02:05 msk, 24 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғиз депутати маҳбусларга биринчи бўлиб ўқ узган ва оломон томонидан ясоққа учраган

20.10.2005 22:13 msk

Ўз.ахб.

Бишкекнинг “НТС” телеканали пайшанба куни кечқурун тарқатган хабарга кўра, бугун қирғиз маҳбуслари ва ҳукумат вакиллари ўртасида юз берган фожеали тўқнашувнинг янги тафсилотлари маълум бўла бошлади.

Аввал хабар қилганимиздек, 20-сентябрь куни Бишкек яқинидаги 31-рақамли махсус тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар билан музокара юритишга уриниш асносида Қирғизистон парламенти қошидаги мудофаа, хавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ахборот сиёсати масалалари бўйича қўмита раиси, депутат Тинич Ақматбаев ўлдирилган.

Ҳисоб бўйича Тинич Ақматбаев ўтган ойлар давомида ўлдирилган учинчи депутат бўлди. Шу йил ёзида депутат Жирғалбек Сурабалдиев, 21 сентябрь куни ўз уйи яқинида депутат Баяман Эркинбаев қотиллар томонидан отиб ўлдирилган эди.

“НТС” телерадиокомпанияси янгиликлар хизматининг махсус мухбири сўнгги бир неча соат давомида колония яқинида қолган ва мухбирнинг ҳозиргина махсус янгиликлар дастури орқали хабар беришича, ҳукумат вакилларининг маҳбуслар билан тўқнашуви қуйидагича кечган:

Қирғиз парламентининг депутати Тинич Ақматбаев “Жон” лақабли маҳбусни кўзлаб “Макаров” русумидаги тўппончадан биринчи бўлиб ўқ узган. Шу пайтнинг ўзида депутатнинг ёрдамчиси ҳам музокаралар учун ташқарига чиққан маҳбуслар оломонига қарата ўт очган. Маҳбуслар отилаётган ўқлардан қўрқмаганлар ва депутатга ташланиб, уни ёрдамчиларига қўшиб топтаб ташлаганлар.

Қирғизистон расмийлари ҳозирча фожеа юзасидан расман баёнот тарқатмадилар. Терговчилар махсус гуруҳи 31-рақамли колонияга эртага етиб келади. Эртага, шунингдек, республика Жўғўрқу Кенешининг Қирғизистон бош вазири Фелик Қулов бошқариши кутилаётган йиғилиши тайинланган.

“Фарғона.Ру”нинг Бишкекдаги манбаларидан олинган маълумотларга кўра, депутат билан маҳбуслар ҳужумига учраган Қирғизистон ЖЎМББ бошлиғи Пўлўтов жиддий яраланган бир неча дақиқа аввал касалхонада ҳаётдан кўз юмган.

“Қабар” агентлигининг хабар қилишича, исёнкор маҳбуслар колониясида депутатнинг укаси Риспек Ақматбаевга рақиб сифатида танилган республикада машҳур “қонуний ўғри” Азиз Батукаев сақланмоқда.

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев мамлакатнинг куч қўлланиш салоҳиятига эга тизимлари раҳбарларига ҳодиса сабабларини синчиклаб ўрганишни буюрди. ЖЎМББ дан олинган дастлабки маълумотларга кўра, республикадаги бошқа ахлоқ тузатиш колонияларида вазият барқарорлигича қолмоқда.