08:36 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Узбекистан: “Сўхга фақат ўлигингиз ўтади”

24.01.2013 17:37 msk

Фарғона

Фарғона водийсида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ёпилган бир пайтда икки республика аҳолиси юзага келган вазиятда “ бошга тушган савдо – кетга тушган новда” қабилида иш тутиб, қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда кундалик муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлаяпти. Озиқ-овқат таъминотида, савдо ва маросимларни адо этишда муаммолар мавжд бўлиб, қамал ҳолатида уларни қандай ҳал қилинаётгани ҳақида сайтимиз ўқувчилари ҳикоя қилаяптилар. Маълум бўлишича, давлатлар ўртасида ҳар қандай юқори даражада ҳар қанча ихтилофлар бўлмасин, маҳаллий ҳокимият идоралари, чегарачилар ва тадбиркорлар энг экстремал шароитларда ҳам ўзаро осонгина келиша олаяптилар. Сўнгги йигирма йил давомида чегараолди ҳудудларда ҳар қандай сиёсий конъюктурага қарамай, одамлар ўз мақсадларига эришишни ўрганиб олдилар...

Фарғона водийсида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ёпилган бир пайтда икки республика аҳолиси юзага келган вазиятда “ бошга тушган савдо – кетга тушган новда” қабилида иш тутиб, қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда кундалик муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлаяптилар. Озиқ-овқат таъминотида, савдо ва маросимларни адо этишда муаммолар мавжуд.

“Фарғона” сайтининг ўқувчилари ҳамда кўнгилли ахборот манбаларимиз чегараолди қамали шароитида қолган одамлар қандай ҳаёт кечираётгани ҳақида ҳикоя қилиб бераяптилар. Маълум бўлишича, давлатлар ўртасида ҳар қандай юқори даражада ҳар қанча ихтилофлар бўлмасин, маҳаллий ҳокимият идоралари, чегарачилар ва тадбиркорлар энг экстремал шароитларда ҳам ўзаро осонгина келиша олаяптилар. Сўнгги йигирма йил давомида чегараолди ҳудудларда ҳар қандай сиёсий конъюктурага қарамай, одамлар ўз мақсадларига эришишни ўрганиб олдилар...

Муқобил манбаларимиз томонидан ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кеча, 23 январь куни Сўх анклавида жойлашган Хушёр қишлоғида 70 ёшли Ўктамжон исмли кишини тупроққа қўйилган. Бу ҳақда ўзбекистонлик журналист Баҳодир Элибоев Фейсбукдаги ўз саҳифасида ҳикоя қилган:

“Ўктам ака Фарғона шифохонада жон таслим қилган. Уни тупроққа қўйиш учун юртига юбориш кeрак эди. Бир кунлик тушунтиришлардан кeйин қирғиз ҳарбийлари Риштон чeгарасига кeлишган ва майитни ўзлари Сўх чeгарасига олиб боришган. Чeгарадан эса Хушёрга етказилган жасад бугун соат 17:00 да тупроққа қўйилгани ҳақида хабар олдик.

Дeмак, ўлсак кeйин ўтказишарканда бу қирғизлар" дeйди Риштонда қолаётган сўхликлардан бири.


Фарғона водийсидаги анклавларнинг замонавий ўзбек хариталарида кўриниши

Қадамжойлик (Қирғизистон) аёлнинг айтганлари:

“Мен Ўзбекистон билан чегарадош Қадамжойда яшайман. Ўша тарафда ўзбекларга қарашли Водил қишлоғи, бошқа тарафда Ўзбекистонга қарашли Шоҳимардон анклави, унинг ортида эса қирғизларга қарашли Қора Шўра қишлоғи жойлашган. Ўша Қора Шўрага бориш учун Шоҳимардонни кесиб ўтиш ёки бўлмаса анча масофани айланиб ўтиш керак бўлади. Қишда ҳамма йўлларни қор босаиб кетади, қишлоққа умуман ўтиб бўлмайди...

5-7 январь куни бўлиб ўтган ҳодисалардан сўнг икки томон ҳам йўлни ёпиб қўйди: қирғизлар ўзиникини, ўзбеклар ўзиникини тўсиб қўйдилар. Шоҳимардон ва Қора Шўрадаги одамлар дунёдан ажралиб қолдилар. Шоҳимардон чор атрофдан қамалда қолган: у ердан чиқиб Ўзбекистонга бориш учун Қадамжойни кесиб ўтиш керак. Ҳамма боши берк кўчада қолди: қирғизлар ҳам, ўзбеклар ҳам. Аммо бизнинг расмийларимиз бир ярим ҳафта илгари вертолетларда қишлоққа ёқилғи-мой маҳсулотларини етказа олдилар. Шоҳимардонга эса ҳеч ким ёрдам бермаяпти, уларда озиқ-овқат тугаяпти.

Урушдан даромад кўрадиганлар доим бўлиб келган. Шоҳимардон билан чегарадош уйларда яшайдиган қирғизлар вазиятдан фойдаланиб, хоҳлаганларни жуда катта пул эвазига Ўзбекистонга олиб бориб қўйишни таклиф этаяптилар. Қирғиз чегарачилар ҳам Шоҳимардонга озиқ-овқат олиб бориб, қўшни мамлакат аҳолисига жуда қиммат нархда сотаяптилар.

Бундан ташқари, одамларнинг иш жойига етиб боришида муараккабликлар пайдо бўлди. СССР даврида ўзбекистонликлар Қадамжойдаги сурма комбинатида ишлаб келганлар. Совет Иттифоқи тарқаганидан кейин ҳам улар иш жойини ташламадилар. Ҳа, улар ҳар куни чегарани кесиб ўтардилар. Ҳозир эса, улар ишга боролмай қолдилар. Мен ҳам ишга боришим учун Шоҳимардонни кесиб ўтишим керак, аммо бунинг учун 700 сом тўлашим керак (1$=47,2 KGS) куни бунақа пул тўлашга имконият йўқ. Ҳозир уйда ўтиришга мажбурман.

Шоҳимардонликлар жуда қийналиб кетдилар. Уларда саноат корхоналари йўқ, иш жойлари йўқ, деҳқончилик, боғдорчилик қилай деса, ер йўқ. Оқибатда, улар қирғизларга арзимаган пул эвазига ёлланиб ишлашга мажбур бўлаяптилар. Ҳозир эса шундан ҳам маҳрум бўлдилар.

Айтишларича, Каримов хали-вери чегарани очмоқчи эмас экан. Ўш воқеаларидан кейин у ҳамма йўлларни тўсиб ташлаганди, аммо биз ҳеч бўлмаса Шоҳимардон орқали ўта олар эдик. Энди бўлса, Ўшга бориш учун тоққа чиқиб, қурилиши битмаган айланма йўлдан юришга тўғри келади...”

“Халқ ҳаддан зиёд қийналиб кетди. Бунақада, ғазаби жунбушга келган оламонни бошқариб бўлмай қолади: биз 5 январдан бери чегаранинг очилишини кутаяпмиз, 23 январь бугун. Яхшики, оқсоқоллар тушунтириш ишларини олиб бориб, аҳолини тинчитишаяпти, аммо бизда Сўх воқеалари қайтарилади, дея олмайман”.


СССР давридаги баъзи хариталарда эса ҳеч қанақа Сўх анклави йўқ, ҳудуд Ўзбекистон билан яхлит ҳолатда...

“Риштондан Сўхга ва Фарғонадан Шоҳимардонга ўтса бўлади. Бунинг учун таксичи таниш бўлиши, таксичининг эса чегарачилар орасида танишлари бўлиши керак. Илгари ҳам таксичига пул тўлаб қўйилса, у нафақат ҳужжати йўқ сўхлик тожикни ёки визаси йўқ хорижий саёҳатчини, балки сочини тақир қириб олган шайтонни ҳам олиб ўта оларди. Аввал қандай таниш-билиш ишлаган бўлса, ҳозир ҳам шу. Фақат нархлар кўтарилиб кетган, холос...”, - дейди Фарғона бозорида тижорат билан шуғулланувчи шоҳимардонлик киши.

“Аммо ҳамма қийинчилик камбағалнинг бошига тушаяпти. Уларнинг таксичига тўлагани пули йўқ. Шунинг учун ҳам улар тоғ оралаб, блок-постлар қўйилган йўлларни айланиб ўтаяптилар. Тоғда ҳам чегарачини учратиш мумкин, аммо камдан-кам ҳолатда. Боз устига, тоғда чегарани белгиловчи ҳеч қанақа ёзувлар йўқ. У ерда тинчлик, у ерлар маҳаллий аҳоли, террорчилар, контрабандачилар, мол ўғрилари учун ҳам тинч жойлар... Чегаралар фақат йўлларда. Тоғлар эса илгаригидек, умумий...”

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги