21:59 msk, 17 Август 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўш: Бир йил ўтди. Фоторепортаж

10.06.2011 15:34 msk

Фарғона

Қирғизистонда юзлаб одамларнинг ҳаётига нуқта қўйган оммавий тартибсизликлар бошланганига роппа-роса бир йил ўтди. Ўшликлар бугунги кунда ҳам қўрқув ва хавотирлардан ариганлари йўқ. Айниқса бугун: сўнгги кунларда мамлакатда миллатлараро низоларнинг қайта бошланиши мумкинлиги борсидаги миш-мишлар авж олиб кетди. Расмийлар зарур чора кўрдилар: ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган хизмат тартибига ўтдилар, шаҳарни туну-кун милиционерлар пойлаб юрибдилар, Ўшнинг турли даҳаларида блок-постлар ўрнатилган. Ўтган йил давомида Ўш манзараси қанчалик ўзгарди? Бу ҳақда - “Фарғона” фоторепротажида


Қурманжан додҳо кўчасидаги “24 соат” кўнгилочар клуби. Шу ерда 2010 йил 10-чидан 11-чи июнга ўтар тунда ўтган жанжал тартибсизликларнинг бошланишига сабаб бўлган. Бинони таъмирладилар ва баҳордан бери ижарага бермоқчи бўлаяптилар, аммо истаганлар йўқ


Ёниб кетган “Қора олма” қаҳвахонаси ўрнида – янги дўконлар (Қурманжан додҳо ва Навоий кўчаси кесшган жойда, “Олой” меҳмонхонаси қаршисида)


Турк пойафзали дўкони “Lion” олдин Масалиев кўчасида эди. Ёниб кетганидан кейин уни Навоий кўчасида, “Олой” меҳмонхонаси ёнида очдилар. Унинг ёнида Туркиядан келтирилган кийим-кечак сотадиган янги “Анқара” дўкони


“Олой” меҳмонхонаси


Куйиб кетган қаҳвахоналардан бирининг янги эглари аста-секин тиклашни бошладилар


Бу бильярдхонани тиклайдиган одам ҳозирча йўқ


Бозор дам олиш кунисиз ишлаяпти


Марказий бозор ёнидан ўтувчи йўлни ҳам тижоратилар эгаллаб олган. Кўча доим гавжум


Маҳаллий лўли аёллари тирикчилик учун ярайдиган ҳамма нарсани тўплаб юрадилар


Ўрик ва гилос ғарқ пишган пайтда


Навоий кўчасининг марказий бозор ёнидан ўтган қисмида қатнов тинмайди


“Дали” совғалар дўкони ўтган йил 11 июнь кунидан бери шу аҳволда. Унинг ортида 10-чидан 11-чи июнга ўтар тунда биринчилар қаторида ёндирилган қаҳвахона


Алишер Навоийга ўрнатилган ёдгорлик ҳайкали ва унинг номи билан аталувчи боғ. Ёниб кетган суратхона


Шаҳарлик аёллар


Шаҳарда бундай уйлар кўп. Эгалари уларни тиклаш-тикламаслик тўғрисида бир қарорга келганлари йўқ


Ўтиш даври уйлари – икки хонали, ғиштдан қурилган. Ўшликлар қишда шундай уйларда жон сақладилар


Яқинда жабрланган ҳовлиларда қурилишнинг янги босқичи бошланади


Ўшликлар тирикчиликка қўл келадиган ҳунарларини ташлаганлари йўқ. Улар бешик ясаяптилар, шашлик пишираяптилар...


Темир эшиклар, тандирлар ясаяптилар... Ҳаёт давом этмоқда