19:48 msk, 18 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Павлов уйининг ҳимоячиси ўзбекистонлик Камолжон Турғунов: “Мен волгоградликларни ўз халқим деб биламан”

04.02.2013 09:07 msk

Фарғона

2013 йил 2 февраль куни Улуғ Ватан урушининг энг асосий тўқнашуви – тарихий Сталинград жанги тугаганига 70 йил тўлди. Ўша жанг Волга дарёси соҳилида тўпланган фашистларнинг йирик лашкарини тор-мор этиш билан якунланган эди. Афсонавий Сталинградда (ҳозирги номи - Волгоград) тилларда достон бўлиб кетган Павлов уйи бор. Бу уйни турли миллат вакилларидан иборат йигирмата совет аскарлари бир неча ой давомида ҳимоя қилдилар. Бугунги кунда Павлов уйи қаҳрамонларидан фақат бир киши ҳаёт бўлиб, унинг исми Камолжон ота Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қиладилар. “Фарғона.Ру” отахоннинг ҳузурида меҳмон бўлиб қайтди.

2013 йил 2 февраль куни Улуғ Ватан урушининг энг асосий тўқнашуви – тарихий Сталинград жанги тугаганига 70 йил тўлди. Ўша жанг Волга дарёси соҳилида тўпланган фашистларнинг йирик лашкарини тор-мор этиш билан якунланди. Афсонавий Сталинградда (ҳозирги номи - Волгоград) тилларда достон бўлиб кетган Павлов уйи бор. Бу уйни турли миллат вакилларидан иборат йигирмата совет аскарлари бир неча ой давомида ҳимоя қилдилар. Бугунги кунда Павлов уйи қаҳрамонларидан фақат бир киши ҳаёт бўлиб, унинг исми Камолжон ота Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қиладилар. “Фарғона.Ру” отахоннинг ҳузурида меҳмон бўлиб қайтди.

Камолжон ота Турғунов кўп сонли оиласи билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани Бордимкўл қишлоғида истиқомат қилади. Мухбиримиз у кишидан интервью олишга топшириқ олиб, Тўрақўрғонга йўл олди ва Уруш қаҳрамони тўғрисида суриштира бошлади. Маълум бўлишича, бу инсонни тумандаги аҳолининг деярли ҳаммаси билан экан, таксида ҳамроҳ бўлиб кетаётган талаба қиз Камолжон аканинг қариндоши бўлиб чиқди ва у кишининг уйи ҳеч қандай қийинчиликларсиз топилди. У ерда биз мўъжаз интервьюни суратга олдик ва бу сюжет 31 январь куни Россиянинг “Вести” янгиликлар теледастурида ҳам намойиш этилди.

Мана бу телесюжет эса уч йил аввал суратга олинган. Россиянинг “Бешинчи канал” телекўрсатувида Камолжон ота Турғунов Қалмиқистонга боргани ҳамда Павлов уйини ҳимоя қилишда иштирок этган дўсти билан учрашгани ҳақида ҳикоя қилинган. Ушбу учрашувдан кейин кўп ўтмай Гаря Хохолов вафот этди. Павлов уйи ҳимоячиларидан бугун битта Камолжон ота қолдилар. Аллоҳ у кишининг умрига барака берсин.

“Фарғона” халқар о ахборот агентлиги