06:06 msk, 27 Апрель 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Чўлу-биёбонга айланган Сулаймонтоғ (фото)

07.09.2010 20:00 msk

Фарғона.Ру


Катталаштирилган харитани кўриш

Сулаймонтоғдаги ёруғ чироқлар тунда адашганлар учун доим йўлбошчи маёқ вазифасини ўтаган, аммо мана уч ой бўлибдики, тоғ шаҳар кўчалари сингари зулмат қаърига чўмган...

Ош, сентябрь 2010 года


Кассанинг ўқ тешган ойнаси ёпилган. Олдин, тоққа кўтарилиш учун пул тўлаш керак бўлар эди (катталар учун 3 сўм, болаларга – 1,5 сўм). Энди бўлса кириш бепул. Лекин Сулаймонтоққа ҳеч ким чиқмай қўйди.

Ош, сентябрь 2010 года

Бута шоҳларига боғланган эски латталарнинг ранги ўчиб кетди, янгисини боғлайдиган одам қолмади...

Ош, сентябрь 2010 года

Заҳириддин Муҳаммад Бобур қурган ҳужра. Чўққига кўтарилган ҳар бир киши бу ерга кириб зиёрат қилар эди.

Ош, сентябрь 2010 года

Айтишларича, 2010 йил 11-12 июнь кунлари снайперлар тоғда ўрнашиб олганлар ва икки қардош халқ ўртасида адоват қўзғаш учун ҳам ўзбекларни ва ҳам қирғизларни ўққа тутганлар. Мана бу эски маҳаллалар нишонга олинган.

Ош, сентябрь 2010 года

Авваллари бу зинапоя ҳар куни гавжум эди. Бугун эса Сулаймонтоғ “Барча динлар эҳроми” шуҳратини йўқотиб бораяпти...