23:22 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Гулнора Каримова қийноқлар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирадими?

18.12.2012 15:04 msk

Фарғона

Гулнора Каримова қийноқлар ҳақида гап кетганда ўзини ҳеч нарсани тушунмаётганга солади. Унга фақат либослар, жўгилар (йога) ва зеб-зийнатлар ҳақида гапириш керак. Фото © РИА “Новости”

Кризисларни ўрганувчи халқаро гуруҳи (International Crisis Group, ICG) медиадастурлар директори Эндрю Штройляйн (Andrew Stroehlein) “Тwиттeр” да Ўзбекистон прeзидeнтининг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан фикр алмашиб, унинг республикада қийноқлар қўлланаётганини исботловчи далилларни тақдим этиш тўғрисидаги илтимосини қондиришга рози бўлди.

Штройляйнга кўра, мулоқот Каримованинг ташаббуси билан бошланган – президентнинг қизи кутилмаганда ўзбек маликасининг номи келтирилган Эндрюнинг твитига (“Тwиттeр” даги хабар) жавоб берган. Штройляйн фурсатдан фойдаланиб Каримованинг ўз отаси бошқараётган мамлакатда қийноқларни қўллаш масаласидаги позициясини аниқламоқчи бўлган. Аммо “ўзбек маликаси” бу саволларни беэътибор қолдирди.

Twitter-диалог Ўзбекистон президенти қизининг қуйидаги сўзлари билан тамом бўлди: “Ўйлашимча, ўзгаларнинг ҳаётини билан яшаётган ва уларга эътибор қаратганимиз сонияларида танилаётган бахтиқароларни PR қилишни тўхтатиш керак. Уларнинг исмлари фақат қачонлардир бу дунёнинг зўрлари ҳақида ЁЗГАНЛАРИ ёки шарманда қилмоқчи бўлганларида эсланади, холос. Катта кўча, уларга!” (рус тилидаги матн қуйидагича: “Я думаю стоит закругляться с PRом несчастных, которые живут чужие жизни и станут известны на сек только тогда, когда мы обратим на них вним-ие. Тех, чьи имена запомнятся только потому что когда-то только лишь НАПИСАЛИ или устроили скандал о сильных мира сего! Пусть идут с миром!”)

Ёзишма давомида Каримова Штройляйнга “ҳар бир муайан ҳолат бўйича аниқ ҳисобот керак”лигини ва у бу ҳужжатлар билан “ишлаб кўришини” маълум қилди. ICG вакили унинг илтимосини қондириб, Гулнорага очиқ мактуб йўллади ҳамда унда кўрсатилган муаммолар Ўзбекистоннинг БМТ қошидаги доимий вакили сифатида Каримованинг ваколати доирасига киришини қайд этиб ўтди.

Штройляйн инсон ҳуқуқлари бузилишига оид бир неча аниқ фактларни келтирди. Мисол тариқасида у тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячи Аъзам Турғуновнинг қисмати, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бўлимида зўрланган опа-сингил Соатоваларнинг бошидан кечирганлари ҳақида сўзлаб берди.

Штройляйн Каримовага тўққизта халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилотларининг Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Конститутциясининг 20 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия бўйича республикадаги барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирувчи мурожаатномаси ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, ICG медиадиректори Ўзбекистон БМТ махсус тузилмаларининг мамлакатга кириб инсон ҳуқуқлари, пахта терими мавсумида болалар ва катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланиш атрофидаги вазиятни ўрнида ўрганиш учун мамлакатга кириш тўғрисидаги илтимосларини беэътибор қолдираётганини сўзлаб берди ҳамда 2005 йил 13 май Андижон воқеалари мустақил экспертлар томонидан шу чоққача текширилмаганини, Ўзбекистон расмийлари сўз эркинлигини шавқатсиз равишда чеклаётганларини, мамлакатда мустақил журналистлар таъқиб этилаётганларини ҳамда мамлакатда халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларига иш олиб боришга рухсат берилмаётганини эслатди.

Штройляйн ушбу ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш ҳамда ноқонуний таъқиблар қурбонларининг қисматини енгиллатиш учун Гулнора Каримовани ўз таъсир кучидан фойдаланишга чақирди.

Жаноб Штройляйннинг ўзи “Фарғона” бош муҳаррири Даниил Кисловга интервьюда “ўзбек маликаси” ўз мамлакатидаги қийноқлардан бехабар деб ўйлайдиган даражада гўл эмаслигини айтди.

Эндрю Штройляйн: - Албатта, у Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишлари мунтазам характерга эга эканини билади. Бироқ Твиттердаги диалогдан сўнг мен унга юборажак ҳар қандай қийноқлар ҳолатинининг тафсилотларини кўриб чиқишга ваъда қилди, шунинг учун ҳам буларни унга юбордим. Мен унга “ундан маълумот сўрагандим, аммо у бермади” дея баҳона қилишига имкон бермоқчи эмасман.

“Фарғона.Ру”: - Гулнора Сизга жавоб бермаслигига мутлақо ишончим комил. Ушбу мактубингизнинг асл мақсади нима эди?

Эндрю Штройляйн: - Сиз ҳақсиз, деб ўйлайман. Аммо ўшанда, икки ҳафта аввал мен Гулнора бу нарсаларни Твиттерда муҳокама қилади деб ўйламагандим ҳам, шунинг учун у ваъда қилганидек, жавоб беришига бир фоиз эҳтимоллик бор бўлиши мумкин. Балким, ўндан бир фоиздир...

Мақсадим, Твиттерда гаплашиб ўтириш эмасди, бу аниқ. Ошкора диалогнинг бошланиши мамлакат аҳолисига фойда келтириши керак. Албатта мен бу ишларга шубҳа билан қарайман. Ахир мажбурий меҳнатдан, шу жумладан, болалар меҳнатидан фойдаланаётган режим қийноқларни ўн йиллардан давомида қўллаб келаяпти.

2005 йилда Андижонда етти юз, балки ундан ҳам кўп намойишчилар отиб ташланди. Бу ишлар унинг отаси – мамлакатда ўн йиллар давомида ҳукмдорлик қилаётган шавқатсиз диктатор Ислом Каримовнинг бошқаруви даврида содир бўлган... Агар Гулнора Каримова ўз ваъдасининг устидан чиқиб, инсон ҳуқуқларининг бузилишларини кўриб чиқса, мен бу ҳақдаги саволларни ўз ичига олган мактубни ёзишга тайёрман, - дея билдирди Штройляйн.

Эндрю Штройляйн мактубининг тўлиқ матнини мана бу ишоратдан топишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги