10:45 msk, 20 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Мустақиллик байрами арафсида банкларда аҳолига валютани бозор курси бўйича сотиш бошланиши мумкин

16.07.2017 19:26 msk

Фарғона

Ўзбекистон банклари яқин келажакда жисмоний шахсларга хорижий валютани бозор курси бўйича конвертация жорий этилишини истисно этишмаяпти. Ушбу янгилик мамлакат мустақиллигининг навбатдаги байрами – 1 сентябргача жорий этилиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг 30 июнь куни имзолаган ички валюта бозорининг самарали фаолият юритиши тўғрисидаги қарори жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилмай, мутлақо юридик шахсларга қаратилган. Ҳар ҳолда, ҳозирча. Ҳеч нарсани таъкидламаган ҳолда эшитганимни айтаман – шу каби ҳолат истиқболда жисмоний шахслар учун ҳам жорий этилармиш. Ҳозирча хорижий валютани чекланган миқдорда расмий курс билан жисмоний шахсларга сотиш илгаригидек конверсион карталар воситасида амалга оширилмоқда. Ҳозир бизда конвертациянинг киритилиши сентябрга тайёрланмоқда. Мижозга сотиладиган валюта миқдори банкда ўша кунда мавжуд валюта миқдорига қараб белгиланади. Ҳар бир банк валюта алмашув курсини Марказий банк курсига қараб ўзи белгилайди, фарқ 50-60 сўмни ташкил этиши мумкин”, - дея жавоб берди “Омё-Альянс-банк”нинг Олмазор туман филиали ходими “Фарғона” билан суҳбатда. Ўзини таништиришни истамади.

Унга кўра, ҳозирча Марказий банкдан жисмоний шахсларга валютани тижорат курси бўйича сотишге кўрсатма келгани йўқ. Бироқ бу нарса амалга ошмайди, дегани эмас. Шунингдек, валютанинг бозор яқин келажакда биржа курсига тенглаши мумкинлиги эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти.

Жисмоний шахслар учун конвертация лойиҳаси ишга тушиши билан барча хоҳловчилар доллар ҳисобидаги омонатларини бозор курси бўйича ечиб олишлари мумкинми, деган саволга ижобий жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати июнь ойининг сўнги кунида “ички валюта бозорининг самарали фаолият юритиши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида” тегишли қарорни қабул қилди. Хусусан, “биржадан ташари валюта бозорида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га ўзгартиришлар киритилди. Ўзбекистон банклари юридик шахсларга хорижий валютани “қора бозор” курсида (бугунги кунда 1 АҚШ доллари 8400-8600 сўмга тенг) сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Тошкентнинг бир неча банклари, хусусан, “Капитал-банк”нинг Сергели туман филиалида, “Осиё-Альянс-банк”нинг Шайхонтоҳур ва Олмазор тумани филиалларида, Яккасарой туманидаги “Ҳамкорбанк”, “Ипотека-банк” ва “Иппак йўли-банк” филиалларида бир вақтнинг ўзида фақат юридик шахсларга америка долларларини бозор курсида ҳеч қанақа чекловларсиз сотганларини тасдиқладилар (Ўзбекистонда евро олди-соттиси йўқ ҳисобида). Ҳозирча бунақа операциялар ҳамма банкларда ўтказилмаяпти, бироқ бунга ҳамма банклар тайёргарлик кўрмоқдалар, дея ишонтиришди банк ходимлари.

Шу билан бир вақтнинг ўзида кўча саррофларини учратиш мумкин бўлган Тошкент шаҳрининг йирик савдо мажмуаларидаги ҳаёт эски тарзда кечмоқда: одатдагидек, хорижий валюта олинмоқда ва сотилмоқда. Фақат илгаригидек, “доллар оламиз, российский оламиз”, дея бақир чақирлар қолмаган.

Халқаро валюта фонди ислоҳотларни қўллашга тайёр

Шу вақтнинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Халқаро валюта фондининг Вашингтондаги штаб-квартирасиа мамлакат валюта сиёсатини ислоҳот қилиш вариантларига оид музокараларнинг биринчи босқичини ўтказди, дея хабар беради Газета.Уз. Делегация таркибига Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Реконструкция ва тараққиёт фонди раҳбарлари кирдилар, дея нашрга маълум қилди ҳукуматдаги манба.

Халқаро валюта фондининг бошқарувчи директори Кристин Лагард хоним ўзининг Ўзбекистонга ташрифи якуни бўйича Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган мактубида мамлакат иқтисодиётини ислоҳот қилиш бўйича ҳаракатларини табриклади.

“Биз Сизнинг ислоҳотлар бўйича қўллаётган чораларингизга техник кўмак ҳамда ташқи иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар тақдим этиш йўли билан ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, - дейилади номада.

Номада айтилишича, “шу жумладан, иқтисодий статистикани яхшилаш бўйича чораларни ўз ичига оладиган, Ўзбекистондаги инвестициявий муҳитни такомиллаштиришга қаратилган валюта тизимини либераллаштиришни бошқа йўналишларда ислоҳотлар билан қўллаш мақсадида” тез орада Тошкентга ХВФ ходимлари келадилар ва бу “ҳукуматга ва инвесторларга асосли қарорлар қабул қилишга ёрдам беради”.

“Жаноб президент, мен Ўзбекистон ўзи учун белгилаб олган ислоҳотлардан улкан фойда кўришига ишончим комил. Яна бир бор сизни ишонтириб айтаманки, биз қўлимиздан келадиган барча ёрдамимизни сиздан аямаймиз”, - дея таъкидланади номада.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама