12:41 msk, 16 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Москвада фарғоналик рассомларнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

05.11.2005 11:03 msk

Дм. Камцев

Биринчи ноябрдан бошлаб Москвадаги Тинчлик шоҳ кўчасида жойлашган Маданият жамғармаси галереясида “Альфия” арт-галереяси томонидан ташкил этилган кўргазма очилди. Кўргазмага ўзбекистонлик рассомлар ва дизайнер-модельерларнинг ишлари қўйилган. Бу каби кўргазмалар Россия Маданият жамғармаси томонидан қаторасига тўртинчи йил ташкил этилмоқда.

Фарғоналик рассомлар пойтахтдаги томошабинларга гобеленга, чий ва ўзига хос юзали тўқима техникаси воситасида амалга оширилган ишларни намойиш қилмоқдалар. Ушбу цикл рассомлар Светлана Шихова ва Владимир Пучковскийнинг оилавий иттифоқи томонидан бир неча йил мобайнида яратилган.

Ушбу ижодий иттифоқ ҳақида фарғоналик маданиятшунос Александр Куприн мана бундай дейди:

- Бадиий газламадўзликка бутунлай мафтун бўлган Владимир Пучковскийнинг ўта замонавий асарларида санъаткорнинг қувноқ ва жарангдор истеъдоди акс этади. Унинг гобеленлари ранглараро нозик ифодаланган “Сафари” ритми ва “Афросиёб” тимсоллари билан тўла мутлақ абстрактликдан эшакда кетаётган кишилар тасвири акс эттирилган, қарийб жанр мақомига етказилган “Диалог” маиший характердаги бадиий мушоҳадаларнинг кенг диапазонини томошабин эътиборига ҳавола қилади. Унинг ўз хотини Светлана Шихова билан ижодий ҳамкорликда юзага қилган, кўргазмада бир жойга жамланган ишлари бу хонатласлар ватанида эришиш мумкин бўлган рангинликнинг унутилмас афсонавор манзарасидир.

- Ушбу кўргазма биз учун ажойиб воқеадир, - дейди Светлана Шихова. – Ахир биз Москвада биринчи бор кўргазмамизни ўтказаяпмиз-да. Мен энг моҳир уста эмасман, лекин менинг қўлларим ишим орқали нимага қодирлигимни кўрсатади...

Светлана Шихова ва Владимир Пучковский ишлари цикли “Альфия” галереясининг Москва кўргазмасига қўйилган турфа санъат асарларининг бир қисми, холос. Ипак бўйинбоғларнинг рангин попуклари, анъанавий нақшбандлик, нақшинкор қилиб тикилган тикилган халталар, камарлар ва белбоғлар, шарқона латофат ҳамда йигирманчи аср бошларидаги Европа модерни белгилари назокат-ла акс этган аёллар безаклари...

Кўргазма ўн иккинчи ноябргача давом этади. Манзил: Россия Маданият жамғармасининг кўргазма зали, Тинчлик шоҳкўчаси, 41-уй (“Проспект Мира” метроси бекати). Кўргазмага марҳабо!