23:29 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: “Бирдамлик” Халқ ҳаракати “рангли инқилоб”нинг биринчи босқичига 16 минг доллар ажратди

05.09.2013 11:35 msk

Д.Кислов

“Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати республика ичкарисида ва ташқарисида яшаётган сиз муҳтарам ўзбекистонликларни инсон фаравонлиги манфаатлари йўлида ижтимоий адолат ва қонунчилик, ҳақиқий ҳаёт ва эртанги ёруғ кунлар учун курашга чақиради”.

Ўтган ҳафат охирида АҚШда истиқомат қилаётган мухолифатчи Баҳодир Чориев ва у бошқараётган ҳаракат фаоллари тарқатган муржаатнома шу сўзлар билан бошланган. Шундай қилиб, ўзининг Ўзбекистонда ва АҚШда ўтказган акциялари билан танилган “Бирдамлик” ҳаракати олдинроқ эълон қилинган “рангли инқилоб”нинг биринчи босқичи – ОШ (Оммавий шодлик) тадбирларининг бошлаётганини маълум қилмоқда.

ОРЗУЛАР УШАЛСИН УЧУН

“Биз, “Бирдамлик” халқ демократик ҳаракати фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 22 йиллигини Сиз билан биргаликда демократик мезонлар томон дадил қадамлар қўйиш ила кутиб олсак дегандик.(...), - дейилади мурожаатномада. - “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Каримов диктатурасига барҳам беришнинг энг безарар, қурбонларсиз кураш йўли сифатида нозўравон кураш усули – фуқароларнинг оммавий бўйсинмаслик амалиётини, Рангли Инқилобнинг бошланғич биринчи босқичини тавсия этади!”.

“Мустақилликнинг 22 - йиллик байрам кунларида руҳий қарамликдан қутилишга интилинг, қўрқувларга чек қўйишга киришинг, оммавий бўйсунмаслик тадбири - ОШ - ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР томон Биз билан бирга мардоновор одим отинг, - дея чақирадилар мухолифатчилар. “

“Мустақилликнинг 22 - йиллик байрам кунларида руҳий қарамликдан қутилишга интилинг, қўрқувларга чек қўйишга киришинг, оммавий бўйсунмаслик тадбири - ОШ - ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР томон Биз билан бирга мардоновор одим отинг!”, - дея чақирадилар мухолифатчилар. Ўзбекистон тарихига назар ташлашга ундаётган “Бирдамлик” фаоллари расмийларга ўзларининг асосий эътирозларини изҳор этмоқдалар. Уларнинг орасида, мисол учун, собиқ Шўролар давридагидек, “барча расмий идораларда рус тили ҳукмрон бўлиб қолаётгани”, “Каримов ва унинг оила аъзолари, бир ҳовуч тўралар-у, куч ишлатар тизими раҳбарларигина тадбиркорлик ҳуқуқидан, оилавий бизнисни ривожлантириш имкониятидан баҳраманд” бўлиб, “Халқ эса ҳар доимгидек тамшаниб” қолгани айтилмоқда.

Чориев ва унинг тарафдорлар бу адолатсизликларнинг барини бартараф этиш ниятида. Аммо қандай қилиб? Мутлақо тинч йўл билан экан.

“Сир эмаски, ўлкамизнинг аксарият фуқоролари инқилоб деганда, куч ишлатиш кўмагида ҳокимиятни ҳукумрон гуруҳдан зўравонлик билан тортиб олишни тушинадилар. Аслида эса, энг муҳим инқилоб - инсонлар қалбидан қўрқувни қувиш, кишилар руҳиятидан лоқайдлик ва бепарволикни улоқтириш, ёлғонларга нафрат ҳиссини уйғотишдан бошланади, - дея аниқлик киритадилар мурожаатнома муаллифлари. - Ҳақиқий инқилоб энг аввало киши руҳиятини ишғол қилмоғи даркор.

Халқ қачонки ўз фуқаровий бурчини том маънода англаб етганидагина, билингки, руҳиятимиздаги ўзгаришлар ҳаётимизга кўчади, жамиятда инқилоб юзага келади. Ишонинг, ҳеч бир шахс, бирор бир инсон, ҳар қандай фуқаро жамият олдидаги ўз бурчини амалга оширишдан қўрқмаслиги, чўчимаслиги керак! Биз Ўзбекистонда деярли чорак аср ҳукумронлик қилаётган зўрлик ва порахўрликка таянган диктатурага барҳам беришдек буюк мақсад йўлида фуқороларнинг бўйнсинмаслик амалиётига асосланган нозўравон курашини - ОШ - ИНҚИЛОБИЙ БОСҚИЧЛАР тадбирларини ўтказишга шаймиз! Азиз ватандош! Сизчи! Курашга руҳан тайёрмисиз?!..”

Бирдамлик
“Бирдамлик” ҳаракати рамзи (эмблемаси)
Сўнгги саволга “Бирдамлик” ҳаракатининг ўзида “Албатта” дея жавоб бермоқдалар ҳамда мамлакат фуқароларининг ёрдамига умид қилмоқдалар. Рост-да, фуқароларсиз инқилобни қандай қилиб амалга оширса бўлади? “Биз билан бирга бўлинг, тадбирларимизнинг фаол иштирокчисига айланинг. Яхши яшаш ҳақидаги орзуингиз рўёбини кўришни, ғалаба нашидасини суриш бахтини қўлдан бой бериб қўйманг!”, - дея ёзадилар улар.

“Бирдамлик” ташаббуси билан 1 сентябрдан то 10 сентябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган ОШ тадбирида “барча Ўзбекистон халқи, ... Ўзбекистон Республикаси ва Қарақалпоғистон Республикасининг барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқларида истиқомат қилувчи 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча фуқаролар” иштирок этишлари мумкин.

“Бирдамлик” инқилобий ОШ акцияларининг ўтказилиши шартларини ҳам санаб ўтган. Ҳаракат фаоллари айниқса оқ рангга катта эътибор қаратмоқдалар. “...қора қисматга қарши турувчи куч, нур – бу – оқ ранг ҳисобланади. Шу маънода, Каримовнинг зўравонликка асосланган ғайриинсоний тузумига қарши ўз норозилигимизни бор бўйимизча оқликка буркаш орқали намойиш этишга нима етсин”, - дейилади мурожаатномада.

“Мазкур тадбирда иштирок этишни истаган ҳар бир фуқаро 1 сентябрдан бошлаб то 10 сентябарга қадар амалдаги ҳукуматнинг ҳақсизлигига қарши ўз норозиликларини ифода этиш мақсадида кўчаларда, ишхона-ю жамоат жойларида ўн кун давомида “оқ бош кийим, аёллар оқ рўмолда, оқ кўйлак (шим, юбка, оёқ кийимлар бошқа рангда бўлиши мумкин) оқ лента, оқ шарф, муҳими, эгнида оқ рангли кийим” кийиб юришлари керак бўлади. Чунки, ташаююус муаллифларига кўра, “қора қисматга қарши турувчи куч, нур – бу – оқ ранг ҳисобланади”

ИНҚИЛОБ УЧУН ПУЛ ТЎЛАНАДИ

“Бирдамлик” ушбу акцияларни оммалаштириш мақсадида унда қатнашадиган иштирокчиларни моддий тарафдан ҳам рағбатлантиришга қарор қилди. Шу мақсадда мухолифатчилар фотоконкурс эълон қилиб, ғолибларга пул мукофоти белгиладилар. Фототанловда иштирок этишни истаганлар оқ кийимларда “хонадонларида, ҳовли, кўча, ҳокимият бинолари олдида, хиёбонларда, Олой бозорида якка ўзлари, ёки жамоа бўлиб суратга тушишлари ва ўз расмларини интернет орқали ОШ тадбирининг суратлар танлови ҳайъатига тақдим қилишлари керак бўлади”.

Шу ерда акция ташкилотчилари кичкина бир сирни ҳам очиқлаган. Эълонда айтилишича, “ҳокимият бинолари қаршисида, Олой бозори қаршисидаги майдонда имкон қадар гуруҳ бўлиб, жамоа бўлиб суратга тушган танлов иштирокчиларида ғолибликни қўлга киритиш имконияти юқори бўлади”.

“Бирдамлик” лидери Баҳодир Чориев Ўзбекистондаги вазиятнинг ўзгаришидан манфаатдор бўлган бошқа давлатманд одамларни ушбу “инқилобий режалардан” четда қолмай, ғайриинсоний каримов режимини қулатиш учун имкон қадар ҳаракатга ва Ўзбекистон халқига моддий ва маънавий ёрдам беришларини сўрамоқда. Бу ёрдам ҳаракатга “ОШ” тадбирлари кўламини кейинчалик янада кенгайтиришга имкон беради.

Эълонда айтилишича, ғолибга 3 минг АҚШ долларига тенг бўлган Олий соврин “Шўролар даврида ҳам, Мустақиллик йиллари ҳам зулмкор хокимиятга бош эгмаган, ҳалқимизни диктатурадан озод этиш йўлида ўғли Баҳодир Чориев раҳбарлигида “Бирдамлик” олиб бораётган курашни доимо қўллаши ва шу ташкилотнинг Қашқадарё вилоят етакчиси сифатида олиб борган самарали фаолияти туфайли айни дамда куч ишлатар тизимлар томонидан сиёсий маҳбусга айлантирилган Ҳасан Чориев номидан берилади” . Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Ҳасан Чориев жорий йилнинг август ойи охирида ёш қизни жинсий зўрлашда айбдор деб топилиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Биринчи ўрин бир йўла 6 кишига насиб этиши мумкин. Биринчи ўринга муносиб деб топилган 6 нафар ғолибнинг ҳар бирига 1000 АҚШ доллари хажмида мукофот ҳадя этилади. Иккинчи ўрин учун совринлар ҳам 6 кишига насиб этиши мумкин: совриндорларнинг ҳар бирига 500 АҚШ доллари мукофот берилади. 18 кишидан иборат учинчи ўрин ғолиблларининг ҳар бирини 170 АҚШ доллар миқдоридаги мукофот кутади. Суратлар 11 сентябргача қабул қилинади. Танлов натижалари, ғолиблар 20 сентябрдан кейин эълон қилинади. “Мукофотлар 25 сентябрдан бошлаб ўз соҳибларига етказилади”, дейилади эълонда.

Шундай қилиб, “Бирдамлик” ҳаракати “рангли инқилоб”нинг биринчи босқичига 16 минг АҚШ долларини сарфлашни режалаштирган. Аммо шу ерда савол туғилади: мухолифатчининг ушбу чақириқларига “лаббай!” дейдиган одамлар республикада топиладими?

ТАНЛОВНИНГ БИРИНЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ

Танлов ҳақидаги илк хабарлар ўтган ҳафтанинг охирида пайдо бўлган ва Мустақиллик байрами нишонланадиган 1 сентябрь куни турли ёдгорликлар ва маъмурий бинолар олдида оқ кийимда суратга тушадиган кўнгиллилар ҳам топилди. Тошкентлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Елена Урлаева ва унинг қариндошлари ОШ акциясида иштирок этишга биринчи бўлиб чиқдилар.


2013 йил 1 сентябрь. Елена Урлаева оиласи билан халқ орасида “Ўзбекистон глобуси” дея аталувчи ёдгорлик олдида. Елена Урлаева фотоси

“Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролари ушбу акцияда иштирок этишга фаол қўшилмоқдалар ҳамда бирдамлик рамзи сифатида оқ либосларни кийиб олдилар, - дея ёзади Урлаева ўзининг ахборот хабарномасида. – Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ПАУ) Ўзбекистондаги шавқатсиз авторитар режимга қарамай ўтказилаётган бу каби акциялар одамларга бирлашиш, хайрихоҳ бўлиш ҳамда оқ рангдан қўрқмаса ҳам бўлавериши мумкинлигини кўрсатмоқда”.

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг қайд этишича, акцияда урлаевалар оиласидан ташқари Авлоқулов оиласи ҳам иштирок этиб, унга кўплаб оддий одамлар қўшилган.

“Одамларга оқ пуфаклар, ҳуқуқ ҳимоячиларнинг манзиллари ва телефонлари ёзилган карточкалар тарқатилди. Елена Урлаева ўтказилаётган акциянинг мақсадлари ҳақида гапира туриб, одамларни ушбу тадбирга қўшилишга таклиф қилди. Акциянинг биринчи куни милиционерларнинг маъмурий бинолар олдида олинган фотосуратларни йўқ қилиш талабини ҳисобга олмаса, байрам ва бирдамлик кайфиятида ўтди”, - дея ёзадилар ПАУ фаоллари ўз хабарномасида .


2013 йил 1 сентябрь. Елена Урлаева акциянинг бошқа иштирокчилари билан

ҲАЗИЛМИ ЁКИ ЧИН?

Ўзбекистонлик собиқ фермер, ҳозирда АҚШда хусусий корхона эгаси, катта юкли автомашина ҳайдовчиси, мухолифатчи ва “рангли инқилоб” тарғиботчиси Баҳодир Чориев ўз фаолиятида, “бахмал” инқилоблар назариясининг оталари, ҳокимиятни нозўравон йўл билан йиқитиш бўйича америкалик мутахассислари Жин Шарп (Gene Sharp) ҳамда Роберт Ҳелви (Robert Helvi) принципларига амал қилиб келади.

“Бирдамлик” фаоллари бу ғояларни Ўзбекистон аҳолиси ўртасида ёйиш учун Жин Шарпнинг “Диктатурадан демократияга” дея аталган китобини ўзбек тилига таржима қилдилар ( шу ерда ўқиш мумкин). Шунингдек, “Бирдамлик” сайтида истеъфодаги полковник Робер Ҳелвининг ўзбекчага ўгирилган Роберта Хелви и фильма “Диктаторни ағдариш” китоби ва кинофильмини ҳам топишингиз мумкин.

Қайд этиш жоизки, Чориевнинг мутлақо ножиддий кўринишга ўхшаган акциялари ҳозирда мутахассисларнинг истеҳзосига сабаб бўлаяпти. Ахир ёлғиз ҳолда, узоқдан туриб Ўзбекистон халқини мустабид ҳукмдорга қарши қўзғолонга кўтариб бўладими? – дея савол берадилар улар. Бошқалар эса “Ҳа, агар республикада у ёки бунга ўхшаш зарур шарт-шароитлар юзага келса, албатта бўлади”, дея жавоб бермоқдалар.

Чориевнинг ҳаракатлари қанчалик самарали бўлишини вақт кўрсатади. Бироқ шу нарсани шу бугун ҳам қайд этиш жоиз – Ўзбекистон расмийлари унинг акцияларидан қаттиқ қўрқадилар. Бунга унинг 71 ёшли отасини сохталаштирилган жиноят иши билан қамаганлари исбот бўлмоқда.

Шу ерда биз “Фарғона”ўқувчиларини Баҳодир Чориевнинг фаолиятини муҳокама қилишга чақирамиз ҳамда ундан ибрат олган ҳолда “Ўзбекистонда бахмал инқилобни амалга ошириш мумкинми?” деган мазмунда ёзилган ҳар бир жиддий мақоланинг муаллифига 100 АҚШ долларидан гонорар беришга ваъда қиламиз. Ўз мақолаларингизни “Фарғона.Ру” Ахборот агентлиги бош муҳаррири Даниил Кислов номига dan@kislov.ru электрон манзилига юборишингиз мумкин. Фақат сиз билан алоқа ўрнатиш учун ўз электрон манзилингизни кўрсатишни унутманг. Сизнинг истак-хоҳишингизга кўра, номингиз ошкор этилиши ёки сир бўлиб қолишига кафолат берилади.

Даниил Кислов

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги