17:38 msk, 25 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қобиқни тарк этиб... Надежда Атаева – Ўзбекистонда сиёсий маҳбусларни озод этилиши ҳақида

24.03.2018 00:30 msk

Анна Козирева тайёрлади

Ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар. HRW ҳисоботи иллюстрацияси

Ўзбекистонда тўртта сиёсий маҳбус – ҳуқуқ ҳимоячиси Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов. Қудрат Расулов ва журналист Ғайрат Михлибоевнинг озод этилиши эълон қилинди. Яқин орада қамоқдан яна бир нечта эътиқод маҳбуслари озод этилиши мумкин. Агар Европарламентнинг 2014 йилги резолюциясидаги сиёсий маҳбуслар рўйхатига эътибор берилса, бундай маҳбуслардан бештаси қолган. «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» (AHRCA, Франция) ассоциациясининг президенти Надежда Атаева «Фарғона»га гап ким ҳақида кетаётгани, сиёсатда “музлар эриши” ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтади.

– Кейинги пайт деярли ҳар ойда қандайдир сиёсий маҳбус озод этилгани ҳақида хабар бериляпти. Ўзбекистон қамоқҳоналарида қанча сиёсий маҳбуслар қолган? Бу ҳақда ишончли рўйхат борми?

– Еврокомиссия 2006 йилдан бошлаб ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар борасида рўйхат тузила бошлади. Бу ишлар Андижон фожиаси билан боғлиқ Ўзбекистонга санкция эълон қилинганидан бир йил ўтиб бошланди. Рўйхатга биринчи бўлиб, Андижон воқеалари бўйича халқаро мустақил текширувлар олиб боришга даъват қилган ҳуқуқ ҳимоячилари киритилди. Рўйхат ҳанузгача Европа Итифоқи ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилаётган “инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқот”нинг кундалик режасидан ўрин олган. Рўйхат бир неча бор янгиланган, чунки ундаги қисман ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар озод этилган, шу билан бирга, ўзга сабаблар билан бошқа, янги шахслар киритилган. Мулоқот 2007 йили Германия ташаббуси билан бошланган (бу йил у Евроиттифоқка раислик қилади).

Фуқаро жамиятининг фаоллари маҳбуслари (рўйхат шундай деб номланади) рўйхатининг янгиланган матни 2014 йили Европарламент резолюциясида эълон қилинган. Унда ҳанузгача қамоқда ётган ҳуқуқ ҳимоячилари фамилиялари бор. Улар:

- Зафаржон Раҳимов, 1969 йилда тўғилган, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси;

- Фахриддин Тиллаев, 1971 йилда туғилган, «Мазлум» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази аъзоси;

- Руҳиддин Фахриддинов, 1967 йилда туғилган, илоҳиётшунос;

- Дилором Абдуқодирова, 1966 йилда туғилган, 2005 йил Андижон фожиаси гувоҳи;

- Азиз Юсупов, 1986 йилда туғилган, мустақил журналист.

Евроиттифоқ ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича олиб бориладиган мулоқотга ҳуқуқ ҳимоячилари журналист Бобмурод Абдуллаев ва блогер Ҳаётхон Насриддиновни (унга нисбатан қарор чиқарилмаган – “Фарғона” изоҳи) алоҳида банд билан киритилган. Чунки улар интернетдаги танқидий чиқишлари учун ҳисбга олинган. Бошқа ном билан чоп этилган мақолаларда улар жамиятдаги муаммоларга эътибор қаратилишига уринганлар, Ўзбекистонда ҳозиргача муҳокамаси ман этилган мавзуларни кўтариб чиқишган. Мамлакатда амалдорларни танқид қилиш мутлақо тақиқланганди. Бугунги кунда президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи мазкур тақиқни олиб ташлаяпти. Биз Бобомурод ва Ҳаётхон ишига сиёсий мотив билан таъқиб қилиниш деб баҳо берганмиз. Агар уларнинг ҳаракатида қонунбузарликка йўл қўйилган бўлса, у мутлоқ маъмурий характерга эга, деб ҳисоблаймиз. Уларни амалдаги ҳокимятни босиб олишда айблаш – мутлоқ абсурд нарса.


Надежда Атаева. Rfi.fr сайти фотоси

– Яъни, “Мирзиёев даври” да пайдо бўлган сиёсий маҳбуслар ҳақида гапирсак ҳам бўларканда?

– Ҳа! Айрим кузатувчилар сўнгги пайтлар Ўзбекистонда рўй бераётган жараёнга “музлар эриши” деб баҳолашга шошиляпти, лекин мен бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман: Ислом Каримов даврида ҳам унинг ҳукмдорлиги бошланганидан уч, тўрт йил ўтибгина сиёсий маҳбуслар пайдо бўлган. Мирзиёев даврида эса, бундай вазият дастлабки бир йилнинг ўзида вужудга келди.

Янги президент ҳокимятга келганидан сўнг, энди Ўзбекистонда янгича ҳаёт бошлаши, амалдорлар ўз халқига хизмат қилиши борасида гапирди. Мен Ўзбекистон фуқароси ва ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган шахс сифатида Мирзиёев дарҳол барча ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни қамоқдан озод қилишини кутгандим. Ахир, улар сиёсий режим қурбонлари бўлганлар. Лекин янги ҳокимят эътиқод маҳбусларини сиёсий савдо объектига айлантирди. Муҳим ташриф ёки анжуман арафасида улардан биржадек фойдалана бошладилар.

– Ҳозирда қандайдир муҳим воқеа бўлиши кутиляптими?

– БМТнинг махсус амалиёти доирасида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳолати текширилиши олдидан сиёсий маҳбусларни озод қилишади, деб ўйлайман. Амалиёт универсал даврий кузатув (Universal Periodic Review или UPR), деб номланади. Бу процедура ҳар тўрт йилда бир марта БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Кенгаши доирасида бўлиб ўтади.

Апрелда бошланадиган сессияда Ўзбекистон БМТнинг барча конвенциялари бўйича миллий ҳисоботини тақдим этади. Кенгаш аъзолари Ўзбекистондаги вазиятга баҳо берган ҳолда ўз тавсияларини маълум қилади. Сессия якунида таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон ҳукуматига вақт берилади. Шундан сўнг Тошкент кейинги тўрт йил ичида айнан нималарга риоя қилишини маълум қилади.

Ҳозирда Ўзбекистон 2013 йилги, жумладан, сиёсий маҳбусларни озод этилиши борасида берилган тавсияни амалга оширмоқда. Озод этилаётган одамларнинг рўйхати ўша пайт берилганди.

– Баҳор тугагунча қолган бешта сиёсий маҳбуснинг озод этилишига реал имконият борми?

– Ҳа, Мирзиёев буни Ўзбекистон президенти бўлганида амалга ошириши мумкин эди. Ҳукумат берган ваъдаларини амалга оширишга интилаётганини, унинг бу масалага муносабатини ўзгартираётганидан даракдир, деб биламан. Аввалари маъмурий ишлар бўйича ушланган, доимий кузатув остида бўлган фаолларни таъқиб қилиш камайиб боряпти. Ҳукуматнинг уларни хавф туғдирмаслигига ишончи ортиб боряпти, айримларининг фирклари фойдали бўлишини назарга оляпти.

Мен Францияда яшайман. Биласизми, бу ерда ҳокимят вакиллари фуқаровий жамият билдирган барча танқидларни ўрганиб боради ва улардан амалиётда фойдаланади. Бу давлат ва жамият ўртасида мулоқот бўлишига шароит яратади. Барча тараққий этган мамлакатларда танқид - демократик қадриятлар ривожидаги муҳим элемент саналади. Бугун Ўзбекистонда буни англаётган одамларнинг ҳокимят тепасига келаётгани менга ёқади.

* * *

Йўлдош Расулов, Чўян Маматқулов ва Қудрат Расуловдан иборат сиёсий маҳбуслар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг (ЎИҲЖ) фаол иштирокчилари эди ва уларнинг озод этилиши ҳақида хабар 20 мартда пайдо бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов Facebookдаги саҳифасида ёзган. Унинг маълумотига кўра, фаолларни февраль охирида уйларига жўнатишган, бироқ бу воқеа оммага ошкор қилинмаган. Шу билан бирга “Фарғона” маълумотига кўра, маҳбуслардан бири Чўян Маматқулов ҳали ҳам қамоқда ўтирибди ва унинг яқин орада озод этилиши кутилмоқда.


Чўян Маматқулов. Надежда Атаева блоги фотоси

Собиқ маҳбуслар ҳақидаги маълумотлар Human Rights Watchнинг  «Энг сўнгги йўлгача» деб номланувчи ҳисоботида берилган. Унда машҳур журналист Ғайрат Михлибоевнинг 2002 йил 24 апрелда ҳибсга олингунга қадар “Республика”, “Ҳурррият”, “Ватанпарвар” газеталари учун мақолалар ёзгани келтирилади. Ҳибсга олинган куни у Тошкентнинг Чорсу бозорида аёлларнинг фарзанларини озод этилишига бағишлаган намойишини ёритган. У намойишни тасвирга олаётган одамга келиб, ундан қайси матбуотдан эканини сўрайди. У ўзининг МХХ вакили эканини айтиб, Михлибоевни тинтув қилади ва ундан тақиқланган «Ҳизб-ут-Таҳрир»“ гуруҳининг қамалган аъзолари рўйхати ва бошқа диний мавзудаги материалларни топади.

Ҳукумат Михлибоевни Жиноят кодексининг тўтта моддаси билан айблайди: «Миллий, ирқий, этник ва диний низолар чиқариш», «Коституциявий тузумга тажовуз қилиш», «Ноқонуний жамоат ва диний ташкилотларни тузиш», «Экстремистик, сепаратистик, фундаментал ва бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, бошқариш ва унда иштирок этиш». Судда журналист тергов пайти калтакланганини айтади. Шунингдек, у «Ҳизб-ут-Таҳрир» ғояларини ўрганганини тан олиб, бу ҳақда материалларни сақламаганини маълум қилади. 2003 йил 18 февралда Михлибоевни етти йил озодликдан маҳрум қилишади. Кейинчалик режимни бузганликда айблаб, қамоқ муддатини узайтиришади.

Чўян Маматқулов – собиқ сержант, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё бўйича вакили бўлган, судда одамлар манфаатларини ҳимоя қилган. Надежда Атаеванинг сўзларига кўра, у Ислом Каримовни судга берган биринчи ҳуқуқ ҳимоячиси бўлади. «Барчаси 2000 йил, Маматқуловни Ўзбекистон Қуролли кучлар сафидан бўшатишгандан сўнг бошланади, – дейди Атаева, – унга нисбатан тўртта дисциплинар хайфсанд эълон қилишади ва шу асосда у хизматдан бўшатилади. Улар Маматқуловни хайфсанд билан таништирмайдилар ҳам. Меҳнат кодекси қонунлари бузилганини исботлаш мумкин бўлмаган. 2005 йил Чўян Маматқулов давлат раҳбарига қарши даъво аризасини беради. Унда 1996 йил 9 октбряда Бош қўмондон Ўзбекистон Қуролли кучларининг дисциплинар низомини тасдиқлагани боис ҳарбий хизматчилар ҳуқуқлари поймол бўлишига тўғридан-тўғри жавобгар экани кўрсатилади. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар Маматқуловни ёқлаб чиқадилар. Ҳар хил баҳоналар билан суд органлари Маматқулов мурожаатини инкор қиладилар. Ўзоққа чўзилган ушбу мажарода Маматқулов сўзидан қайтмайди. 2012 йил 29 августда уни ҳибсга олишади. Орадан ярим йил ўтиб жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди Маматқуловни қаттиқ режимли колонияда жаъзо муддатини ўташ билан уни 10 йил озодликдан маҳрум этади. Кейинчалик “қамоқхона маъмурияти талабига бўйсунмаслик” (221 модда) айби билан муддатга яна уч йил қўшишади. Кейинги бир неча йил у “Жаслиқ” колониясида жазо муддатини ўтайди.

Маматқулов бошига еган шикаст туфайли 2 - гуруҳ ногирони ҳисобланади. У беш йил муттасил бош оғриғи остида жазо муддатини ўтайди.

Қаршилик ҳуқуқ ҳимоячиси Йўлдош Расулов ҳам ЎИҲЖнинг Қашқадарё бўйича вакили бўлган. 2002 йил 24 майда уни “конституциявий тузумга тажовуз қилиш”, “экстремистик адабиётларни тарқатиш”, “жиноий гуруҳда иштирок этиш” айблари билан ҳибсга оладилар. Ҳибсдан сўнг бир ой ичида у мутлоқ атрофдан узилган ҳолда ушлаб турилади. Судда у тергов пайти қийноққа солинганини айтади. Суд Расуловга етти йиллик қамоқ муддатини белгилайди, лекин ҳуқуқ ҳимоячилари ва дипломатлар босими туфайли у етти ойдан сўнг озодликка чиқарилади. Иккинчи бор уни 2007 йил апрелида яна “конституциявий тузумга тажовуз қилиш” айби билан ҳибсга олишади ва ўн йил озодликдан маҳрум қилишади. Расуловнинг дўсти ва сафдоши Зафаржон Раҳимов ҳам мана шундай айб билан қамоққа олинади. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг ҳам озод этилган бўлиши мумкинлигини назардан қочирмайдилар. Лекин бу ҳақда расмий маълумот йўқ.

Заргар Қудратбек Расулов Наманганда яшаган ва “Ўзбекистон халқ ҳаракати” муҳолиф сиёсий гуруҳининг фаол иштирокчиси бўлган. 2013 йили у гуруҳ номидан ижтимоий ва сиёсий мавзуларда мақалалар чоп этиб, сиёсий либераллашувга оид варақалар тарқатади.


Қудрат Расулов. Dailymail.co.uk сайти фотоси

2013 йили 6 сентябрда МХХ терговчиси Шоназар Эргашев қарорига кўра, қора ниқобдаги олтита одам Расулов уйини тинтув қилади. Тинтув пайти “шубҳали” маълумотларга эга диск топилади ва Расуловни МХХ маҳкамасига олиб кетишади. 11 сентябр куни унга “эксремистик руҳдаги тақиқланган материалларни” сақлаш айби қўйилади. Орадан уч ой ўтиб суд уни саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш қарорини чиқаради. Қарорда Расуловнинг Skype, Facebook ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари орқали «Ўзбекистон конституциявий тузумига хавф солувчи сиёсий гуруҳлар» билан алоқа қилганликда айбланган. Терговчилар, жумладан, Расуловни хориждаги машҳур эмигрантлар Тўлқин Қораев ва Муҳаммад Солиҳ билан алоқада бўлганини таъкидлайди. Лекин бунга нисбатан ҳеч қандай далил-исботлар келтирилмаган.

Надежда Атаеванинг фикрига кўра, Қудратбек Расулов ҳуқуқ-тартибот органларининг фобияси (қўрқув) дан азият чеккан. «У пайтлар ҳукумат одамларни четда яшаган, режимни танқид қилган одамлар билан алоқа қилганлик учун жазолаган. Буу йўл билан ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлган. Шунинг учун бугунги кун “эркинлик нафаси”ни олишга муяссар бўлганларга қарши ўша пайтлар оғир жиноят содир этишдек оғир айбловлар қўйилган. Ҳукумат уларни ҳаракати эмас, эътиқоди учун таъқиб остига олган. Бу эса халқаро ҳуқуқ нормаларига зид нарсадир», – дея фикрини якунлайди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Анна Козирева тайёрлади

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги