18:09 msk, 20 Июнь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев билан Ғани ўртасидаги мунозараларда “Дўстум мавзуси” ва чегарадаги тартибни енгиллатиш масалалари муҳокама қилинди

10.12.2017 15:46 msk

Фарғона

Муҳаммад Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиеев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати сурати

“Фарғона” агентлигининг Афғонистон президенти яқинлари орасидаги манбалари таъкидлашича, Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида нафақат иқтисодий ҳамкорлик масалалари, балки “Дўстум муаммоси” ва афғон-ўзбек чегарасидаги хавфсизлик муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, Ғанининг сафари икки марта кечиктирилган, бироқ бир томондан Қобул ва Исломобод ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиб бораётган ва иккинчи томондан эса президент Ғанининг мухолифат билан муносабатларидаги инқироз чуқурлашаётган бир пайтда Афғонистон президенти Тошкентга сафар учун вақт ажрата олди.

Қобул Исломободни “Толибон” ҳаракатининг афғон қанотини қўллашда ҳамда ИШИД жангариларини Яқин Шарқдан Афғонистонга ташлашда айбламоқда. Ғани маъмурияти савдо-иқтисодий шерик сифатида Покистонга муқобил мамлакат излашга мажбур ва манбаларга кўра, Ўзбекистон Покистоннинг ўрнини “боса оладиган” мамлакат сифатида кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Афғонистонда ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги муносабатларда таранглик шаклланмоқда ва ушбу мухолифат таркибигига миллати ўзбек бўлган Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстум ва Балх вилояти ҳокими Атто Муҳаммад Нур кирган. Дўстум Каримов бошқаруви даврида Ўзбекистон билан энг юқори даражадаги алоқаларни йўлга қўйган, Балх вилояти эса Ўзбекистон билан иқтисодий жиҳатдан энг кўп боғланган чегарадош ҳудуд саналади. “Фарғона” манбалари таъкидлашича, Ашраф Ғани Тошкентга ички инқирозни ҳал қилишда Тошкентнинг кўмак беришига ишонч ҳосли қилиш учун келган. Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёв ўртасидаги яккама-якка учрашувнинг асосий мавзуси “генерал Дўстум ва унинг яқин ёрдамчилари билан боғлиқ баъзи сиёсий муаммоларни” ҳал қилишда Тошкентнинг кўмагини олиш бўлган.

Афғонистон бунинг эвазига Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, ИШИД жанггариларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказмасликни ваъда қилмоқда. Афғонистон Хавфсизлик кенгаши котиби Ҳаниф Атмар Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди.

Бундан ташқари, Афғонистон хавфсизлик хизматидаги манбанинг “Фарғона” мухбирига айтишича, келгусида Қобул Тошкентнинг сўровига биноат наркотиклар ва экстремизм учун ҳибсга олинган ўзбекистонликларни ватанга қайтариб беради. Шу чоққача Тошкент Қобулдан бунақа маҳбусларни беришни талаб қилмаган, бироқ манбанинг таъкидлашича, бундан бери бу одатини ўзгартирмоқчи.

Ашраф Ғанининг ташрифи чоғида ўзбек чегарасида афғон товарларини ушлаб қолишлар масаласи ҳал этилди: тижоратчилар юкларининг ёки Тошкентда ёки бўлмаса Афғонистонга чегарадош Термезда ойлар давомида ушлаб қолинар ва ўзбек расмийлари уларни Афғонистонга ўтказизишга рухсат бермас эдилар. Афғонистондан Ўзбекистонга йўл олган юклар ўзбек божхона хизматчилари томонидан узоқ муддатлар давомида ушлаб қолинарли. Ушбу муаммо Мозори Шариф шаҳар кенгашида, Афғонистон парламентида кўп маротаба кўтарилган ва муҳокама қилинган, бу муааммоларни ҳал қилиш учун афғон делегациялари Тошкентда борган, бироқ бирор натижага эриша олмаган.

Ушбу ташрифдан сўнг афғон тижоратчиларида Ўзбекистон раҳбарияти бу масалани ҳал қилиб бериши борасида умид пайдо бўлди. Афғонистон парламенти ташқи сиёсат бўйича комиссия аъзоларидан бири номини сир сақлаш шарти билан бизга маълум қилишича, Ўзбекистон бу муаммони чегараолди ҳудудлардаги хавфсизлик муаммоси билан узвий боғламоқда: “Биз кўп маротаба Балх вилоятининг Ўзбекистон чегарасига яқин ҳудудларда вақти-вақти билан ИШИДнинг қуролланган гуруҳлари пайдо бўлиб, маҳаллий ёшларни Ўзбекистонга қарши ёллашга уринаётганлари ҳақидаги маълумотларни олдик. Ўзбекистондагилар ҳам буни яхши биладилар. Улар Афғонистон ҳукумати чегараолди ҳудудларда хавфсизликни таъминлашда фаолроқ бўлишини исташади ва шунга таяниб савдони ривожлантириш масаласини ҳал этишмоқчи. Тахмин қилинишича, Термизда Афғонистон консуллиги очилади”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги