05:54 msk, 20 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Азимжон Асқаров. Мусаввирнинг таваллуд куни

18.05.2011 08:31 msk

\"Фарғона\"

2011 йил 17 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда озодликдан умрбод маҳрум этилган таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаров мўйқаламига мансуб картиналарининг кўргазмаси очилди. Кўпчилик Азимжон Асқаровнинг профессионал рассомлиги ҳақида билмаган эканлар: у 1977 йилда Тошкентдаги Республика рассомлик билим юртини тамомлаган. Асқаров пейзаж ва портретлар яратади, у юзлаб тасвирий санъат асарларининг муаллифи. Уларда Фарғона водийси табиати, шаҳар ва қишлоқлар ҳаётини акс этувчи манзаралар тасвирланган.

Жена Азимжана Аскарова с его автопортретом
Азимжон Асқаровнинг рафиқаси унинг автопортрети билан. Григорий Михайлов фотоси, 2011 йил 17 май, Бишкек

Азимжон Асқаровнинг турмуш ўртоғи Ҳадича рассом томонидан 1977 йилдан 1992 йилгача яратилган элликтача санъат асарларини Бишкекка олиб келди. Сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ҳадича бўлажак турмуш ўртоғи билан Тошкентдаги рассомлик билим юртида танишганини сўзлаб берди. Уларнинг тўртта фарзанди бор. Бугун Азимжон Асқаров турмада ҳам мусаввирлик қилишда давом этмоқда.

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Қирғизистоннинг таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Тўлеқан Исмаилова, Динара Оширахунова, Сардар Бағишбеков, Дмитрий Кабак, Гулшаир Абдирасулова ва бошқалар кўргазмани бориб кўрдилар. Кўргазмада “Справедливость” ҳуқуқ ҳимоя марказининг раҳбари Валентина Гриценко бугун турмага бориб Асқаров билан учрашганини, унинг Москва Хелсинки гуруҳи томонидан сиртдан мукофотлангани ҳақида маълум қилиб, “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жасорат кўрсатгани учун” ёрлиғини топширганини маълум қилди.

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

2011 йил март ойида Асқаров People in Need (Муҳтожликдаги инсонлар) ҳуқуқ ҳимоя ҳамжамияти томонидан ҳар йили “инсон ҳуқуқлари ва демократия учун курашга салмоқли ҳисса қўшган”энг машҳур шахсларга топшириладиган нуфузли Homo Homini мукофотига лойиқ деб топилганди. Мукофот Прагада Азимжон Асқаровнинг ўғлига топширилди.

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Азимжон Асқаров 1996 йилдан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келади. У Қирғизистондаги Жалолобод областида фаолият юритаётган “Справедливость” жамоатчилик ташкилотининг аъзоси. Бундан ташқари, Асқаров “Воздух” жамоатчилик ташкилотини тузган. Журналист сифатида Асқаров “Право для всех” ҳуқуқ ҳимоя бюллетенида ва “Голос свободы” (“Озодлик овози”) газетасида ўз мақолалари билан чиқиб турган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Хелсинки Фонди дастурларида қатнашган (Польша).

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

17 май куни Азимжон Асқаровнинг туғилган куни. “Фарғона” таҳририяти биз билан қисқа муддат ҳамкорлик қилган маҳкум ҳамкасбимиз Азимжон акани чин юракдан табриклаймиз, унга соғлиқ ва саломатлик, зиммасига тушган оғир синовларни енгиш учун сабр-бардош тилаб қоламиз.

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Азимжон Асқаров 2010 йил 15 сентябрь куни оммавий тартибсизликларда иштироки, ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасликка чақириқларда ҳамда зўрлик қўллаш йўли билан миллий адоват қўзғатишда айбдор деб топилиб умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилган.

Портрет жены Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаровнинг рафиқаси унинг автопортрети билан. Фото “Фарғона” АА

Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар ҳамда Азимжон Асқаровнинг дўстлари суд адолатсиз ўтган ҳамда кўпроқ ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳуқуқ ҳимоячига нисбатан қасосга менгзаган деб ҳисобламоқдалар. Қайд этиш жоизки, Қирғизистон жанубидаги милиционерлар, прокурорлар ва судьялар анчадан бери Асқаровга нисбатан адоватли муносабатда бўлганлар. Жалолободлик ҳуқуқ ҳимоячи Бакиев даврида ҳам милиционерлар бошбошдоқлигининг қурбонларини ҳимоя қилгани боис маҳаллий “адлия” вакилларини ғазабини қўзғаб келган. Бугун у турмада, унинг иши эса республика Олий судида кўрилмоқда.

Азимжон Асқаровнинг кўргазмаси Бишкекда, “Россия” бизнес марказида ўтказилмоқда. Манзил: Раззақов кўчаси, 19, 17 қават

Супруга Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров рафиқасининг портрети. Фото “Фарғона” АА

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

Картины Азимжана Аскарова
Азимжон Асқаров картинлари. Фото “Фарғона” АА

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги