00:42 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ҳуқуқ ҳимоячилар Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида сиёсий маҳбусларни озод этилишини талаб қилмоқдалар

12.06.2015 08:08 msk

Фарғона

Муҳаммад Бекжанов
Reporters Without Borders (“Чегара билмас репортерлар”) халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти ва “ Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси журналист Муҳаммад Бекжон ўз адваокати билан боғлана олмаётгани ва унинг ҳуқуқлари бузилаётгани бораси ташвиш изҳор этиб, Ўзбекистон ҳукуматидан сиёсий маҳбусни зудлк билан озод этилишини талаб қилмоқдалар. Мазкур ташкилотлар БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг 2015 йил 12 июнь куни режалаштирилган Ўзбекистонга ташрифи арафасида ушбу мурожаат билан чиқдилар.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Бекжонов – мухолифатдаги “Эрк” газетасининг собиқ бош муҳаррири, таниқли шоир ва Ўзбекистн Халқа ҳаракатининг лидери Мухаммада Солиҳнинг укаси бўлади.

Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль куни содир бўлган Тошкентдаги портлашларга алоқадорликда айблов билан ўша йили ҳибсга олинган. Бекжонов ўзига қўйилган айбловларнинг ҳаммасини инкор этган. Тергов давомида унга нисбатан шавқатсиз қийноқлар қўлланган: бу ҳақдаги ёзма ариза яширин равишда суд залидан олиб чиқиб кетилган. Ўшанда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор турмадаги қийноқлар тўғрисидаги ахборот кенг жамоатчиликка маълум бўлди. Суд Бекжоновни 15 йилга озодликдан маҳрум этди, 2003 йилда амнистия қўллаб қамоқ муддати қисқартирилда, аммо 2011 йил декабрда унга қарши Ўзбекистон Жиноят кодексининг 221 моддаси бўйича (“жазони ижро этиш муассаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) сохталаштирилган айблов қўйилиб қамоқ муддатига яна беш йил қўшиб бердилар. Бекжонов 2013 йилда “Чегара билмас репортерлар” халқаро ташкилотининг Матбуот эркинлиги йиллик мукофотига сазавор бўлди. Ҳозир у 60 ёшда.

“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси ўзининг пресс-релизида қайд этишича, Бекжонов газетага бош муҳаррир бўлиб юрган чоғида иқтисодиётнинг аҳволи, пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш, Орол денгизидаги экологик ҳалокат каби “ёпиқ” мавзуларни кўтариб келган. Пировардида, у мавжуд режимнинг ашаддий оппонентларидан бирига айланган.

“Каримов танқидчиларининг оғзини юмиш учун 1999 йил Тошкетдаги портлашлардан фойдаланди”, - дейилади пресс-релизда. Бекжонов билан бирга “Эрк” газетасининг мухбири Юсуф Рўзимуродов ҳам ҳибсга олинди, у шу чоққача қамоқда.

“Расмийлар ҳибс этилган журналистнинг [Бекжановнинг] адвокати Полина Браунберг билан учрашувига тўсқинлик қилишмоқда. У 2015 йил апрелда мижози билан учрашмоқчи бўлди. Колония маъмурияти Бекжонов Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг “қора рўйхатига” тушган, шунинг учун ҳам уларга Бекжоновнинг аҳволи ва қаердалиги ҳақида гапириш мумкин эмас, деб айтдилар” – дея изоҳ беради “Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси раҳбари Надежда Отаева. – Муҳаммад Бекжоновга зудлик билан медицина ёрдами кўрсатиш керак. Турмадаги шароитлар унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатган, биз унинг ҳаёти учун хавотирдамиз”.

“Чегара билмас репортерлар” ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлим мудири Йоҳан Бирнинг қайд этишича, Бекжонов ва унинг оиласига ҳозиргача ҳукмнинг нусхаси берилмаган.

“Муҳаммад Бекжонов ҳибсга олинганидан сўнг бир неча бор қийноқларга солинган. Дастлабки тергов давоми уни калтаклашганда боши, қобирғаси жароҳатланган, кўп маротаба хушидан кетиб қолган. 2003 йилда Бекжонов оёғидан жароҳатланган. Унинг тишлари тўкилиб кетди, эшитиш қобилияти пасайди, силнинг оғир кўриниши билан дардланди, бироқ зарур медицина ёрдамини олмади. У озиб-тўзиб кетган ва асаб тизими ишдан чиққан. Уни бутунлай тузатиб юбориш ҳақида сўз юритиб бўлмаяпти. Унинг олдига 2014 йилда бориб кўриб келган рафиқаси Нина Бекжонова айтишича, Бекжон қаттиқ оғриқлардан ва ғишт заводида мажбурлаб ишлатилиши оқибатида пайдо бўлган даббаликдан азият чекмоқда.

Ўзбекистонда яна саккиз нафар журналист касб фаолияти туфайли турмаларда азият чекишмоқда. Мавжуд ҳокимиятнинг кўплаб танқидчилари, ҳуқуқ ҳимоячилар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа фаоллар “диний экстремизмда” айбланиб қамалган минглаб маҳбуслар каби озодликдан маҳрум этилан. Сиёсий маҳбусларга нисбатан Ўзбекистон Жиноий кодексининг 221 моддасини (“жазони ижро этиш муассаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик”) қўллаб, узоқ муддат давомида турмада сақлаш амалити кенг тарқалган. Бу модда бўйича айблаш учун ёлғон кўрсатмалардан фойдаланиб келинади. 221 модда бўйича ҳукмлар бир неча бор чиқарилади ва қамоқ муддати амалда умрбодга айланади”, - дйилади ҳуқуқ ҳимоячиларнинг мурожаатномасида.

Бугун бошқа ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти – Ўзбекистон Фуқаролик жамияти мувофиқлаштириш кенгаши – “Муқобил Ўзбекистон” БМТ Бош котиби Пан Ги Мун номига ёзма равишда мурожаат қилиб, президент Ислом Каримов билан бўлажак учрашув давомида қонунга хилоф тарзда қамалган, қийноқларга солинган ҳамда сохта айбловлар билан қамоқ муддати узайтирилаётган Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг фаоллари, журналистлар, тадбиркорлар, сиёсатчилар ва қочоқларнинг тақдирлари ҳақидаги масалани кўтариб чиқишга чақирди. Мурожаатномада, хусусан, қуйидагилар айтилган:

“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пакт бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини муҳокама қиласиз дея умид қиламиз. Ўзбекистоннинг давлат мулозимлари БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлари вакиллари билан учрашув давомида халқаро экспертларга уялмай-нетмай ёлғон гапириб, аравани қуруқ олиб қочадилар”, - дейилади мурожаатномада. – Ислом Каримов президент бўлганидан бери 25 йил давомида мамлакатда энг юракли фуқароларни ноқонуний ҳибсга олишлар, ғайриинсоний қийноқлар билан жазолаб келинади ёки уларни изсиз йўқотилади... Шунингдек, Сиздан таъқиблар, қийноқлар ва ноқонуний қамоқлар таҳдидлари остида Ўзбекистонни тарк этган, бироқ ўзбек расмийларининг талаби билан қўшни Қозоғистондан ватанларига қайтарилган ўзбек қочоқларининг тақдирини ҳам муҳокама қилишингизни сўраймиз.

... Жорий йилнинг 13 май куни Андижон фожиасига 10 йил тўлди. Ўшанда Ислом Каримовнинг буйруғи билан Андижонда юзлаб бегуноҳ одамлар, шу жумладан, аёллар ва болалар шавқатсиз равишда ўққа тутилиб ўлдирилди. Шу чоққача ҳақиқий айбдорлар жазоланмай, аксинча, андижон воқеалари сабабли ҳибсга олишлар ва зўрликлар давом этмоқда. Биз Ўзбекистонда сиёсий репрессиялар қурбонларининг ўсишига нафақат мамлкаатни қонунга хилоф тарзда бошқариб келаётган Ислом Каримов ва унинг диктаторлик режими, балки дунёда танилган қатор сиёсатчилар ва бизнес-компаниялар ҳам айбдорлар. Ўзларининг геополитик манфаатларини кўзлаб улар қонхўр режимни қўллаб келяптилар ва бутун дунёга уялмай-нетмай шерик эканларини овоза қилмоқдалар. Улар ҳам Ўзбекистонда содир бўлаётган бошбошдоқликлар учун масъуллар. Диний эксремизм ва терроризмга қарши кураш шиори остида ҳукмдор режим Ўзбекистон аҳолисини ҳар қанақасига йўқ қилиш билан машғул бўлмоқда. Бунга баъзи ғарб мамлакатларининг иккиюзламачи стандартлар сиёсати ҳам қўл келмоқда”.

“Муқобил Ўзбекистон” Ўзбекистон жазоловчи сиёсий тизимининг қурбонларига айланган ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўғирланган таниқли жамоат арбоблари номларини эслатди.

“Ўзбекистон расмийлари томонидан содир этилган мазкур жиноятлар ва инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишлари учун даъво муддатлари бўлиши мумкин эмас. Бу каби жиддий бузуқлилар тўхтамас экан, Ўзбекистонда содир этилаётган инсон ҳуқуқларининг барча бузилишлари улар қайси йилларда содир этилишидан қатъий назар синчковлик билан текширилиши керак”, - дея хулоса қиладилар мурожаатнома муаллифлари

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги