10:44 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев президентлигининг биринчи йили рақамларда. Бюрократиядаги жадалликдан тортиб то қорамол сонигача

10.12.2017 15:59 msk

Фарғона

Ушбу ҳафта бошида Шавкат Мирзиёевнинг расман Ўзбекистон президенти этиб сайланганига бир йил тўлди. Ўтган давр ичида мамлакатда ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда бир қатор муҳим ислоҳотлар ўтказилди. Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштиришни бошлади, хорижий молиявий муассасалар билан ҳамкорликни қайта йўлга қўйди, ташқи бозорда фаолроқ ҳаракат қила бошлади, республика ҳукумати эса маҳаллий аҳоли билан ўзаро муносабат ўрнатишга ҳаракат қилди. Хўш, натижада Ўзбекистон аҳолиси яхшироқ яшай бошладими? Бу саволга жавоб беришга худди Мирзиёев раҳбарлигининг биринчи йили ҳақида хулоса чиқаришга каби ҳали эрта. Аммо шунда ҳам “Фарғона” мамлакат янги раҳбариятининг баъзи маваффаққиятларини (ёки муваффаққиятсизликларини) кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, бунда республика стастистика қўмитаси томонидан эълон қилинган ва расмий шахсларнинг чиқишларида келтирилган рақамларга таянилди. Бу рақамларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги ва ўзига хослиги бўйича хулоса чиқариш ўқувчиларимизнинг ўзларига ҳавола қиламиз. Демак ...

1 миллион 422 минг 722 дона

2016 йил 23 декабрдан бошлаб расман ишга тушган мамлакат президенти қабулхонасига фуқаролардан шунча мурожаат келиб тушган. Бу давлат раҳбари маъмуриятига дам олиш кунларини ҳам ҳисобга олганда ҳар куни ўртача 4123 та мурожаат келиб тушган деганидир. Ушбу мурожжатлардан 1,366,397 таси (96%) кўриб чиқилган, яъни байрам ва дам олиш кунларини ҳам ҳисобга олинганда, бир кунда 3,960 та, бир соатда 165 та ва бир дақиқада 2,75 та мурожаат кўрилган.

4,2 миллиард доллар

Ушбу йилнинг январь ойидан ноябрь ойигача Ўзбекистонга шунча миқдордаги сармоя жалб қилишга эришилди. Шундан 3 миллиарди тўғридан-тўғри хорижий сармоялардир. Шундай қилиб, ўтган йилга (1,9 миллиард) нисбатан сармоялар миқдори 2,2 бараварига ошди. Қиёслаш учун - 2016 йилда Грузия давлат бюджетининг кирим қисми 4,2 миллиард долларни ташкил этган. Шу йил сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида Россиянинг халқаро захиралари миқдори ҳам худди шунча миқдорга ошди.

15,5 фоиз

2017 йилнинг дастлабки учта чораги натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг мамлакат ЯИМ шаклланишидаги улуши шу миқдорни ташкил этди. Пойтахт бу кўрсаткич бўйича республиканинг ҳудудлари орасида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 10,8% кўрсаткич билан Тошкент вилояти, учинчи ўринда Самарқанд вилояти (7,2%). ЯИМ шаклланишида Хоразм, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг улушлари энг паст даражада: мос равишда 3,4%, 2,5% ва 1,9% ни ташкил этган. Мисол учун, Москва шаҳрининг Россия ЯИМ даги улуши 16,2% ни, бутун Москва агломерациясининг улуши эса 26,3% га тенг. Лондон шаҳри Буюк Британия ЯИМ нинг 20 фоизини таъминлайди.

644 миллион доллар

Сўмни эркин конвертация қилиш бошланганидан буён икки ой ичида банклар Ўзбекистон аҳолисидан шунча миқдорда валюта сотиб олди. Бундан ташқари, юридик шахслар биржа орқали 1,7 миллион доллардан ортиқ миқдорда хорижий валюта сотиб олишди. Қиёслаш учун, 2013 йилда сотувга чиққан “Тор 2: Зулмат қироллиги” фильми ҳам бир йилда 644 миллион доллар ишлаб топган. Christie's ва Sotheby's кимошди савдо уйларининг 2006 йил ёзидаги икки ойлик савдо айланмаси шунча миқдорни ташкил этган.

536,8 минг

Ўзбекистонда йилнинг январь-сентябрь ойлари орасида қорамоллар сони шунча миқдорда ўсган. 2016 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 4,6% ни, жумладан сигирлар сони 2,2% ни (95,8 минг бош) ташкил этди. Қўй ва эчкилар сони ушбу даврда 363 минг бошга (1,8%) ўсган. Маълумотларга кўра, 2017 йил феврал ойи ҳолатига республикадаги қорамоллар сони 12,2 миллион бошни ташкил этган. Бу миқдор Янги Зеландиядаги қорамоллар сонидан бироз кўп демакдир (10,2 миллион). Аммо Ўзбекистондаги қўй ва эчкилар сони 20 миллион бошдан сал ошиқни ташкил этган ҳолда, Янги Зеландиядаги қўйлар сони 23,7 миллион бошни ташкил этади. Бу ерда Янги Зеландия аҳолисининг сони Ўзбекистон аҳолиси сонидан 8 марта камлигини эътиборга олиш керак (32 миллионга қарши 4 миллион). Ўзбекистон четдан гўшт ва сут маҳсулотлари олиб келишга мажбур бўлиб турган бир пайтда (уларнинг нархи эса давомли тарзда ошмоқда), Янги Зеландия 2016 йилнинг ўзида чорвачилик маҳсулотлари экспортидан 9 миллиард доллар ишлаб топди.

26 миллиард доллар

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг олтин валюта захиралари шунчани ташкил қилмоқда. Ушбу рақамлар биринчи марта шу йилнинг ноябрь ойида ошкор этилди, шу вақтга қадар олтин валюта захиралари ҳақидаги маълумотлар махфий ҳисобланар эди ва бирон марта эълон қилинмаган. Ушбу миқдор ХВФ ушбу йилнинг май ойида кўрсатган миқдордан анча баланд. ХВФ Ўзбекистон олтин валюта захираларини 15 миллиард долларга тенг деб баҳолаган эди. Худди ўша ХВФ маълумотларига кўра, бугунги кунда Болгариянинг ҳам олтин валюта захиралари 26 миллиардни ташкил этади. Шу билан бир қаторда, мамлакатнинг олтин захиралари ҳақидаги маълумотлар ҳалиям ошкор қилинмайди, гарчи Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин қазиб чиқарувчи давлатлар ўнталигига кирса ҳам.

39 минг 748

Шу йилнинг январ ойида Ўзбекистонда шунча киши амнистия қилинди. Амнистия мамлакат Конституциясининг қабул қилинганига 24 йил тўлиши муносабати билан эълон қилинганди. Бундан олдинроқ, конституциянинг 22 йиллигида 52 498 кишига нисбатан амнистия қўлланган эди, конституциянинг 23 йиллигида ҳам амнистия эълон қилинган, бироқ ушбу амнистия акти қўлланган маҳкумлар сони ошкор қилинмаган эди. 2017 йил сентябр ойининг охирида Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб маҳкумларни афв этишга тайёргарлик жараёни бошланди ва 6 декабрда 2700 кишини авф этиш ҳақидаги фармон имзолангани эълон қилинди. “ЎзА” ахборот агентлигининг маълумотига кўра, “бу воқеа мамлакатимиз тарихида биринчи марта содир бўлди”.

Мирзиёев президентлигининг биринчи йилида Ислом Каримов даврида жазога тортилган ўнлаб сиёсий маҳкум озодликка чиқарилди. Шунга қарамай, халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида 44 мингга яқин киши қолмоқда. Бу Туркманистон, Қозоғистон ёки Афғонистон давлатларидаги маҳкумлар сонидан кўп, аммо Саудия Арабистонидагидан камроқ. Ҳар 100000 аҳоли сонига тўғри келадиган маҳкумлар сони бўйича (150 та маҳкум) Ўзбекистон дунё рейтингининг ўрталарида, Намибия ва Иордания давлатлари ўртасида жойлашган. Аммо бу рақамлар ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан шубҳа остига олинади, уларнинг фикрига кўра мамлакатнинг жазони ижро этиш тизимида шаффофлик йўқ.

1 миллион 453 минг

Ушбу йилда пахта экиш учун шунча гектар экин майдонлари ажратилган. Ўтган йилда “оқ олтин” учун 1,267 миллион гектар, 2015 йилда эса 1,298 миллион гектар экин майдони ажратилган эди. Яъники, Каримов давридаги пахта майдонларини қисқартириш тенденцияси Мирзиёев президентлигининг биринчи йилида яна ўсиш томонга қайтиб, ушбу кўрсаткич бирйўла 200000 минг гектарга, яъни 2000 квадрат километрга ошди. Бу майдонга Тошкент шаҳридан еттитасини жойлаш мумкин. Ёки 20 та Самарқандни ва ёки 2 та Москвани (агарда Россия пойтахтининг Янги Москванинг қўшиб олинишидан олдинги, яъни 2006 йилдаги чегараларини ҳисобга олсак) жойлаш мумкин. Бу йил Ўзбекистонда пахта хомашёсининг ялпи йиғим-терим режаси 3795,6 минг тоннани ташкил этмоқда. 2016 йилда 3 миллион тонна пахта териб олинган эди.

1 минг 750

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон ҳамда Туркманистон президентлари иштирокида очилган Амударё орқали ўтувчи ва мос равишда, икки давлат чегараларини кесиб ўтувчи Туркманобод Фороб темирйўл ва автомобил кўприги узунлиги шунча метрни ташкил этди. Кўприкка яқинлашган автотранспортларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида олти километр узунликда пандусли йўл чорраҳалари ққурилди. Кўприкнинг ҳар икки томонидан бир ярим метр кенгликдаги пиёдалар йўлаклари ажратилди. Ушбу кўприк минтақадаги асосий дарёнинг устидан ўтказилган энг узун кўприк ҳисобланади (Атамурат - Керкичи кўпригининг узунлиги 1410 метрга тенг, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасини боғловчи “Дўстлик” кўпригининг узунлиги эса 816 метр). Кўприкнинг узунлиги халқ орасида “Бродвей” номи билан машҳур бўлган Тошкентдаги Сайилгоҳ кўчасининг узунлигидан (650 метр) уч баравар узун.

8 миллион 787 минг квадрат метр

Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада январь-сентябрь ойларида шунча майдонда аҳоли турар жойлари қурилиши бошланган. Ўзбекистонда аҳоли учун турар жой қурилишинингушбу кўрсаткичлари ўтган йилги кўрсаткичлардан 12,8% га кам. Гарчи шаҳарларда мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпроғи яшаётган бўлса-да, ушбу миқдордан фақат 2,5 миллион квадрат метригина шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади. Бундан келиб чиқадики, бу йилда қишлоқда яшовчи ҳар бир кишига 0,39 квадрат метр майдондаги янги турар-жой тўғри келса, шаҳарлик аҳолининг киши бошига 0,25 квадрат метр майдон тўғри келади. Қиёслаш учун: 2017 йилда бир Подмосковье вилоятининг ўзида бутун Ўзбекистонда қурилиш режалаштирилган миқдордаги майдон ажратилган бўлиб, у ерда ҳар бир аҳоли жон бошига 1,08 квадрат метр янги турар жой майдони тўғри келади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги