22:47 msk, 14 Декабрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Эрон: Шарқий Озарбайжон вилоятида зилзила оқибатида олтмишдан зиёд аҳоли пунктлари вайрон бўлган

12.08.2012 21:17 msk

Фарғона

Эроннинг шимолий-шарқий қисмида, Шарқий Озарбайжон вилоятида 11 август куни кечқурун содир бўлган 6 баллдан кучлироқ зилзила оқибатида 250 дан зиёд одам ҳалок бўлди, бир ярим мингдан ортиқ киши яраланди. Қутқарувчилар табиий офат содир бўлган чекка ҳудудларга етиб бориши қийин бўлаяпти, Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, вилоятдаги олтмишга яқин қишлоқлари 60-80 фоизга вайрон бўлган, яна шундай аҳоли пунктлари борки, уларда бирорта ҳам бино қолмаган.


Эрон ер юзидаги зилзилага энг хавфли ўнталик зонасига киради, бу мамлакатда деярли ҳар ўн йилда бир марта магнитудаси 7 баллдан юқори зилзила содир бўлиб туради. Мисол учун, 2003 йилда мамлакатнинг жануби-шарқида Бам шаҳрида содир бўлган 6,3 амплитудали зилзила оқибатида 31 мингдан зиёд инсоннинг ёстиғи қуриди, 42 мингга яқин киши яралардан жароҳатланган. Шаҳарнинг ўзи ва машҳур қалъа деярли бутунлай вайрон бўлган эди.





“Фарғона” ахборот агентлиги