўша объектни кўздан кечиришини тасаввур қила оламизми? Асло бундай бўлиши мумкин эмас. Қўшнилар билан гаплашганимизда, улар маҳалла қўмитасига арз қилмаганларини айтдилар. “Подьезд эшиклари кодли қулфлардан иборат, у (Бекназаров) ёлғон гапиряпти. Биз унинг устидан ариза ёзиб, бир нусхасини туман прокуратурасига юборганмиз. Лекин ҳозирча жавоб келмади”, - деди қўшнилар.

Демак, Бекназаров милицияга қизим ва Наргиза Шоалиева (кейинчалик у хонадонни ҳам Гўзал Абдувалиева ижага олганлиги аниқланган. - “Фарғона” изоҳи) квартираси бўйича ёлғон маълумотнома берган бўлиб чиқяпти. Уйларимиз ёнма-ён эмас, ўртада стадион ва бир нечта уйлар бор. Ариза берилгандан сўнг орадан уч кун ўтиб “Орият” тадбири ўтказилади, милиция ходимлари енгилтак қизларни аниқлашга тушади. Агар маҳалла қўмитаси раиси бу уйларда нималар содир бўлаётганини ҳақиқатан билмоқчи бўлсайди, у домкомни чақириб, ундан нималар бўлаётганини суриштирарди.

Лекин ўша пайт унинг аризаси умуман бўлмаган, кейинчалик бу хат ИИБ ходимларига асос бўлиши учун эски сана билан ёзилган. Домком (кўпхонадонли уй раҳбари) қизимнинг квартираси жойлашган подьездда туради, у маҳалла қўмитасига ҳеч қандай ариза берилмаганини айтди. 11,12 октбярь куни гувоҳлик берган қўшнилар судда бор гапни айтишмоқчи бўлдилар. Лекин уларни судга чақиришмади. Бу ишни олиб борган терговчи ҳатто улар билан суҳбатлашмади ҳам.

Милиция эркак ва аёлни қуйидаги тарзда қарши олади. Уларнинг кўрсатмаларида айтилишича, улар Гўзал Абдувалиевадан калитни олиб, қизимнинг квартирасига келишади. Ҳаво иссиқ бўлган. У ерда қиз душга киради. Йигит эса сигарет олгани дўконга чиқиб кетади. Қайтишида унга милиционерлар ҳамроҳлик қилади. Кузатув баённомасида квартирага тўртта милиция ходими кирганлиги ёзилган. Менимча, бу йигит билан қиз “сохта” мижозлар бўлган. Чунки у ерда фоҳишахона бўлмаган. У ерда ҳатто интим алоқа қайд ҳам қилинмаган.

Тергов-суриштирув ишлари пайти Абдувалиева шундай дейди: «Менга Каримов деган йигит қўнғироқ қилди. Мен унга хонадон калитини берарканман, қанча бўлишини айтдим. Мен айтдим: “120 минг сўм берасан, бир хонали квартира вақтинча сеники”.

Демак, у ижарага олган квартирани вақтинча фоҳишалар учун ижарага берган, бўлиб чиқяпти. Ҳеч ким телефон қилиб, квартира сўраётганларни текширмаган. Қизимнинг квартираси қанча пулга вақтинчалик ижарага берилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Гувоҳлик берган қўшнилар ҳам пулни кўрмаган. Ҳақиқатан ҳам бу ишлар рўй берганми-йўқми, буни ҳеч ким билмайди.

Биз жиноий иш очишга асос бўлган хатни кўрдик. Унда профилактика инспектори майор Эсонов 12 октябрида иккита хонадонда икки жуфт одамлар борлиги аниқлангани ҳақида сўз боради. Гўёки шу куннинг ўзида бошлиқ “қонунда белгиланган чора кўрилсин”, деб бўйруқ беради. Лекин хат 11 куни қайддан ўтказилган, яъни одамлар аниқланишидан бир кун олдин рўйхатдан ўтказилган. Ҳаттоки хатда исловотхонага келганлар фамилиялари ҳам кўрсатилган - Мамбетова, Жўрабоев. Аслида Мамбетова Оҳунова бўлган. Милиция ходимларида одамларни қўлга олишдан олдин улар ҳақида тайёр баённома бўлган. Бу мафиянинг иши, буни бошқача тушунтиролмайман.

Улар қизимнинг уйида “фоҳишахона” фош қилганларида мен касалхонада ётардим. Кейинчалик қўшниларим айтиб беришди: милиция ходимлари душдан чиққан қизни ечинтириб, суратга олишмоқчи бўлишади. Лекин қиз қўшнилардан тортиниб ечинмайди. Милиционерлар шундай дейди: “Улар бу пулни тўлашган, шунинг учун бу ерга келдик”. Бу пулларни ким берганини бизлар қаердан билайлик? Кимдир дактилоскопия қилганми? Абдувалиеванинг ҳаммасини олдиндан тайёрлагани тентакка ҳам маълум.

Шундан сўнг квартира муҳрлаб қўйилади, қизим нималар бўлгани ҳақида тушунтириш хати ёзиб беради. Кейин бир неча кун ўтиб, Гўзал Абдувалиева билан биргаликда яна кўрсатма беради. Улар ижара шарти ҳақида бир ҳил нарсани ёзишган.

Бир неча кун ўтиб, ИИБ да ички буйруқ берилади, Мамбетова - Оҳунова фамилиясига ўзгартирилади. Ҳеч қандай юзлаштириш ишлари амалга оширилмаган. Қўлга тушган аёл биринчи фамилиядаги аёлми ёки ўзгартирилган фамилиядагими, бу бизга қоронғу.

Суд ҳужжатлари бетартиб тузилган. Қизим ҳақида унинг турмуш ўртоғи борлиги, вақтинча ишламаётгани кўрсатилган. Аслида, қизимнинг эри йўқ, бир неча йиллардан бери ишлаётган муқим иши бор. У хонадон соҳибаси бўлгани билан ҳам ундан буни тасдиқлайдиган ҳужжат сўрашган. Жиноят ишида ҳам, ҳеч қаерда хонадоннинг ҳақиққий эгаси Гўзал Абдувалиева эмас, менинг қизим экани кўрсатилмаган. Ҳамма жойда Абдувалиева жиноятчи экани, квартира уники бўлгани кўрсатилган.


Гўзал Абдувалиеванинг Telegramдаги аккуанти суратлари

Абдувалиева сўроқ, тергов ва судда квартирани биринчи марта пулга ижарага берганини айтади. «Чорасиз қолганим учун, бу уйни биринчи марта ижарага бердим. Бу квартираларнинг бири учун 150 минг сўм ($23), иккинчиси учун 120 минг сўм ($18) олдим». Улар: «Биз жиноятчига ишонмаймиз», дейишди. У ҳолда, нимага уни сўроқ қилишади?..

Биров у ердан исловотхона борлигига доир бирорта далил топмаган. Жиноий процессуал кодексда исловотхона аниқ тафсилотга эга: у ерда фоҳишалар бўлади. Яна бир муҳим омил — бу ишнинг даврийлиги. Квартирада фоҳишалар бўлмаган, у ерда оддий одамлар учрашган. Агар улар жинсий алоқа қилган тақдирда ҳам, бунга қарши на маъмурий, на жиноий жазо мавжуд. Йигит билан қиз Абдувалиевага пул берганини айтишган. Лекин буни биров кўрмаган.

2016 йил 2 декабрда жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек суди ишимизни кўриб чиқди. Суд пайтида Абдувалиева муқаддам икки марта 131-модда билан (қўшмачилик, фоҳишахона очиш - муал.) судланганини билдик. Барча ҳолатларда квартира мусодара қилинган, Абдувалиева эса жарима билан кутулиб қолган. Бизга алоқадор ишда унга икки йил шартли жазо беришди. Мен бу ишларни уюштирилган деб уйлайман. Бу аёл улар билан шерикчиликда ишлаган, бу мазкур модда билан унинг учинчи иши.

Бир ҳафтадан кейин шаҳар судига даъво аризасини бердик. 23 декарь куни суд мажлис бўлиб ўтди ва судя Алимов туман суди қарорини тўлалигича маъқуллади. Кейин квартирамизни қайта қўлга киритиш учун назорат инстанциясига мурожаат қилдик. Февралда аризамизни инкор қилишди, кейин Олий судга мурожаат қилдик. Март ойида Олий суд раиси ўринбосари Тоғаев, кейинчалик иккинчи ўринбосар Деҳқоновдан биринчи суд қарори тўғри эканли ҳақида жавоб хатини олдик.

2017 йил 14 июнь куни квартирамизни тортиб олишди. Мирза-Улугбек туман ҳокимлиги унга нисбатан даъво аризасини берди. Туман фуқаровий суди мажлиси бўлиб ўтди, орадан бир ҳафта ўтиб, шаҳар суди бўлди. Уларда иш автоматик равишда маъмурият фойдасига ҳал бўлди. Шундай қилиб, бозор нархида 23 минг долларлик мулкимизни тортиб олишди. Ҳозир бу квартирада пенсияга чиққан миллиционер яшаяпти.

Орган ходимлари бизларга жабрланувчи эмас, жиноятчиларга қарагандек муносабатда бўлганларига эътиборингизни қаратмоқчиман. Гўёки фоҳишахонани Абдувалиева эмас, биз тузгандек. Улар, бу уйларда кимдир яшаши учун уни туман маъмуриятига топширишимиз зарур, деб ҳисоблайдилар».

Наргиза Шоалиева, филолог-шарқшунос, филология фанлари номзоди

«Биз битта (жиноий) ишга дахлдормиз – бизларни Гўзал Абдувалиева алдаган. Бу аёл чамаси 32-33 ёшда. Ҳудди ўша кун кечқурун, яъни 11 чидан 12 октябрга ўтар кечаси бизлардан Абдувалиева ижарага олган квартиралардан милиция ходимлари “исловотхона” ни топишади.

Мен ижарага топширган хонадон аслида қайни синглим ва унинг эри Маҳмудов Шукурхўжага тегишли. Улар турмуш қургач, уч хонали уйни сотиб олишди ва менга ушбу хонадоннинг бош ишончномасини расмийлаштиришди. Одатимиз бўйича улар дастлаб она-онанинг уйида яшашлари керак. Квартира сотиб олишга улар катта пул сарфланганди. Уй ўзини қайсидир маънода оқлаши учун уни ижарага топширишга қарор қилдик. Мен ишончнома орқали уйни ижарага бердим.

Маклерлар орқали квартирани ижарага олувчини топдим. Бу Абдувалиева Гўзал эди. 2016 йили февралда мен квартирани ижарага бергач, у аёл билан шартнома тузмоқчи бўлдим. Лекин аёл ҳар хил баҳоналар билан шартнома тузишдан қочиб юрди. У менга ”хавотир олманг, эрим ички ишларда ишлайди, шартномани тузамиз”, деган баҳоналарни қилди. Мен икки марта бориб, квартирани кўриб келдим: ҳаммаси жойида, уй озода. Абдувалиева вақтида ижара тўловларини тўлар эди. Кейин билишимча, бу аёл квартирани арендага олиб, кейин уни одамлар учун бир кунга ижарага бераркан. Шу йўл билан пул қиларкан. Ёлғон-яшиқлар билан одамлар ишончига кириб, ўзини тартибли аёлдай кўрсатаркан.

Мен квартира муҳрлаб қўйилгандан кейин икки кун ўтгач, бу ер кимларгадир ижарага берилаётганидан хабар топдим. Айтишларича, ижарага олган йигит ва қиз бир- бирини яхши кўришаркан, бир кеча тунаб, кейин уйни эгасига топшираркан. Уларни Каромат опа уйини “фоҳишахона”га айлантирилганини фош қилган милиция ходимлари қўлга олишди. Энг қизиғи, йигит ва қиз уйга киргандан уч дақиқа ўтмасдан милиция ходимлари хонадонга бостириб киради.

Милиция ихтиёрида фоҳишахонага доир ушалган кимсалар кўрсатмасидан ташқари ҳеч қандай далил-исботлар бўлмаган. Ахир, ҳеч ким “мен бу ерда жинсий алоқа билан машғул бўламан”, - деб квартирани ижарага олмайдику! Бу ғирт аҳмоқлик. Ҳали жиноий иш очилмаган, суд бўлмаган, лекин бу шаввозлар “бизлар жинсий алоқа учун квартирани ижарага олдик”, деб кўрсатма бериб ўтирибди!

Ахир, ақли ҳуши жойида одам бу ҳақда оламга жар солмайдику. Бу ҳолатда, асосан, “шунчаки гаплашиб ўтириргандик”, дейилади. Лекин қўлга олинганлар, айнан қандай “жасоратга азм” қилганини дунёга достон қилиб ўтирибди.

Гўзал Абдувалиева бундай ишлар билан мунтазам шу-улланиб келишини суд жараёни ва ҳукм чиққандан кейин билдик. Бу аёлнинг милиционерлар билан ҳамтовоқлиги кўриниб турибди, чунки у милицияга холасиникига келгандек кириб келади, у ерда ҳаммани танийди, битта модда билан учинчи бор судланяпти, улардан иккитаси Мирзо-Улуғбек тумани билан боғлиқ.

Мен ички ишлар органи, судда биринчи бор бўлишим. Тўғриси, шок ҳолатига тушуб қолдим. Терговчи Сардор Раҳимов сохта иш тузиб, квартирамизни тортиб олиш учун бор ишни амални оширди. У мазкур иккала хонадон ишини олиб борди. Бу, аслида Гўзал Абдувалиевага нисбатан битта жиноий ишдир. Биз бунда гувоҳ бўлиб иштирок этдик, лекин пировардида квартирамизни тортиб олишди. Биз гўёки жинояткор бўлиб қолдик. Абдувалиева тергов ва суд жараёнида бизларни алдаганига иқрор бўлди. Биз алданган инсон бўла туриби мулкимизни топшириб ўтирибмиз.

Терговчи бу квартира менга тегишли эмаслиги, менда фақат бош ишончнома борлигини биларди. Мен иш бундай якун топишини кутмагандим. Вақтида шартнома тузмаганим учун менга жарима солишади, деб ўйлагандим. Ишимиз бир кунда кўрилди. Наима Абдуқаюмова билан иккимизда битта гувоҳ, битта судя, битта иш бўлди. Биз судда гувоҳ сифатида иштиок этдик, лекин охирида “жиноят қуроли” сифатида квартирамиздан маҳрум бўлдик.

Квартиранинг ҳақиқий эгаси Маҳмудов бу ишлардан мутлоқ бехабар эди. Чунки мен иш бундай якун топишини кутмагандим. Иш жарима тўлашим билан якунланади деган ўйда, уй соҳибларини бу ишдан хабардор қилмагандим. Лекин суд квартирани мусодара қилди. Бохор нархида хонадон таҳминан 45 минг доллар қийматига эга эди. Оқибатда, ҳеч нарсада айби йўқ бир инсон бор мулкидан ажраб қолди. Инсонлар мулкини ҳимоя қилувчи давлат қонуни қаёққа кетди?!

Ўтган йили августда квартирани тамоман тортиб олишди. Ҳозир уни кимдир таъмир қиляпти. Бу инсон ё шу уйда яшайди, ёки уни бошқасига сотиб юборади».

Алексей Волосевич, Тошкент, «Фарғона» учун махсус тайёрланди

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги