05:07 msk, 17 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ: Баҳодир Чориев адолат талаб қилмоқда ва... Трампни қўллаб-қувватламоқда

22.08.2016 16:20 msk

Фарғона.Ру

“Бирдамлик” мухолиф халқ-демократик ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев ўзининг антимигрант ва ирқчиликка оид баёнотлари билан донг таратган, АҚШ Республикачилар партиясидан Дональд Трамп номзодини қўллаб-қувватлайди. Бу сиёсий муҳожир, Ўзбекистон фуқароси Чориев 2016 йилнинг 8 августида АҚШ Давлат департаменти биноси яқинида ўтқазадиган норозилик акциясида юк машиналарини айнан Трампнинг портретлари билан безатмоқчи. Ҳаракатнинг сайтида таъкидланишича, “Дональд Трамп – Ўзбекистон мухолифатининг келажагидир. Трамп бундан ташқари Ҳиллари Клинтонни Американинг ҳозирги ҳукумати каби коррупционер деб атаган”.

“Ҳиллари Клинтон ўзини муносиб аёлдек қилиб кўрсатяпти ва президент бўлмоқчи. Аммо у ҳам коррупцияга ботган, фақат ўзининг фойдасини ўйлайди, Ўрта Осиё мамлакатларининг авторитар ҳукмдорлари билан тил бириктирган, - деди 3 август куни Баҳодир Чориев. –У Ўзбекистон лидери Каримов билан жуда қалин. Каримов унинг хайрия ва сиёсий кампанияларини молиялаштиришда ёрдам беради. Ҳиллари эса Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишига кўз юмади. Шу сабабларга кўра Ҳиллари Клинтоннинг номзоди маъқул эмас”.

Президент Ҳиллари Клинтон – Америка учун фожиадир, деб ҳисоблайди Чориев. Агар у АҚШ президенти бўлиб қолса, “АҚШдаги ўзбек диаспораси тинч яшай олмайди. У ўзбек мухолифатчиларини фаолият юритишга қўймайди. Ундан ташқари солиқлар ошади, нарх-наво ошади, у бўлса ўзбек тоталитар раҳбари Каримов билан ҳамкорликни кучайтиради. Бунинг оқибатида Ўзбекистон мухолифати бундай шароитларда бехавотир яшай олмайди”, - дейди “Бирдамлик” раҳбари. “Бирдан-бир йўли – сайловда Дональд Трамп учун овоз беришдир”, - дея хулоса қилади Чориев. Аммо бу республикачининг ҳокимиятга келишидан ўзбек мухолифати нималарни кутаётганига аниқлик киритмади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керрига ёзган очиқ хатида Чориев Америка Қўшма Штатлари ҳукуматидан норозилиги сабабларини тушунтириб, ўзбек демократик мухолифатига ва Ўзбекистонда яшовчи мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига ёрдам беришни сўрайди.

“Бирдамлик” ҳаракати раҳбарининг АҚШ Давлат департаменти бошлиғига ёзган очиқ хатининг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳақола этамиз.

«Ҳурматли жаноб Жон Керри!

Мен, Баҳодир Чориев "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг раҳбари, 2005 йилнинг 10 февралидан буён АҚШда оила аъзоларим билан бирга сиёсий бошпана олиб яшаб келмоқдаман. АҚШга келгач ҳам сиёсий фаолиятимни изчил давом эттиришга ҳаракат қилдим ва бу жараённи бугунги кунда ҳам давом эттираяпман. Фаолиятимни илк бора бошлаган чоғларимда АҚШ ҳукумати томонидан бироз қўллов, моддий ёрдам олиб, ватаним Ўзбекистонга қайтишни ва у ерда туриб дунёдаги энг ёмон диктатор Ислом Каримов режимига қарши тинч, нозўравон кураш олиб боришни ният қилган эдим. Афсуски, менинг бу ниятим амалга ошмади. Мен кўмак сўраб мурожаат қилган АҚШдаги ташкилотлардан ҳеч қандай садо ва натижа чиқмади. Шундан сўнг мен ўз кучимга таяниб, оилавий бюджетим, ойлик маошим ҳисобидан сиёсий фаолиятимни амалга оширишни давом эттирдим.

