18:13 msk, 22 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкентда генерал Собир Раҳимовнинг ҳайкалини бузиб ташладилар

08.01.2011 05:16 msk

Алексей Волосевич

Фото © “Фарғона”

2011 йил 6 январь куни Тошкентда яқиндан бери “Олмазор” тумани дея атала бошланган Собир Раҳимов тумани ҳудудида Улуғ Ватан уруши қаҳрамони, генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкали бузиб ташланди.

Икки метрли постаментда турган тўрт метрли ҳайкални олтита бульдозер бузди. Бетон, гранит парчалари, турпоқ КамАЗларга юкланиб шу пайтнинг ўзида олиб чиқилди. Бу ишларнинг барини милиция ва шаҳар ҳокимлигининг кўп сонли ходимлари назорат қилиб турдилар.

Ҳайкалнинг тақдири ҳал бўлгани 2010 йилнинг охиридаёқ маълум бўлганди. Ўшанда, кутилмаганда Иккинчи Жаҳон урушидаги ягона ўзбек генерали номини кўтариб юрган метро станциясининг номи алмашди, шундан кейин унинг номи билан аталган пойтахтдаги туман номи ҳам ўзгарди. Маълум бўлишича, Фарғона вилоятидаги шу номдаги туман ҳам бошқача аталадиган бўлибди. Ўзбекистон расмийлари одатдагидек, бу ишларга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

Снос памятника Сабиру Рахимову
Собир Раҳимов ҳайкалининг бузилиши. Тошкент, 2011 йил 6 январь

Умуман олганда, бунга изоҳнинг ҳам кераги йўқ эди, чунки бу ишларнинг бари Ислом Каримовнинг замонавий ўзбекистон ҳудудида рус ва совет ўтмиши меросини босқичма-босқич йўқотиш бўйича сиёсати ўзанида олиб борилмоқда.

Снос памятника С.Рахимову
Собир Раҳимов ҳайкалининг бузилиши. Тошкент, 2011 йил 6 январь

Халқ хотирасидан Собир Раҳимов номини ўчириб ташлашга интилишни тушунса бўлади, негаки бугунги кун Ўзбекистон тарихи давлат мифологоиясида қаҳрамонлар сони иккита бўлиши мумкин, холос. Булар – ўрта асрлар қаҳрамони буюк соҳибқирон Амир Темур ва замонамизнинг қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримов.

Бу ерда генерал-майор Собир Раҳимов ҳайкали 1981 йилда ўрнатилганини, ёдгорликни ҳайкалтарошлар С. Бабаян ва А. Раҳматуллаев ҳамда архитектор Л. Адамовлар яратганини қўшиб айтишимиз қолди, холос. Собир Раҳимовнинг ҳаёти ва тақдири ҳақида Wikipedia ҳамда Герои страны веб-сайтида ўзбекистонлик уруш қаҳрамонларга бағишланган саҳифада ўқишингиз мумкин.

Таким памятник С.Рахимову в Ташкенте был месяц назад
С. Раҳимов ҳайкалининг бир ой аввалги кўриниши

Так памятник сносили сегодня
Бугун эса ҳайкални шундай қилиб буздилар

Алексей Волосевич (Тошкент).”Фарғона” халқаро ахборот агентлиги