12:39 msk, 22 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: “Пушаймон қилган жаллод” – тўрт қисмли видеофильм

07.11.2011 05:57 msk

Фарғона

Беш йил муқаддам, 2006 йилнинг январь ойида Олматининг “Мегаполис” газетасида “Пушаймон қилган жаллод” (“Раскаяние палача”) дея аталувчи даҳшатли материали чоп этилганди (мақолани Zakon.Kz сайтида ўқишингиз мумкин). Икки саҳифали мақолада ўзини Ўзбекистон махсус хизматларининг агенти деб атаган инсоннинг тақдири ҳақида ҳикоя қилинган. Аниқроғи¸ бу одам ўзининг қандай қилиб “камера агенти” этиб ëлланганию¸ ўзбек турмаларида “гўрковларлар командаси” ташкил қилиб¸ йиллар давомида номақбул аристонларни қандай жазолаб келганини батафсил ҳикоя қилиб берди.

Ўзини Магомед¸ Алекс лақаблик Александр Раҳмонов деб таништириб 2005 йил ноябрида “Мегаполис” мухбирларига бир неча соатлик интервю бергач¸ “камера агенти” ном-нишонсиз ғойиб бўлди ва газета таҳририяти билан келишилган пайтда мулоқотга чиқмади.

Бир-мунча вақт ўтганида эса бу виде-ёзув “Фарғона” қўли га тушди. Александр Раҳмонов бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ўз “командаси” билан маҳбусларни қай тарзда қийнагани, “диндорларни” бир ёқлама қилганини, энг “юқори”дан тушган “буюртмаларни” сидқидилдан бажариб келгани ҳақида сўзлаб бермоқда.

Қачонлардир ўз виждонини ўзбек махсус хизматининг дўзах малакларига сотган, кейинроқ у ердан чиқиб, Ўзбекистон турмаларидаги ҳукм сураётган ғайри инсоний тартиблар ҳақида сўзлаб беришга қарор қилган бу одамга зиëн етмасин деган истоҳола билан биз бу ëзувни бир-мунча вақт давомида чоп этишга ботинмадик.

Аммо бугун Александр Раҳмоновнинг тириклар сафида йўқлиги маълум бўлгани боис, 2005 йилда қозоғистонлик ҳамкасбларимиз суратга олган бу видеоëзувни қандай бўлса шундайлигича эълон қилаяпмиз.

Балким, турма тажрибасига эга бўлган ўқувчиларимиздан бирор киши бу инсонни таниб қолар. Илтимос, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг.

“Мен одам ўлдиришдан чарчадим. Ўлимдан қўрқмайман, аммо нариги дунёга кетишдан аввал мамлакатимизда содир бўлаётган нарсалар ҳамда у ерда одамларни ҳеч қандай суд ва терговларсиз ўлдирилаётгани ҳақида сўзлаб беришга тайёрман...”.

“Биз уларни бўғиб ўлдириб, ерга кўмардик, устиларидан сўндирилмаган оҳак сепиб сув қуярдик. Бундай кафансиз оҳак билан кўмилганлардан юздан ошиғининг уволи менинг бўйнимда. Бундай оғир юкни кўтариб яшашга тоқатим қолмади. Томоғимдан овқат ўтмайди, енгил нафас ололмай ҳам қолдим...”.

“Ёлғон гапиришга ёки бирор-нарсани нотўғри айтишга унда имконият қолмади. Шунинг учун ҳам бу қийноқлар туну-кун давом этмоқда. У хожатхонага бормайди, унинг сийгани ҳам имконияти йўқ...”.

“Бу Бухородаги, Каттақўрғондаги, ёки Ховост ва Намангандаги ёки яна бошқа ҳар қандай турма бўлиши мумкин...”.

“Фарғона” ахборот агентлилиги