20:58 msk, 24 Март 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкентдаги энг йирик “Минор” масжидининг гумбазидаги қоплама тўкила бошлади (фото)

19.10.2015 18:52 msk

Фарғона

Мечеть в Узбекистане
Фото © “Фергана.Ру”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташаббус билан 2014 йилда қурилган пойтахтдаги энг йирик “Минор” масжиди мовий гумбазининг сирланган қопламаси ярмигача тўкилиб кетди. Қопламанинг тўкилиши сабабини сўнгги уч кун давомида пойтахтда тинимсиз ёғаётган ёмғир билан изоҳлаш мумкин. Аммо қурилишда сифатсиз қурилиш материалларнинг қўллангани, республикада президент ташаббуси билан барпо этилаётган барча объектлар учун одатий бўлиб қолган қурувчиларининг масъулиятсизлиги ва шошқалоқлигини асосий сабаб сифатида келтириш мумин. Шу ўринда хавотирга солувчи савол туғилиши табиий: масжид қурилаётганида фақат шу плиткалар сифатсиз терилганми? Балки масжид пойдеворидан томигача шунақанги қўл учида қурилгандир? Балки масжид ҳозирдан авария ҳолатига келиб қолгандир?..

Шошқалоқлик – Шайтондан

Ҳонақоси 2400 кишига мўлжалланган масжидга шу ердаги маҳалла ва қабристоннинг номи берилди, унинг қурилиши 2013 йил ёзида республика президентининг қарори билан бошланди.

2014 йил 1 октябрда масжид очилиши маросимида президентнинг шахсан ўзи қатнашди, унга янги масжид ёқди. Чиндан ҳам масжид биноси сиртдан жуда чиройли ва мустаҳкам кўринишга эга эди.

“Минор” масжиди биринчи қиш ва серёғин баҳордан эсон-омон ўтиб олди, бироқ бир неча кун давомида тинимсиз ёққан куз ёмғири масжид гумбазига қоплаган майоликанинг ярмини тўкиб қўйди. с

Ўзбекистонда сўнгги йилларда “президент Ислом Каримов ташаббуси билан” барпо этилган кўплаб бино ва иншоотлар пайдо бўлди. Одатда, бу ҳақда уларнинг пештоқига ўрнатилган мармар лавҳаларда зарҳал ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида ёзиб қўйиладди. Шаклланган анъанага кўра, маҳаллий ҳокимият органлари давлат раҳбарининг кўнглини олиш учун қурувчиларни шошилтирадилар ва натижада, кўп ҳолларда қурилиш ишлари чала қолиб кетади ва улар тез орада ўзларини намоён этадилар.

img src=http://news.fergananews.com/photos/2015/10/mtdoqwrtth4.jpg width=100% hspace=0 border=0 alt="">

Мисол учун, 2002 йилда Каримовнинг ташаббуси билан Тошкент марказида консерваториянинг янги ҳашаматли биноси қурилди. Мусиқа шинавандалари ўша йилнинг ўзида катта залдаги концерт пайтида ташқарида жала ёғаётган пайтда қўқисдан саҳнага шаррилаб сув оқиб келганини яхши эслайдилар. Ўшанда сув сал бўлмаса мусиқачиларни шаллаббо қилишига оз қолганди.

Яъни, жойлардаги маҳаллий ҳокимият вакиллари белгиланган муддатда қурилишни тамомлай олмасалар, олий мартабали раҳбарларга ҳеч бўлмаса бинонинг олд томонини безаб тақдим этишга шошадилар. Республика мулозимлари ва мутасаддилари шўроларга хос хўжакўрсин одатини ҳеч тарк эта олмадилар.


Тошкетликлар йўл ёқаларида янги биноларнинг гўзал ва салобатли фасадлари пайдо бўлаётганига шоҳид бўлмоқда. Лекин бу биноларнинг ортига ўтсангиз, ҳамон ҳавозаларнинг турганини кўриб, фасаднинг театр декорациясидан фарқи йўқлигини тушуниш мумкин. Мисол учун, “Ўзбекистон” метро станцияси ёнидаги Миллий медиа марказ биноси мана шунақа кўринишга эга бўлган эди. 2009 йил сентябрда олинган фотосурат. Батафсил — Фергана.Ру галереясида.

Масжид неча йил хизмат қилади?

“Минор” масжиди қурилаётган пайтда қурилиш майдончасини ўраб турган девордаги плакатда қурилиш буюртмачиси – Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи эса OAJ “TREST 12” бўлганини кўриш мумкин эди. Яъни, Оллоҳга шукрки, бино қурилишини мардикорлар эмас, балки профессионал қурилиш ташкилоти ва унинг малакали ишчилари амалга оширган.

Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қошидаги Давлат бош экспертиза бошқармасининг мутахассиси ўз номининг сир қолиши шарти билан “Фарғона.Ру” мухбирига қуйидагиларни айтиб берди:

“Ҳар қандай ҳолатда пудратчи айбдор. Чунки қоришма ҳам, унга қўйиладиган сирли плиткалар ҳам участка прораби, участка бошлиғи томонидан накладнойлар, сифат сертификатларига қараб қабул қилинади, - дейди “Фарғона” суҳбатдоши. – Сирланган плиткаларнинг тўкилиб кетиши учун айбни сифатсиз цементга тўнкасалар керак. Бироқ қоришма қандай тайёрланганини аниқ билиш зарур: агар қўлда тайёрланган бўлса, ишни қўл учида бажарган малакасиз ишчиларга тўнкаса бўлади.

Бундан бошқа кулгили сабаблар ҳам бўлиши мумкин: ношуд қурувчилар қоришмани гумбазга ётқизишдан аввал плиткани сувда ивитмаган бўлсалар керак. Балки сирланган плиткаларни цементда эмас, қандайдир краузитга ўхшаш композит елимда ёпишитириб чиққан бўлишлари ҳам мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам плиткаларни стандартларга риоя қилмай ётқизиб чиққанлари аниқ ва равшан. Эҳтимол, нотўғри елим ёки қоришма атмосфера ёғинлари таъсири остида қотириш хусусиятини йўқотган ва плиткалар гумбаздан тўкилиб тушгандир.

Бу масжид биносини қанча муддатга қуришган? Экспертнинг айтишича, оддий уй учун хизмат қилиш муддати одатда 50, 75, 100 йил бўлади. Бироқ ибодатхона биноларини асрлар давомида хизмат қилади, деган ният билан қуриб келадилар. Масжид гумбазидаги сопол плиткалар қурилиш тугаганидан сўнг икки йил ўтиб тўкила бошлаганини кўриб, бинони “асрлар” давомида хизмат қилиши ҳақида ўйлаб кўришмаган эканда, деган хулосага келиш мумкинми?

Шу ўринда, истамаган ҳолатда ҳам қуйидаги савол туғилади: қурувчилар фақат гумбазни сирлашда тежамкорлик қилдиларми ёки унинг зилзилага бардошлик хусусиятини таъминлашда ҳам техник шартларга риоя қилмай, тежамкорлик қилишдими? Масжидда минглаб мусулмонлар номозларини адо этаётганларида, арзимаган зилзила туфайли бино қулаб тушиб, кулфат кетирмайдими? Ҳар ҳолда бинонинг ташқи пардозлаш ишларидан ташқари кўзга кўринмайдиган ҳам ишлар кўплигини кўпчилик билади.

Майли, масжид мустаҳкам қилиб қурилган дея яхши гумон қилайлик, бироқ яна бир оғриқли масала ташвишга солмай қўймайди – гумбазнинг таъмирлаш ишлари қандай амалга оширилади? Энг асосий муаммо – таъмирлашга ишлатиладиган сирланган плиткаларнинг рангини олдин қопланган плиткаларнинг рангига тўғри келтириб бўладими? Яъни, янги плитканинг ранги тўкилмай қолган плиткалар рангига мослаштириш лозим. Бироқ бу ишни амалда ошириш жуда қийин иш, қилиб бўлмайдиган иш деса ҳам бўлаверади. Ҳатто кўплаб аждодлари уста бўлган энг моҳир уста ҳам рангни аниқ мослаб олиши қийин, чунки енгил бўлса ҳам тафовут бўлиши муқаррар.


Тўкилиб қолган жойга “ямоқ” қўйишнинг имонияти йўқ. Боз устига, гумбазда қолган плиткалар қишнинг аёз совуғи келиши билан тўкилиб кетмаслигига ҳам ҳеч ким кафолат бермайди. Демак, гумбазни тўлиқ, яъни бошдан-оёқ қайта сирлаб чиқиш лозим. Ҳудди автомашинанинг иккита қанотини ёки эшикларини шикастлаб қўйсангиз, уни бошдан-охиригача янгидан бўяб чиқиш лозим бўлганидек...

Яна бир эътиборли жойи шундаки, сопол “облицовка” гумбазнинг қабристонга қараб турган томонида тўкилган, холос. Масжиднинг асосий дарвозасидан кирган одамга бу иллат кўринмайди. Балки шунинг учун ҳам қурувчилар таъмирлашга шошмаётгандирлар а?..



Ўз ахб.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама