16:55 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Чкалов номидаги авиазаводнинг банкротлик процедураси бошланди

13.10.2010 05:18 msk

Фарғона.Ру

Хўжалик ишлари бўйича Тошкент суди “Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлабчиқариш бирлашмаси” (ЧнАИБ) Давлат акционерлик жамоасига (ДАЖ) нисбатан банкротлик процедурасини бошлади, дея маълум қилади Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.


ЧнАИБ цехида. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Қўмита вакилининг тушунтиришича, суднинг 30 сентябрь кунги қарори билан корхонада ташқи кузатув жорий қилинган, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг ходими вақтинчалик бошқарувчи вазифасига тайинланган. Авиакорхона банкротлиги бўйича маҳкама хўжалик судида 1 ноябрь куни бўлиб ўтади.


АН-12. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Қонунга мувофиқ, қарздорнинг банкротлик белгиси – хўжалик судига мурожаат қилинган пайтда унинг минимал иш ҳақининг беш юз баробаридан кам бўлмаган кечиккан қарзнинг мавжудлиги бўлиши керак (Ўзбекистон Марказий банкининг расмий курси бўйича 13,5 минг доллар). Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, банкротлик иши кўрилаётганида қарздор креддиторлар талабини қондириш мақсадида ишни кўриб чиқилишини кеиктирилишини талаб қилишга ҳақдор. Суд ўз навбатида қарздорнинг имкониятларини баҳолаб, унинг талабини қондириши ҳамда унга ўттиз кунлик муҳлат бериши мумкин.


Ил-114. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Айни пайтда корхона низомдаги капиталининг структурасида 76,6 фоиз давлатга, 10 фоиз – меҳнат жамоасига тегишли. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги 6,7 фоиздан акцияларга эга. Акцияларнинг назорат пакети давлатга тегишли экан, банкротлик процедурасини ҳам давлат юритгани очиқ-ойдин. Унинг мақсади – корхонани тугатиб, унинг ўрнига ҳам акционерларга ва ҳам кредиторларга манфаатли бўлган янги ишлаб чиқариш базаларини яратиш.


Ил-14. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Ўзбекистон ҳукумати 2007 йилда Бирлашган авиақурувчилар корпорацияси (БАК) билан ЧнАИБ ва БАК интеграцияси механизмини келишуви бўйича меморандумни имзолаганди. Интеграция доирасида Ўзбекистон ҳукумати авиазаводнинг 50 фоиз плюс бир дона акциясини БАК акциялари пакетига алмаштиришни қарор қилганди. Ушбу пакетнинг миқдори Deloitte&Touche аудиторлик компанияси заводнинг аҳволини баҳолаганидан сўнг аниқланиши керак эди. Интеграция жараёни 2008 йилнинг ўртасида ниҳоясига етиши кутилганди. Аммо кутилган ишлар амалга ошмади. БАК раҳбарияти 2009 йил июнь ойида Ўзбекистон ҳукумати Тошкент авиакорхонасининг Бирлашган авиақурувчи корпорацияси таркибига кириш масаласини 2011 йилгача кечиктиришни сўраганини билдирганди. Кўринишидан, бу ғоялар амалга ошмайдиганга ўхшаяпти.

Завод ҳозирча фаолият юритиб турибди. O’zА миллий ахборот агентлиги июль ойнинг охирида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Чкалов номли заводда қурилган янги модификациядаги Ил-114-100 бешинчи авиалайнерни қабул қилиб олгани ҳақида хабар берган эди. ЧнАИБ ДАЖ билан тузилган шартномага мувофиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна иккита Ил-114-100 самолётини олиши керак: биттаси 2010 йил охирида ва иккинчиси – 2011 йил бошида.


Ил-76. “Фарғона.Ру” АА фотоси

Шу кунларда оммавий ахборот воситалари Тошкент авиазаводида янги ҳарбий транспорт самолёти - Ил-76МФ қурилгани ҳақида хабар бердилар. 30 сентябрь куни бу самолёт ЧнАИБ аэродромидан ҳавога кўтарилиб парвоз қилди. “Парвоз 38 дақиқа давом этди ва унга эътирозлар йўқ. Ил-76МФ – ажойиб самолёт, - деди экипаж командири Николай Куимов Новости РАА келтирган иқтибосда. Бироқ “Фарғона.Ру” манбасининг маълумотига кўра, парвоз муваффақиятсизликка учраган: 38-чи дақиқадаёқ самолёт кўплаб техник носозликлар туфайли қўнишга мажбур бўлган”



 

Реклама