06:59 msk, 18 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент ариқлари: жилдираган ўтмиш ва шу кунги сувсизлик

20.07.2017 08:41 msk

Рифат Гумеров

Биринчи ариқларни аждодларимиз уч минг йил аввал қазиган, дейишади. Ушбу сув артерияларидан асосан ёзги мавсумда жазирама иссиқ бўладиган, иқлими қурғоқчил, суғоришсиз деҳқончилик қилиб бўлмайдиган ҳудудларда фойдаланилади. Аҳоли пунктларида дарахтларни ёзда, ёғингарчилик деярли йўқ бўлган пайтда ариқлар қазилади.

Ариқ ўсимликларни суғориш учун сув етказиб беради ҳамда сувга интилувчан ўсимлик ва ҳайвонот олами билан ўзининг биогеоценозини барпо этади. Ариқ, шунингдек, водопровож ўтказилмаган ҳудуларда ичимлик сувини етказиб беради ҳамда жазирама иссиқ кунларда ҳузур бағишловчи воҳани салқин қилади.

Шилдираган ариқлар шаҳри

Ўзбекистоннинг қатор йирик шаҳарлари, масалан, Тошкент, Фарғона ва бошқалар ривожланган ариқлар тизимига эга. Ариқлар аксарият кўчаларда қазилган. Ариқларнинг жамият ҳаётида ўрни нақадар улканлигига республикадаги кўплаб топонимлар ариқ сўзи билан чамбарчас боғланган бўлиб, бу ҳолат айниқса Фарғона вилоятида кўп кузатилади (Оқариқ, Олтиариқ, Бешариқ, Қумариқ ва ҳоказо).


Тошкентнинг 1865 йилда тузилган ҳаритаси, унга шаҳарнинг сув артериялари ҳам киритилган

Ўзбекистон уммон ва денгизлардан анча ичкарида, қитъанинг деярли ўртасида жойлашган. Мамлакатда табиий кўллар деярли йўқ ҳисобида. биз учун ҳар бир томчи сув обиҳаёт саналади. Энг тўғри маънода.

1980-йилларда Тошкент ариқларида балиқлар сузарди, болалар кемачалар оқизиб, чўмилишарди. Ўзбекистон пойтахтидагни ариқларни гўё капилляр системасига ўхшатиш мумкин эди. Сув ҳар бир уйга етиб келар ҳамда жанубий шаҳарда ўзига хос, салқин иқлим яратарди. Ёши улуғ шаҳарликлар шилдираган ариқларнинг мусиқасини ҳамон эслаб юришади.

Энди бўлса сув йўқ

Қачонлардир Тошкент ирригация тизими пухталик билан лойиҳалаштирилган, қурилган ва самарали эксплуатация қилинган. Уч минг йил давомида фойдаланилган, 100 йил давомида такомиллаштирилган ва сўнгги 20 йил ичида ўлдирилган. Шуми Мустақилликда эришилган ютуқ?

Ўзбекистондаги ариқ ирригацияси 95 фоизга ўлдирилган. Тизимнинг ўзи ҳали мавжуд, бироқ вайрон қилинган ва сувсиз қолган. Хусусий секторга назар солсангиз – маҳаллаллардаги ҳама уйларда ҳовли, томорқа, боғ, гулзорлари бор. У ерда нима ўсаётган бўлса, ҳаммаси хлорланган водопровод сувида суғорилади. Шунақа қилган одамларни жаримага тортишади. Аҳоли нима ҳам қилиши керак? Улар ариқлар бутунлай қуригани боис уйларидан шлангаларни тортиб экинларини суғоришга мажбур.


Тошкентликлар участкаларидаги экинларини шунақа йўл билан суғоришга мажбур бўлиб қолдилар

Худди шунақа ҳолатни микрайонларда ҳам кузатиш мумкин. Мисол учун, Тошкентдаги Ц-1 даҳаси Шаҳрисабз маҳалласининг оқсоқоли Ғайрат Маҳмудхўжаев биринчи қаватда истиқомат қилиб келган ва деразалари остида турли гулларни ўстирган. Гулзорини суғориб парвариш қилган. Бироқ маҳаллий ҳокимият органлари томонидан водопровод сувидан суғориш учун фойдаланиш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, жаримага тортилган. Унинг барча ҳаракатлари зое кетди. Гуллар қуриди.


Ғайрат Маҳмудхўжаевга газонни суғориш мумкин эмаслиги тўғрисида берилган огоҳлантириш хати


Бу ерда илгари Маҳмудхўжаев эккан атиргаллар кўзларни қувонтириб турарди

Амалда нима бўлди? Аввалига ўзи оқиб келадиган ариқлар ирригацияни вайрон қилдилар, одамларни хлорланган водопровод сувида суғоришга мажбур қилиб қўйдилар, энди бўлса аҳоли билан тортишиб, жаримага тортишяпти. Ўзбекистон суни исроф қилиш бўйича дунёда биринчи ўринларга чиқиб қолиши бежиз эмас.

Биз шаҳар кўчаларида юриб мана буларни кўрдик.


Тошкентдаги аксарият ариқларнинг кўриниши шунақа

Шу ерда кўплаб саволлар туғилади: Тошкентда ирригация хизматлари сақланиб қолганми? Мутахассисларчи? Агар бор бўлса, улар нима билан шуғулланяпти? Ирригация тизимига хизмат кўрсатиш учун бюджетда пул ажратилганми? Ажратилган бўлса, қандай сарфланмоқда?


Тошкент ариқлари ахлатхоналарга айланиб қолди

Вайронагарчиликлар калладами?

- Бугунги кунда Тошкентдаги ариқлар ахлат ўралари вазифасини ўтамоқда, ер ости коммуникациялари ҳам ахлатга тўлиб кетган, анчадан бери реконструкция қилинмаган, яна қанча хизмат кўрсата олиши номаълум, - дейди Фейсбукдаги “Ташкент строится” (“Тошкент қурилмоқда”) гуруҳининг етакчиси, меъморчилик соҳасида мутахассис Домиан Барма. – Шаҳар хўжалиги 20 йил давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилди, ҳаммасини созлаш учун улкан ишларни амалга ошириш керак ва бу ишларнинг ҳажми Тошкентни 1966 йилда қайта қурилганидан кам эмас. Шахсан менга Тошкентни аввалги қурувчилари ёқарди, улар шаҳар қурилишни комплекс, квартал бўйича амалга оширардилар. Бунда ижтимоий-маиший объектлар, кенг кўчаларнинг истиқболда кенгайиши, кўкаламзорлаштирилиши ҳисобга олинарди. Бироқ ҳозирги қурилишларда бу нарсалар ҳисобга олинмаяпти. Нега?

Янги ўтказилаётган кўчалар остида инженерлик тизимлар қурилмаяпти. Ҳозир Тошкентда фақат алоҳида объектлар қурилмоқда. Бу яхши эмас. Мисол учун, Сирғали туманида учта тураржой квартали қурилмоқда – ушбу кварталларда тураржой биноларидан ташқари бирор нарса қуриладими? Супермаркетлар, болалар боғчалари, скверлар ёки ҳиёбонлар, итлар ва спорт учун майдончаларчи? Тошкентнинг реконструкцияси ва ривожланишининг умумий кўриниши бўйича режалар борми? Асосий масала шунда деб ўйлайман.

Биз оддий фуқаролар “мисли кўрилмаган” рақамларга маҳлиё бўлиб қолдик: 500 та уй, 100 алоҳида-алоҳида қилиб қуриладиган уй, Сирғалидаги метроплитен тармоғи. Шахсан мен бу рақамлардан эсим оғиб қолаётгани йўқ – уларнинг ортида мен Тошкентнинг ривожланиш истиқболини кўрмаяпман. Бордию, эртага бирор ерда Сити қурадиган бўлишса ҳам, унинг аҳамияти шунақанги якка объектга тенг бўлиб қолиши мумкин.


Бугунги кунда Тошкентдаги кўпгина ариқларнинг кўриниши шунақа

Афтидан шаҳарнинг келгуси 30-50 йилдан кейин умумий кўриниши қандай бўлиши тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш керак ва бундан келиб чиққан ҳолда шаҳарнинг маъмурий ва рекреациявий марказини, яшил зоналар, проспектларни кенгайтириш преспективаси билан шакллантириш, аэропорт терминалларини қуриш, электр транспорти линияларини тортиш,ирригация ва инженерлик иншоотларини ётқизиш лозим. Расмийларда энг аввал шунақанги тасаввурни шакллантириш керак, нималарнидир қуриш эса кейинги босқичда амалга оширилади.

Замонавий Тошкент сиймосини шакллантиш ишига ваниҳоят кенг жамоатчилик доираларини жалб этадилар дея умид қиламан, расмийлар эса ҳеч бўлмасамуҳим лойиларни халқ ўртасига муҳокамага олиб чиқишлари лозим. Лекин ҳозир биз фақат ижтимоий фикрни шакллантириш керак, дея гапира оламиз ёки ёзамиз. Балки бизнинг сўзларимиз юқорига ҳам етиб борар? Масала ҳозирча очиқ қолмоқда, - дея хулоса қилади “Фарғона” суҳбатдоши.

Рифат Гумеров

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама