07:05 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Аркадий Дубнов: «Марказий Осиё ҳурмат талаб қилади»

02.04.2018 11:18 msk

Аркадий Дубнов

Андрей Кудряшов фотоси, «Фарғона»

Россия Марказий Осиёда кечаётган сиёсий жараёнларга катта ҳурмат билан ёндашиши керак, деб ҳисоблайди сиёсий шарҳловчи, Марказий Осиё бўйича мутахассис Аркадий Дубнов. Минтақа янги стратегиялар доирасида бирлашиб, ўзига хослиги, ўр ўрнини излаган ҳолда, империяга ошиқмандлик касаллиги маҳсули бўлмиш “Рус дунёси” мафкурасини хазм қилмайди. Москвада “Марказий Осиё ва Россия: умум келажак сари” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда халқаро тадқиқот марказлари раҳбарлари, мутахассислар, жумладан Аркадий Дубнов нутқ сўзлади ва биз уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

* * *

СССР парчалангандан кейин чорак аср ўтиб, келажакни кўзлаган ҳолда, айрим стереотиплардан воз кечиш керак. Бу аввало, Россия ва Марказий Осиёдек маконни бирлаштириб турувчи тушунчалар сифатига дахлдордир.

Шу боис, мен давра суҳбатининг бундай номланишига нисбатан шубҳам бор, зеро Россия ва Марказий Осиёнинг умумий келажагини муҳокама қилишда бир томондан минтақа, иккинчи томондан Россия тараққиётидаги мавжуд номутаносибликларни инобатга олиш зарур.

Аввало, чорак аср давомида Марказий Осиёнинг турли бурчакларига қилган сафарларим, турли анжуманлардаги ҳамкасбларим билан кечган учрашувлар бир нарсадан дарак беради: пойтахтдан йироқ жойларда истиқомат қилаётган оддий одамларда СССР парчаланиши оқибатида олинган жароҳатлар ҳали битмаган. Ўрта ва кекса ёшдаги одамлар бир пайтлар улкан ва кучли бўлмиш мамлакатнинг фуқаролигидан маҳрум бўлгани ҳанузгача уларга оғриқ беради.

Тўқсонинчи йиллар шундай бўлганди, унинг сояси бугун ҳам сезилади ва бу табиий жараён.

Айнан мана шунинг учун, одамларнинг нозик нуқталарини доимо эзган ҳолда, уларнинг оғриқларини сақлаб туриш, керак бўлса, уни кучайтиришга бўлган уринишлар йўқ эмас.

Россия раҳбариятининг ўтмишни ғамгин эсларкан, агар ихтиёр уларда бўлгандайди, СССР парчаланишига асло йўл қўймасликлари иддаосини жуда яхши тушунаман. Бироқ, тўқсонинчи йиллар воқеаси сабаб, Россия фалон фоиз ҳудудни, истон аҳоли ва табиий ресурсларни қўлдан бой берди, деган иддаоларни унчалик тушунмайман.

Мана шундай иддаолар минтақа зиёлилари, Марказий Осиёда кейинги чорак асрда вояга етган авлод томонидан ёмон қабул қилинишини яхши биламан. Бундан ташқари, барча нарсани ўз номи билан аташ керак – бу каби қарашлар миллатчилик кайфиятини кучайиши, минтақада миллий фаоллар таъсирин кенгайиши, Россияга нисбатан ёмон кайфиятнинг кучайишига олиб келади.

Аркадий Дубнов. Nts.kg сайти фотоси
Марказий Осиё зиёлилари бундай кайфиятни тарихнинг совет даври, ундан олдинги шоҳ даврида Россия минтақа мамлакатларининг иқтисодий, ижтимоий, интеллектуал ривожига муносиб ҳисса қўйганини юқори баҳолаб, тарихий доира ичида ушлаб туришга ҳаракат қиладилар.

Шу билан бир пайтнинг ўзида мазкур мамлакатларда собиқ иттифоқ, империядан сўнгги ривожланишнинг янги босқичи бошланганини идрок этиш керак.

Умумий ўтмиш баёни ва умум келажак тасаввури ўртасидаги мутаносибликни сақлаб қолиш мумкинми? Москва ва Марказий Осиё давлатларининг келажак ҳақида шаклланган тасаввурларидан келиб чиқсак, жавоб мен учун қониқарли бўлмайди.

Очиқчасига гапираман. Кейинги йиллар аксари россиялик зиёлилар (истеблишмент) орасида кенг тарқалган “Рус дунёси” мафкураси Марказий Осиё мамлакатлари томонидан салбий қабул қилинди. Бундай кайфият негизида, гўёки Москва томонидан авваллари руслар ишғол қилган, тарихий ҳукмдорлик қилган ҳудудлар чегарасида Совет Иттифоқини тиклаш режасига нисбатан қўрқув ётади.

Мутахассислар орасида бундай даъвогарликка оид далилларни келтиришга ҳожат бормикан? Ўйлайманки, яқин орада Давлат Думасининг қримлик депутати вақтлар келиб Россия Қозоғистоннинг шимолий вилоятларини қайтариб олишига доир сўзларини эслаш етарли. Россия раҳбариятининг бу каби провацион чақириқларни кескин танқид қилишга бўлган ҳаракати мени лол қилмади. Мамалакат ташқи ишлар вазирлиги мулозимларининг "бу депутатнинг шахсий фикри" экани ва "бундай фирклашга у ҳақли" экани борасидаги таъкидлари, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги мавжуд чегаранинг бузилмаслиги ҳақидаги Россия раҳбариятининг баёноти билан асосланмади.

Бу - Каспир денгизини қўшиб ҳисоблаганда 8 минг км чегарадош Россия ва Қозоғистоннинг иккитомонлама алоқаларига доир масала бўлиб кўрини мумкин.

Аслида эса, фикри ожизимча, биз бугун собиқ Россия метрополияси ва Марказий Осиё минтақаси ўртасидаги янги муносабатларга гувоҳ бўляпмиз ва бу алоқалар икки томонлилик сарҳадидан четга чиқиб бўлган.

Бу воқелик Марказий Осиё давлатларининг ўзига хослигини топиш, уни шакллантиришга бўлган ҳаракатлари билан изоҳланади, бундай ўзига хослик авваллари мавжуд бўлгани ҳисобга олиниши лозим…

15 март куни Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини бунга мисол деб биламан. Унда Туркманистондан президент эмас, парламент спикери иштирок этди.

Ўзбекистоннинг иккинчи президенти ташаббусини қўллаб-қувватлаган Қозоғистон элбошиси ҳаракатлари ўлароқ ўтказилган анжуманнинг якуний декларациясига атайин носиёсий тус берилди. Ҳужжатда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақа аҳолисининг табиат янгиланиши байрами - Наврўз арафасида ўтказилганига урғу берилди. Шунинг учун мазкур анжуманга минтақа ташқарисидаги Россия ва Хитой каби улкан мамлакатлар таклиф этилмагани табиийдир.

Йўл-йўлакай, Россия мазкур анжуманни пайқамаганини айтиб ўтаман. Федерал матбуотда ушбу анжуман юзаки ёритилганига эътибор берилса, шундай ҳулоса чиқади. Менинг назаримда, бу ҳол Россияда мазкур минтақанинг халқаро муносабатлардаги мустақил субъекти сифатида қизиқиш йўқлигидан дарак беради. Айрим россиялик мутахассислар томонидан Марказий Осиёга нисбатан ҳанузгача мамлакатнинг мутлоқ мандатости ҳудуди бўлмаса-да, Россиянинг Хитой билан бўлишиб олган ўлкасидек қарашлар мавжуд.

Лекин бундай қарашлар замонавий реалликка мутлоқ тўғри келмайди. Учрашувда Нурсултон Назарбоев минтақанинг ўз ресурслари билан тараққий этишга, минтақа ичида молиялаштириш манбаини яратишга, Қозоғистоннинг ўзи Марказий Осиё давлатларидан ўқишга келган талабалар сонини кўпайтирган ҳолда, минтақанинг интеллектуал марказига айланишига тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

Остонада икки томонлама учрашувлар доирасида Назарбоев “бизлар олдимизга ҳеч қандай сиёсий вазифаларни қўймаганмиз, ўзимизга ўралашиб ҳам қолмаганмиз, Россия, Хитой каби қўшниларимиз бор, хавфсизлик масалаларини КХШТ(ОДКБ) доирасида ҳал этамиз, Россия билан ҳамкорлик қиламиз” дея таъкидлаб ўтди. Деярли ўн йил бундай форматда учрашмаганмиз, деб қўшимча қилди элбоши.


Андрей Кудряшов фотоси, «Фарғона»

Ўзбекистонда янги раҳбар давлат тепасига келгандан сўнг ва Тошкентнинг ташқи сиёсат борасида янги концепцияни амалга ошира бошлаганидан бир ярим йил ўтиб, Марказий Осиёдаги вазият тубдан ўзгарди: чегаралар очилиши, ўзбек-тожик чегаралари миналардан тозалангани, визалар бекор қилиниб, қўшни давлатлар ўртасида борди-келдилар, темир йўл, авиа алоқаларининг тикланаётганини кўрмасликнинг иложи йўқ. Энг янги таасуротлар: кеча мен Афғонистонга бағишланган анжуманда қатнашиб, Тошкентдан қайтдим. Шаҳарда ўн йиллардан бери илк бор тожик рақамлари бор машиналар пайдо бўлди. Бу қулоқ эшитиб, кўз кўрмаган ажойиб воқеадир.

Буларнинг барчаси минтақа ичидаги ҳаракатлар маҳсули ўлароқ амалга ошмоқда, қайси томонга қараб ҳаракат қилиш, кимлар билан дўстлашиш, кимлар билан муносабат ўрнатишни одамларнинг ўзлари ҳал этмоқда.

Бироқ, уларни ўтқазиб, мустақил қарорлар қабул қилиш четдан чекланганига эслатиб қўймоқчи бўлган "қимлардир" борлиги бирдан аниқланиб қолди.

Бир мисол. Остона учрашувлари чоғи шундай воқеа содир бўлди: журналистлар Сергей Лавровдан Қозоғистон АҚШ фуқаролари учун визани бекор қилганига қандай муносабатда эканини сўрашди. У бу ҳақда ҳеч нарса билмаслиги, Остонага борганда дўсти Кайрат (Абдураҳмонов, Қозоғистон ташки ишлар вазири) билан учрашганда, унга бунинг учун Евросиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида келишиш кераклигини эслатиб қўймоқчилигини айтди. Чунки, мазкур ташкилот визасизлик режимига эга. Қозоғистон ташки ишлар вазирлиги ушбу саволни узоқ жавобсиз қолдирмади: ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб, кимлар билан визасиз режим ўрнатишни ўзимиз ҳал қиламиз ва яна бир бор ЕИИ мутлоқ иқтисодий тузилма экани, унинг доирасида сиёсий қарорлар чиқарилмаслиги, биз шундай бўлишига бошданоқ шарт қўйганимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Бу воқеа Россияга обрў келтирмайди ва у рус раҳбариятининг сўзамоллиги ва ҳаракатида аҳён-аҳёнда империячилик кайфияти борлигини ошкор қилади.

Назарбоевнинг АҚШга қилган сафари чоғида кўплаб Россия оммавий ахборот воситалари шунга ўхшаш сюжетларга тўлиб кетди ва ташриф россияликлар манфаатига ҳиёнат қилишдек қабул қилинди: ахир, биз Қозоғистоннинг иттифоқчисимиз, у бўлса геосиёсий душманимиз билан дўстлашмоқчи...

Бу ерда ҳам нарсаларни ўз номи билан аташга тўғри келади. Қозоғистон – устувор ўз ташқи сиёсатига эга мустақил давлат, у БМТ Хафвсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, жаҳон сиёсатида ўз манфаатларини илгари сурувчи давлатдир. У КХШТ ва ЕИИ бўйича иттифоқдошининг буюкдавлатлик амбицияси учун ўз манфаатларидан воз кечишга тайёр эмас. Кейинги йиллар Ғарбнинг Россияга нисбатан жорий қилган санкциялари ва Россиянинг уларга нисбатан жавоби орқали мазкур амбициялар қозоқлар иқтисодиётига анчагина зарар келтирди.

Бошқа томондан, Москва ва Остонанинг доно ва прогматик қадамлари туфайли кескинлашиб бораётган Россия ва Ғарб муносабатлари бироз юмшатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон янги раҳбари ўзини минтақада мустақил ва салоҳиятли сиёсатчи эканини кўрсатаётгани ҳам диққатга молик. Мен бу ерда Тошкентда Афғонистон бўйича юқорида даражада халқаро анжуман ўтказилишини назарда тутяпман.

Қобулдаги ҳукуматнинг “Толибон”ни Афғонистондаги сиёсий куч сифатида тан олишида консенсус топилишига уриниб, афғонлар ўртасида тинчлик музокалари ўтказилиши учун Тошкент майдонини тақдим этишни довюрак дадил қадам, деб баҳолаш мумкин. Толиблар инжиқ, жангари ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган куч ҳисобланади, лекин улар билан ҳам ҳисоблашишга тўғри келади. Ўзбекистон учун Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши абстрак дунё муаммоси эмас, тўқсонинчи йиллар қўшни Тожикистондаги уруш каби, бевосита минтақа масаласидир. Ўшанда Тошкент прагматик манфаатларни кўзлаган ҳолда, Душанбеда Раҳмоновга қарши курашаётган тожик мухолифати таъсирини ҳисобга олмасдан туриб, мамлакатда тинчлик ўрнатиб бўлмайди, деган якунга келганди.

Эслатиб ўтаман, ўша пайтлар Тошкентга тожик мухолифати етакчиларидан бири бўлмиш Хожи Акбар Турсунзода ташриф буюрган, шундан сўнг тожиклар ўртасида тинчлик музокаралари бошланган ва 1997 йил июнда Москвада Тожикистонда фуқаролик урушига барҳам берган Тинчлик келишуви имзоланганди.

Ўзбекистон тинчлик ўрнатиш бўйича яхши тажрибага эга ва у Афғонистондаги биродаркушликнинг барҳам топишига хизмат қилиши мумкин. Тошкент конференциясида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов журналистларга мурожаат қиларкан шундай деди: Афғонистондаги воқеалар сизлар учун қизиқ бир нарса, бизлар учун эса бу — ҳаёт масаласи.

Умум келажагимиз йўлида Россия Ўзбекистон ташаббусига катта ҳурмат билан қараши лозим, деб ҳисоблайман. Тошкент анжуманини қутлар экан, Сергей Лавров Афғонистон муаммоларини ҳал этишда “Москва формати” анчагина “изчил” эканига изоҳ берди, лекин нима учун шундайлигини тушунтириб бермади. Бир-бири билан ёқалашаётган афғон томонлари минтақа ташқарисидаги сиёсий гуруҳлардан кўра, Марказий Осиёдаги сиёсий кучларга кўпроқ ишонишини ҳисобга олганда, бу каби ёндошув Марказий Осиё минтақасида тинчлик ўрнатилишига хизмат қилади, деб ўйламайман.

Шунинг учун, ҳозирда Марказий Осиёда юз бераётган жараёнларга Россия томони кўпроқ эътибор ва ҳурмат билан қараши лозим.

Аркадий Дубнов

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги