11:32 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

“Бирдамлик” ҳаракати Ўзбекистон Ўзбекистон Конституцияси кунига бғишлаб ғайри оддий акция ўтказмоқчи

07.12.2011 09:51 msk

Фарғона

Мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ ҳаракати 8 декабрь куни нишонланадиган Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб 7 декабрь куни Тошкентда “Олойда – ОШ” (оммавий шикоятлар) хайрия лотереясини ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради ҳаракатнинг сайти.

Лотерея Ўзбекистон пойтахтининг марказида, Олой бозори олдида соат 11:00 дан 13:00 гача вақт давомида ўтказилади. Акцияда хоҳлаган одам қатнаша олади. Унда иштирок этишни истаганлар бир варақ қоғозга ўз исми-шарифини ҳамда ютуқ фамилиядошларга чиқиб қолганда адашиб қолмаслик учун паспорт рақамаларини ёзиб беришлари керак. “Бирдамлик” ютуққа 20 та “Хонадон” соврини (қиймати 50 доллар) ва битта қиймати 1000 долларга тенг “Чойхона” суперсовринини қўйган.

Бундан ташқари, ғайри оддий ижтимоий акция ташкилотчилари Ўзбекистон Конституциясини энг яхши билағонлари ўртасида танлов ўтказишни режалаштирганлар. Мамлакат Асосий қомусининг мазмун моҳиятини энг эхши таърифлаб бера оладиган беш нафар танлов иштирокчисига 100 доллардан берилади.

“ОШ” акциясининг ғоя ва мақсадлари, тадбир ким томонидан молиялаштирилаётгани ҳақида “Фарғона” ахборот агентлигига “Бирдамлик” ҳаракатининг аъзоси, Ўзбекистон телевидениеси “Ёшлар” телелканалининг собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова сўзлаб берди.

Малохат Эшонкулова
Малоҳат Эшонқулова
-Малоҳат, акция ўтказишга пулни қаердан олаяпсиз?

-“Бирдамлик” Халқ ҳаракати АҚШ, Норвегия, Швеция ва Россия каби мамлакатларда рўйхатдан ўтган. Шунингдек, Ҳаракат айни кунда ўндан ортиқ давлатларда ҳозирча рўйхатдан ўтмасдан фаолият олиб бормоқда. Ҳаракатининг қароргоҳи АҚШда жойлашган. “Олойда – ОШ” хайрия лотереясининг молиявий жиҳати ҳақида сўз юритиладиган бўлса, барча фаолларнинг аъзолик бадаллари, шунингдек, хайрия маблағлари Ҳаракатининг бош офисига келиб тушади. Бу маблағ турли тадбирларга, бир сўз билан айтганда, зарур деб ҳисобланган керакли йўналишларга сарфланади. Бош қароргоҳдан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан хайрия лотериясини ўтказиш таклифи келиб тушганди. Биз уни маъқулладик ва шу аснода тайёргарликни бошладик. Қисқа қилиб айтганда, мазкур тадбирни АҚШдаги бош қароргоҳимиз молиявий жиҳатдан таъминламоқда.

- Акцияда қанча одам қатнашади?

- Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Бироқ шуни аниқ айтишим мумкинки, “Олойда – ОШ” хайрия лотериясига Республикамизнинг барча вилоятларида фаолият олиб бораётган “Бирдамлик” Халқ ҳаракати раҳбарлари таклиф этилган. Вилоятлардаги Ҳаракат фаоллари келиши бу – аниқ. Биз вилоятдаги Ҳаракат фаолларига тадбирни оммалаштириш мақсадида жойларда лотериянинг мақсад ва муддаоси хусусида тарғибот ва ташвиқот олиб боришни таклиф қилгандик, улар бу таклифни қувватлашди. Ҳар бир вилоятдан Ҳаракатнинг вилоятдаги раҳбарларидан ташқари тўрттадан кишининг келиши кутилмоқда. Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра хайрия лотерияси тадбирига 60 нафардан ортиқ кишиларнинг иштирок этиши тахмин қилинмоқда. Вилоятдан келган барча фаолларнинг сафар-харажатлари Ҳаракат томонидан тўлиқ қопланишини маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тадбирга Ўзбекистонги барча дипломатик корпус вакиллари, мамлакатда фаолият олиб бораётган жамики ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам таклиф этилган.

- Бундай акцияни ўтказишдан муддао нимада?

- Биласизми, биз октябрь ойида ҳам “Оммавий шикоят”, яъни “ОШ” тадбирини ўтказишга уриниб кўргандик. Бу уринишимиз муваффақиятсизликка учраганидан хабарингиз бор. Бунинг сабаби нимада? Мен халқимизни хуқуқий саводсиз демоқчи эмасман. Бу борада оммада керагича билим етарли. Бироқ афсуски, кишиларимиз лоқайд – қонунларга ва унинг ижросига бепарво. Бундай бепарволик қаердан келиб чиққан? Маъмумки, мамлакатимизда жамики қонунлар, ҳатто Конституция ҳам ишламайди. Назаримда, айнан ана шу қонунларнинг ҳаётга том маънода тадбиқ этилмаётганини билган, кузатаётган, бевосита иштирокчиси бўлаётган халқнинг ҳафсаласи пир бўлиб, барчасига этак силаб қўя қолган. Ортга чекинган. Ундай бўлмаслиги керак. Халқ таслим бўлмаслиги керак. Фуқаролар лоқайд ва бепарво бўлганлиги учун ҳам қонунлар ижроси йўқ, Конституцияси ишламайди бу мамлакатнинг.

Экспертлар Ўзбекистон Конституцияси мазмун-моҳияти жиҳатидан идеал “демократик ҳужжат” дея баҳолайдилар. Бироқ унинг низомлари кўп ҳолларда ижро этилмай, қоғозда қолаяпти. Мисол учун, республиканинг асосий қонунда айтилишича, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи бўлиб, фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Амалда эса мамлакатда ҳар қандай ижтимоий фаолликни миршаблар ёрдамида шавқатсиз бостириш муҳити ҳукмрон.

Конституция Узбекистана представляет собой почти идеальный «демократический документ». Однако его положения зачастую не исполняются, оставаясь формальными декларациями. Так, основной закон республики гласит, что единственным источником власти в республике является народ, а граждане имеют право осуществлять свою общественную активность в форме митингов, собраний и демонстраций. На деле в стране царит атмосфера жесткого полицейского подавления любой общественной активности.

Халқ Конституция ва қонунлар ижросини Хукуматдан қайта-қайта талаб қилиши, керак бўлса оёққа қалқиши, бу йўлда чекинмаслиги, толмаслиги керак. Халқ – бу енгиб бўлмас куч. Фақат талаб қилишдан тўхтамаслик, бепарво қўл силтамаслик керак. Шу маънода менимча, одамларимизнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашларини чархлаш зарур. “Олойда-ОШ” хайрия лотериясини ўтказишдан мақсадимиз ҳам шу: фуқароларимизда қонунлар, хусусан Конституцияга нисбатан қизиқиш уйғотиш, халқнинг талабчанлигини ошириш. Хушёр торттириш. Сир эмас, одамларимиз орасида Конституцияни ҳатто бир бор қўлга олмаганлар бор. Шу сабабли биз катта миқдорда Конституция китобини харид қилиш истагидамиз. Аммо пойтахт шаҳар Тошкенту азимнинг деярли барча китоб дўконларини кўрдик, қидирдик, таассуфки, бирорта китоб дўконида Конституция китоби сотувда йўқ. Ёлғон бўлмасин, бугун фақат рус тилида чоп этилган вариантидан 20 дона топа олдим холос.

Ҳали вақт бор, китоб қидирувини давом эттирамиз, ва унинг ўзбек тилидаги вариантини ҳам албатта топамиз деб умид қиламан. Конституция китобининг ҳатто ушбу сананинг 19 йиллиги олдида сатувда йўқлиги мени, очиғи, ҳайрон қолдирди. Нима, фуқароларимиз уни ўқиб, ўрганиб қўйишидан, кейин ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишидан қўрқишади, чоғи. Тушунмадим. Хуллас, биз конституция китобларини олиб, унинг бош саҳифасига “ Мамлакат Қомуси бу – сизу бизнинг яшаш дастуримиз. Уни ўқинг ва фарзандларингизга ўқитинг. “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати тавсия қилади” дея ёзиб, тадбир иштирокчиларига байрам туҳфаси сифатида тақдим этиш ниятидамиз. Шунингдек, тадбирда нотиқларимиз Конститутциянинг мазмун моҳияти ҳақидаги маъруза қилишлари ҳам режалаштирилган.

“Нега айнан хайрия лотерия ўйини ўтказишни муддао қилдингиз?” деб сўрайдиган бўлсангиз, айни дамда иқтисодий буҳронлар барча элларнинг, жамики давлатларнинг буғзидан олган. Бундан Ўзбекистон ҳам мустасно эмас. Очиқ айтиш керак, аҳолининг аксарияти ночорликда умргузорлик қилмоқда. Ҳатто, қозонида ҳафталаб гўшт қайнамаётган оилалар бор. Хайрия лотерия ўйини баҳонасида Конституция байрами куни майли-да, лоақал 10 та, 20 ёки 30 нафар кишининг қозони қайнаса деймиз. Бу истак ёмонми? Модомики лотерия ўйини хайрия деб аталар экан, унда ўйин қилмай ютуққа қўйиладиган ўша маблағни одамларга шунчаки тарқатиб қўя қолмайсизми деб ҳам айтарсиз? Биласиз, халқимиз ниҳоятда ориятли, қанчалик қўли калта бўлмасин, садақа олишдан ор қилади, ғурури баланд. Одамларимизнинг ҳамиятига тегиб, хайр-эҳсон қилиб нима қилдик? Маблағни шундай тортиқ қилиш керакки, токи кишиларнинг ғурури шикастланмасин, кўнгли синмасин. Хайрия лотериямизда одамлар омадларини синаб кўрадилар ва толеи кулиб боққанлар аталган ютуқни ҳоллоллаб оладилар.

- Бундай лотерея ўтказишга расмийлардан рухсат олганмисиз?

- Ҳукуматдан демоқчисиз, шундайми? Наҳотки Конституция кунини нишонлаш учун ҳам ҳукуматдан рухсат олинса? Йўқ, биз ҳеч бир ҳукумат идорасига мурожаат этмаганмиз ва ҳеч қандай рухсат ҳам олмаганмиз. Негаки бу бир марталик лотерия ўйини. Қолаверса у ўз номи билан Хайрия лотереяси деб аталган.

- Расмийлардан қўрқмаяпсизми, улар сизни ноқонуний лотерея ўтказишда айблашлари мумкин?

Ответь: Биласизми, ҳукумат телевединиясида ишлаб юрган пайтларимда бир таниш прокурор суҳбат чоғида ҳазил аралаш “Агар биз истасак, ҳатто ана у ғўдайиб турган столбага ҳам статья қўя оламиз”, деган эди. Аслида, ҳақиқатдан ҳам шундай. Қонунларимиз мисоли бир резинка. Истаган одам хоҳлаган томонига тортиши мумкин. Кимнинг кучи кўп бўлса, ким зўр бўлса, қонун ўша томонга чўзилиб кетаверади гўё. Шу маънода, амалдаги ҳукуматдан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Аммо мен бу ишимизда ҳеч бир жиноят аломатларини кўрмаяпман. Негаки, Конституция байрами муносабати билан бир марталик хайрия лотереяси ўтказаяпмиз. Аттиги бир марталик. Адашмасам, ҳар бир жиноий ҳаракат замирида моддий манфаатдорлик, ёвузлик ётади, шундай эмасми? “Бирдамлик” Халқ ҳаракати хайрия лотереяси ортидан ҳеч бир моддий манфаат, молиявий фойда кўзламайди. Аксинча, фуқаролар манфаати кўзланади. Халқ манфаатини ўйлаш жиноят ҳисобланадими Ўзбекистонда? Қоларверса, 100-200 кишига Давлат қомуси – Конституция китобини бепул тарқатиш – туҳфа қилиш жиноят саналса, энди билмадим... Ҳатто тоталитар давлатларда ҳам Конституция кунида бирор бир валломат чиқиб, Конституция китобини одамларга туҳфа қилса, бундан ҳатто тоталитар ҳокимият раҳнамолари ҳам хурсанд бўлади, адашмасам... Эртага нима бўлиши ҳақида фол очиш қобилиятимиз йўқ. Шундай экан, кутамиз? Нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Ютуққа доллар тарқатасизми ёки сўмда берасизми. Агар доллар тарқатсангиз, ноқонуний валюта операцияларни ўтказишда айбланишингиз мумкин.

бирини амалга оширишда мамлакат қонунларини бузмоқчи эмасмиз. Мавжуд қонунчиликка сўзсиз бўйсунамиз, албатта. Яъни, “Олойда – ОШ” хайрия лотереясида ютуқ ўйналади. Ғолибларга ютуқни биз тарқатмаймиз. Тадбир давомида ғолибларга ютуқларини тасдиқловчи чек берилади, холос. Шунингдек, ғолибларга АҚШдаги бош қароргоҳимизнинг манзили, алоқа телефонлари тақдим этилади. Хайрия лотерея ўйинидан сўнг ғолиблар қўлларидаги чек ёрдамида АҚШдаги бош қароргоҳимиз билан телефон, электрон почта орқали боғланишлари ва ютуқларини олишлари мумкин. Ғолибларга ютуқ банқ орқали АҚШ доллари ҳисобида юборилади. Хайрия лотерияси чоғида ҳеч қандай валюта операцияси амалга оширилмайди, Ўзбекистоннинг валютага оид қонунларига хилоф иш тутилмайди.

“Фарғона” ахборот агентлилиги



 

Реклама