2008 йилда АҚШда бўлиб ўтган президент сайловида яхши ният ва умидлар билан Барак Обамани АҚШ президенти бўлиши учун қўлладим. Б. Обама президент бўлгач Ҳиллари Клинтонни АҚШ Давлат департаментига раҳбар қилиб тайинлади. Мен бу омилдан хурсанд бўлдим. Ҳ. Клинтонга Ўзбекистондаги вазиятга оид фикр алмашиниш ва ўртоқлашиш мақсадида учрашув таклиф қилиб хат орқали бирнеча бор мурожаат қилдим. Аммо бу борадаги барча ҳаракатларим зое кетди. Унинг ўзбек мухолифати фаолиятига бефарқлиги ҳамда диктатор И. Каримов билан яширин тил бириктириши бизни қаттиқ ранжитди.

Кейинроқ, Жон Керри жаноблари Сиз, АҚШ Давлат департаментига раҳбар бўлиб тайинландингиз. Сизнинг раҳбар бўлишингиз ҳам бизни беҳад шод қилди. Аммо бу сафар ҳам бизнинг хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Чунки Сиз ҳам Ҳиллари Клинтоннинг изидан бориб, ўзбек мухолифатига кўмак беришучун интилмадингиз. Аксинча, ўзбек мухолифатининг йўқ бўлиб кетишини панжа орасидан кузатиб турдингиз ҳамда ўзбек халқинингдушмани, диктатор Ислом Каримовни қўллаб бордингиз. Сиз билан учрашиш учун қилган барча ҳаракатларим ҳам самара бермади.


Баҳодир Чориев юк машиналарига шундай баннерлар ёпиштиради

Мен томондан 2004 йилнинг 10 апрелида тузилган ва шу кунгача бошқариб келинаётган "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракати ҳозирги кунгача АҚШ ҳукумати ёки бошқа ҳукумат ва ташкилотлардан бир сент Грант, кўмак пулларини ҳамолмай фаолият юритиб келди. Бизнинг Сизларга кўмак сўраб қилган барча мурожаатларимиз самарасиз қолгач, "Бирдамлик" ХДҲ нинг сафи ва фаолияти кенгайиб боравергач ҳамда менинг оилавий бюджетимдан ажратиб бераётган пулларимнинг миқдори Ҳаракатнинг фаолияти учун етмаётганлиги туфайли шахсан менинг ташаббусим билан 2011 йилда "Кеш" Транспорт компаниясига асос солинди. Бу компания тез орада ривожланди. Буни ортидан Ўзбекистон ичидаги мухолифат фаоллари, мустақил журналистлар ҳамда Инсон ҳуқуқлари фаолларига етказиб берилаётган моддий кўмакнинг кўлами оша борди.

2013 йилда отам Ҳасан Чориевнинг уйдирма ва туҳмат айбловлар билан қамалиши ортидана сосан "Кеш" Транспорт компаниясининг траклари иштирокида Вашингтон шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонаси рўпарасида навбатсиз ва рухсатсиз отамнинг ҳимояси учун норозилик намойишини ўтказдик. Норозилик намойиши чоғида мен ва яна бир нафар фаолимиз қамалди, юк машинам эса вақтинчалик мусодара қилинди. 1-2 ойдан кейин эса "Кеш" Транспорт компаниямизга нисбатан АҚШ йўлларида DOT (ДАН) ходимларининг ҳар қадамда сабабли ва сабабсиз текширувлари бошланиб кетди. Мана шундай текширувлар оқибатида "Кеш" компаниясининг рейтингги ёмонлашиб, банкротликка учради ва менинг бўйнимгаа соссиз салкам $800 000.00 қарз IRS (Солиққўмитаси) томонидан юкланди. Мен бу қарзларнинг асоссиз эканлигини $2500.00 га Аудит-ҳисобчи ёллаб исботлаб берсам-да ҳануз бу қарз менингбўйнимдан соқит қилинмай келинмоқда.

Ўзбекистон ичидагиВатандошлик (Фуқаровий) жамият аъзоларига тўхтаб қолган моддий кўмакни яна жонлантириш мақсадида 2014 йил мен ва рафиқам Феруза Ҳуррамова билан “Happy Planet” нотижорат компаниясига асос солдик. Бу компаниянинг асосий мақсади Ўзбекистон ичида қийин иқтисодий аҳволда қолган ўзбек мухолифати фаолларига, мустақил журналистлар ҳамда Инсон ҳуқуқлари фаолларига моддий кўмак беришэди. Мен ва рафиқам Ферузахоним “Happy Planet” компаниясини оёққа қўйиш учун икки йил ва $90 000 00 дан ортиқ пулни ўзимизнинг оилавий бюджетимиздан сарфладик. Асосан хайрия сифатида келган кийим-кечаклар, пойафзалларни йиғиш ҳамда уларни сотишга мўлжалланган букорхонамиз шу йилнинг баҳорида илк бор сотиш учун 40 000 фунт (20 тонна) кийим-кечак ва пойафзалларни ижарага олинган омборхонамизда тайёрладик. Шу орада Миссури штатининг Фористел шаҳри Ўт ўчириш бўлинмасидан биз ижарада турган бинонинг ичида ёнғинга қарши бўлган, аслида кераксиз, асоссиз қўшимча ускуна ва мосламаларни қуриш талаб қилина бошлади. Уларнинг талаби бўйича биз яна ёнимиздан камида S24 000 00 қўшимча харажат учун пул сарфлашимиз керак эди. Бизда бу пулни топишнинг иложи бўлмади. Натижада Фористел шаҳрининг ўт ўчирувчи бўлинмаси томонидан бизни ушбу бинога кириб ишлашимизга таъқиқ қўйилди. Биз ижарага олган биномизга умуман киролмай қолдик. Биз сотишга тайёрлаган маҳсулотлар иморат эгаси томонидан талон-тарож қилиниб, ўзлаштириб юборилди. Бошқа жойлардан ижарага омборхона олиш ишларимиз ҳам фойда бермади. Қаерга борсак, бизга жавобсиз рад жавоби берилар эди. Бизнинг АҚШдаг ииккинчи бизнесимиз ҳам ачинарли аҳволда якун топди. Биз иккинчи бор банкротга учрадик.


Яна битта шунақа баннер

Юқорида иккита бизнес компанияларимизнинг банкрот бўлишида АҚШ Давлат департаменти ходимларини тўғридан-тўғри алоқаси бор деб, ҳисоблаймиз. Бунга сабаб АҚШ Давлат департаментининг собиқ раҳбари Ҳиллари Клинтон хонимнинг расмий Тошкент, шахсан диктатор И. Каримов билан ўзбек халқининг манфаатларига, демократик қадриятларига зид равишда яширин келишуви ва бу келишув ортидан Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги Каримов режимига мухолифатда бўлган демократик ҳаракатни йўқ қилиш бўлган, деб ҳисоблаймиз.

Бугунги кунда мен энди АҚШ давлатида бизнес ишларини йўлга қўйишни истамайман. Чунки сизларнинг ноқонуний ҳаракатларингиздан қўрқаман!

Мен “Happy Planet” нотижорат корхонамизга оид бўлган охирги кийим-кечак, пойафзал ва кийим йиғадиган қутиларни олдингизга шахсий юк машинамда олиб бормоқчиман. Сиз бюрократлардан, менинг олиб борган юкларимга бирназар солишингизни ҳамда ушбу юкларни охирги манзил – ахлатхонага олиб боришимга кўмак беришларингизни талаб қиламан!

Ўзбекистонда оғир аҳволда қолаётган ўзбек демократик мухолифати фаоллари, мустақил журналистлар, Инсон ҳуқуқлари фаолларига ҳар томонлама кўмак бериш учун тузилган "Кўмак маркази"га аниқ ёрдам ажратишингизни талаб қиламан!

Ҳурматбилан,"Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг раҳбари

Баҳодир Чориев».

* * *

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги





  •  

    Реклама