06:52 msk, 23 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Санкт-Петербургдаги ўзбек исловотхоналари: Пулни тўла ва хоҳлаганингни танла (18+)

02.05.2013 12:08 msk

Мария Яновская

Фотосуратда – Санкт-Петербургдаги уйлардан бири, ўзбекистонлик фоҳишалар бу жойни ўзлари учун қўним қилиб олганлар

Санкт-Петербургда (Россия) ўзбекистонлик қизлар ишлайдиган “этник” дея аталувчи исловотхоналар фаолият юритмоқда. Шаҳар журналлари саҳифаларида “шарқона эртак”, (“восточную сказку”) “шинам хонадонда қабул қилаётган жозибали ўзбек аёли” (“сексапильную узбечку в уютной квартирке”), “ўзига чорловчи шарқ” (“манящий восток”) ёки «шарқ шарбати»ни (“восточный шербет”) таклиф этаётган реклама эълонлари очиқдан-очиқ чоп этилмоқда. Азиза, Наргиза, Гуля, Лейла, Камилла исмлар шарқ тароватини таратгандек бўлади… Деярли ҳар бир эълонда фоҳиша жасадининг параметрлари келтирилган: ёши/бўйи/сийнабанд размери. Ёшлари одатда ўттиздин паст, аммо каттароқ ёшдагилар, мисол учун, 37 ёшли фоҳишалар ҳам бор (Ўзбекистонда бу ёшдаги неварали аёллар оз эмас). Албатта бу ерда биргина “шарбат” етарли эмас, эълонларда “ниҳоятда барно ўзбек аёли сизни хушкўнгиллик билан дам олишга таклиф этади” (“очень ухоженная узбечка пригласит к себе на приятный отдых”) каби тафсилотлар келтирилган.

“Фарғона” ушбу мавзу билан қизиқиб қолди. Сайтимизнинг ўзбек тили саҳифасини бошқараётган муҳарриримиз турли эълонларини кўриб чиқиб, “Гуля”ни танлади.

Салом. Бу Гулями?

Мен унинг дугонаси Наташаман. Гуля ишлаяпти. Келаверинг, манзилимиз – метро Чернишевский, Чайковский кўчаси уй 6. Соатига бир минг уч юз рубл.

Гуля қани?

Сиз келаверинг, Гуля ҳозир банд, мижоз билан ишлаяпти.

Менга наташалар керак эмас, ўзбек қизлари керак, - дея ўзиникида туриб олди муҳарриримиз.

Ўзбек қизлари бор бизда, - дея таърифлай бошлади Наташа.- Ўзбеклар ҳам, афро-америкалик ҳабаш қизлар ҳам, ўрислар ҳам бор. Келаверинг.

Мен ўзимизникиларни соғиндим, Гуля жуда менга ёққанди, - дея ролга кириб кетди муҳаррир Гулянинг эълондаги фотосуратига қараб (37/168/5). У ерда “Сизни жуда келишган қоматли ўзбек аёли билан қайноқ висол кечаси кутмоқда” (“Узбечка с шикарными формами приглашает на горячую встречу”) деб ёзилганди.

Бу ерда ўзбек қизлари бор, бор ўзбек қизлари, - дея ишонтиришга уринди Наташа. Кейин бир нарса эсига тушиб қолди шекилли ёнидаги дугонасига гапира бошлади, - Менга қара, унга ўзинг гапириб қўй, бу ерда ўзбек қизлари борлигига ишонмаяпти.

Алё, - деган аёлнинг овози эшитилди телефон гўшагидан.

Да, ким бу?

Зара...

Ким?

Зара дедимку!

А, Зарамисиз? Яхшимисиз? Ўша расмдаги ўзингизми ёки бошқами?

Ман ўзимде!

Ростдан ўша фоткадаги ўзингизмисиз?

Ҳа, қора сочлими?

Ҳа, ўша шикарний фотка.

Ҳа, ўша ман.

Телефон гўшагини яна Наташа олди.

Ана ишондингми, ўзбек қизлари ишлаётганига?

Яхши, бер унга телефонни, яна гаплашиб олай.

Бу ердаги қизларнинг ҳаммаси гўзал. Адресни ёзиб олдингми? Келсанг суҳбатлашаверасан, ҳозирча хайр.


Санкт-Петербург, Чайковский кўчаси. Ушбу фасад ортида нималар яширинган?

Муҳаррирнинг муваффақиятидан руҳланган бошқа муҳррир ҳам қўлини телефон гўшагига узатди.

Алё, салом, мен сайтдан сизнинг телефон рақамингизни кўриб қолдим…

Ҳмм…, - кўринишидан суҳбатдошимиз бошини ирғади. Муҳаррир гапини давом эта бошлади.

“Шарқона ширинлик” нима дегани?

Узбечкалар...

Фотосуратлар ҳақиқийми?

Йўқ, терма.

Бизга яхши, покиза ўзбек қизлари керак эди, бир жойга олиб борса уялтирмайдиган.

Келаверинг, танлаб оласиз. Ҳаммасидан бор. Лиговский проспект метроси, Боровая кўчаси 10. Метродан ўн минут юрасиз. 10 уйга етиб келганингизда телефон қилинг, тушунтириб қўяман.

Нарх-наволар қанақа?

Соатига бир минг уч юз.


Боровая кўча уй №10 манзилида “этник исловотхона”ларидан бири жойлашган

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга мувофиқ, фоҳишаллик билан шуғулланиш 1500 рублдан 2000 рублгача жаримага тортилади (6.11 модда). “Бошқа шахснинг фоҳишали билан шуғулланиши ортидан фоҳишаликдан даромад олиш” эса (6.12 модда) 2000-25000 рубл жарима ёки 15 суткагача маъмурий арест билан жазоланади.

Аммо шунга қарамай, исловотхоналар полициянинг исталган вақтда бостириб келишидан қўрқмаган ҳолатда ҳақиқий манзил ва телефон рақамлари кўрсатилган эълонларни бериб келаяптилар.

Патентли фоҳишалар

Санкт-Петербургдаги Муҳожирларнинг ҳудудлараро таълим марказининг блогида (18+) Санкт-Петербургдаги этник исловотхоналар тўғрисидаги материаллар, оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлаётган эълонлар ва Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган исловотхоналари тўғрисида ИИВ томонидан аниқланган маълумотномалар келтирилган. Ушбу марказни бошқараётган Мақсуд Абдужабборов “Фарғона” билан суҳбатда Питерда йигирмата этник исловотхона борлигини айтиб берди.

- Қандай қилиб санадингиз?

- Улар эълон бериб келадиларку, таклиф қиладилар. Мен ва ёрдамчиларим уларга телефон қилдик, ўзимизни мижоз қилиб кўрсатиб, бордик, қизлар билан танишдик, суҳбатга тортдик. Шунақа қилиб нархларни ҳам билдик. Ҳозирча биз йигирмата исловотхона топдик. Улардаги нархлар 1300 дан 2000 рублгача, фоҳиша топган пулнинг 60 фоизини исловотхона эгаси бўлмиш “мамага”, қолган 40 фоизини ўзига олиб қолади.

- Сиз аниқлаган исловотхоналарда қирғиз ва тожик аёллари ҳам борми?

- Йўқ, фақат ўзбеклар.

– Уларнинг ҳужжатлари жойидами?

- Ҳаммаларининг ҳужжатлари жойида: рўйхатдан ўтишган, патент олишган. Улар патент бўйича ишлаяптилар (патент чет эллик фуқарога Россия ҳудудида жисмоний шахсга ёлланиб ишлаш ҳуқуқини беради. Патентнинг нархи – ойига 1000 рубл). Исловотхоналарда ишлашни хоҳловчиларни муҳожирлар оқими катта бўлган ерларда, мисол учун, Красний текстильшчикда (Санкт-Петербургдаги Красний текстилшчик кўчасида ФМСнинг бўлинмаси бор, у ерда ишлаш учун рухсатномалар берилади, муҳожирлар ўша ернинг ўзида медицина кўригидан ўтишлари мукин-таҳр.) реклама ёрдамида жалб этадилар, нима қиласизлар арзимаган пул эвазига пол ювиб, боз устига, ойлик маошларингизни бермасликлари ҳам мумкин, алдайдилар, деган гаплар билан ташвиқот қиладилар. Бу ерда эса мўмай даромад, экскорт, квартира учун пул тўламайсиз, уй-жойингизни супуриб-сидирмайсиз, овқатингиз яхши, шароитлар қулай...

- Қандай қизлар ишлаяпти? Ёшми?

- Ҳар хил. Полиция рейд ўтказган сўнгги исловотхонада, мисол учун, Хоразмдан келган 47 ёшли аёл ишлаётган экан. Биз ИИВ билан улар ўзларининг маълумотномаларида фоҳишаларнинг қаердан келганини кўрсатишлари тўғрисида келишиб олдик. Фоҳишаларнинг мижозлари асосан РФ фуқаролари. Меҳнат муҳожирлари учун фоҳишага бергани 1300 рубл қимматлик қилади, руслар учун эса бу қиммат эмас, ўрта синф фойдаланаяпти. Улар учун ўзбек қизларининг мазасини татиб кўриш қизиқ туюлади. Аммо энг ёмони шуки, ўша фоҳишаларга қараб бутун ўзбек халқининг ахлоқан бузуқлиги тўғрисида хулоса чиқариб қўйишлари бўлаяпти. Биз фоҳишаликка қарши полиция ва жамоатчилик ёрдамида кураш олиб бораяпмиз, бу бизнинг ички муаммоимиз ва буни ўзимиз ҳал қилишимиз керак.

- Нима деганингиз бу? Питердаги ўзбеклар фоҳишаларни калтаклай бошлашидан қўрқмайсизми?

Қанийди шунақа бўлса. Фоҳишалар бунга қарши кураш олиб боришимизни билишлари керак. Керак бўлса, уларнинг Ўзбекистондаги ота-оналарига қизи фоҳишалик билан шуғулланаётгани ҳақида хабар берамиз, фотосуратларини жўнатамиз.

Муҳожирларнинг ҳаммаси шундай фикрдами?

Ҳа, умумий кайфият шундай. Биз бу исловотхоналар билан шуғулланишни бошлаганимиздан бери реклама эълонлари камайиб қолди.

Бироқ ўзингиз матбуотда қурувчи-мигрантлар учун кўчма исловотхоналар тўғрисида маълумот бергандингизку. Қурилиш майдончасига газелда фоҳишаларни олиб келаётганлари ва ҳар бир “сеанс” учун мигрантлар 300 рублдан тўлаётганлари ҳақида...

Бу бизнес фақат мигрантлар учун. Қурилиш майдончасига етказиб берилаётган арзон кўчма исловотхоналар. ФМСнинг уларга эътирози йўқ ва бу газелларни ҳеч ким ушламайди. Аммо этник фоҳишалик мигрантлик ҳамжамиятидан ташқарига чиқиб кетди.

* * *

Фоҳишалик – Россияга келаётганлар учун одатий машғулотлардан бирига айланиб бўлган, соатига 1300 рубл Москва ва Питер каби шаҳар аҳолиси учун қиммат саналмайди. Бугунги кунда этник фоҳишалик ўзбек таомлари каби оммалашиб бораяпти ва уларга талаб бор. Россияликлар ўрта осиёлик аёлларнинг мазасини татиб кўриш истагида улардан фойдаланиб келаяпти.

Албатта ўзбеклар учун ўз аёллари ва қизларига нисбатан бундай муносабат таҳқирли бўлиб қолади, ҳар ҳолда миллат вакиллари орасида ҳамма ҳам даюс бўлиб кетмаган. Аммо уларнинг мижозларга ва ўша исловотхоналарга ҳомийлик қилаётган полициячиларга қарши кураш олиб боргани қўллари калталик қилади. Шунинг учун улар курашни фоҳишалардан бошладилар.

Мария Яновская

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги