10:17 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Ислом Каримов учинчи сентябрь куни Самарқандда дафн қилинади

02.09.2016 06:52 msk

Фарғона

“Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг юрти Самарқандда жадал суратларда унинг дафн маросимига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Пайшанба, 1 сентябрь куни мухбиримиз томонидан олинган фотосуратлар Ўзбекистон раҳбари Самарқанддаги машҳур Шоҳи Зинда меъморий ёдгорлигига туташган қабристонига қўйилишига ишора қилмоқда. Бу қабристонга Ислом Каримовнинг онаси ва икки акаси қўйилган.


Ўзбекистон раҳбарининг вафоти ҳақида шу чоққача расман эълон қилинмаган. Ўзбекистонга 26 йил давомида тўхтовсиз раҳбарлик қилган 78 ёшли президент 3 сентябрь куни ерга топширилади.

Ушбу мақола чоп этилаёган пайтда Ислом Каримовнинг жасади ҳукумат самолётда Тошкентдан Самарқандга қараб учганди.


“Фарғона” маълумотига кўра, 2 ва 3 сентябрь кунлари мотам маросимларида иштирок этиш учун МДҲ ҳамда узоқ хориж мамлакатларидан олий раҳбарият вакиллари етиб келишади. Делегациялар таркиби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.


Олдинроқ, Тошкент вақти билан соат 22 атрофида Фейсбукдаги “Здоровья Каримову” гуруҳида Самарқандда қандайдир тантаналар ёки мотамга тайёргарлик ишларикўчалар ва ҳиёбонлар супирилаётганини акс этувчи фотосурат, шунингдек, шу гуруҳ маъмурининг “сунъий ҳаёт таъминловчи” аппарат бугун ўчирилди ҳамда собиқ президентнинг туғилган шаҳрида Ислом Каримовнинг дафн маросими ўтади деган ёзуви пайдо бўлди.


Шу вақтнинг ўзида Озодлик бош вазир Шавкат Мирзиёев фавқулодда Самарқандга келди, шаҳар тунда ювиб таралмоқда, дея хабар тарқатди.

Ўзбекистон расмийлари сўнгги нафасгача жамоатчиликни президент Каримов тирик дея ишонтиришда давом этдилар. Гўё у миллатга қарата узундан-узун табрик мурожаатини ёзди деб ишонтирмоқчи бўлдилар. Путин, Лукашенко ва МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари уни байрам билан табрикладилар дея хабарларни тарқатдилар.

Аслида эса, “Фарғона” олдин хабар берганидек, Ўзбекистон лидери 29 август душанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:35 атрофида вафот этганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама