06:27 msk, 12 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Сайлов комиссиялари қоғоз етишмовчилигидан қийналиб қолдилар

12.11.2014 12:50 msk

Фарғона.

Олий Мажлис сайловларига тайёргарлик комиссияси аъзоларига олдида мураккаб вазифа пайдо бўлди – улар иш юритиш учун қоғозни мустақил равишда топишлари керак бўлади.

“Запасда офисний қоғозимиз бор эди, аммо ишларимиз жуда кўпайиб кетганидан етмай қолди. Қариндошлардан, таниш-билишлардан изладик, сўрадик, ахир ўзимизни пулимизга сотиб олмаймизку”, - дейди овоз бериш учун бюллетенларни тайёрлашга жалб этилган Тошкентдаги босмахоналардан бирида ишлайдиган ходима.

Тошкентдаги манбаларимизга кўра, мамлакатдаги бюджет ташкилотлари анчадан бери офис қоғозининг тақчиллигини бошидан кечирмоқдалар. Поликлиникаларнинг кўпларида врачлар рецептларнинг ишлатилган қоғозларнинг орқасига ёзиб беришга мажбур бўляптилар. Суд ижрочилари ёзишмаларда аввал ишлатилган ҳужжатларнинг орқа томонидан фойдаланишмоқда ва бунинг устига стандарт варақни ўртасидан қирқишмоқда. Ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун бугунги кунда пачкдаги қоғоз ўрами энг яхши совға бўлиб қолди. Коммунал хизмат ташкилотлари, болалар боғчаларида ва мактабларда ҳам шу аҳвол...

Нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда ягона саналган ёзув ва полиграфия қоғозларини ишлаб чиқарувчи “Наманган қоғози” корхонаси мамлакатни маҳсулот билан таъминлаш уддасидан чиқа олмаяпти. Маҳаллий қоғозга қараганда уч баробар қиммат бўлган импорт қоғозини сотиб олишга эса Ўзбекистон бюджет ташкилотларининг маблағи етмайди. Бироқ бу муаммо расмийларни асло ташвишга солмаётганга ўхшамоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2009 йилга Ўзбекистонда қоғоз ва картон маҳсулотларига талаб 114 минг тоннани, целюлозага – 36 минг тоннани ташкил этган. Маҳаллий босма маҳсулотлари бозори йилига 110 минг тонна атрофида босма ва офсет қоғозларини истеъмол қилади.

Иш юритиш ва ҳужжатларни э расмийлаштиришни рақамли технологияга ўтказилса, қоғоз истеъмоли анчага камайган бўларди. Ўтганга ҳам ўхшашди, чиройли ҳисоботларни ҳам беришди. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги маълумотига кўра, давлат бошқаруви органларининг деярли 97 фоизи ўз веб-саҳифаларига эга бўлиб, деярли барча марказий бошқарув аппаратлари локал компьютер тармоқлари билан жиҳозланган. Шунга қарамай, турли бўғинлар бошқарувчиларидан аризачиларга жавоблар алмийсоқдан қолган усулда, яъни почта жўнатмалари орқали амалга оширилади.

Мутасаддилар IT-технологиялар ҳақиқатда телефон сўзлашувларига кетадиган вақтни ва маблағни қисқартириши ҳамда қоғозни тежашини яхши тушунадилар. Бунга Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 22 июль кунги “Республикада қоғозни тежаш ва рационал фойдаланиб бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги тўхтами ҳам далил бўлмоқда. Мисол учун, бюджет ташкилотларига 2010-2012 йилларда қоғоз сарфини 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорда, яъни йилига 10 фоиздан тежаш вазифаси юкланган. Бироқ бу ҳужжат тақчиллик муаммосини эта олмади.

Шу билан бирга, электр таъминотидаги узилишлар муттасил характрга эга ўлиб қолган мамлакатда рақамли технологияларга оммавий равишда ўтиш тўғрисида қанақа гап бўлиши мумкин? Шу кунларда ҳам жуда кўп жойларда электр энергияси кунига бир неча маротаба, боз устига ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз ўчмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги