16:09 msk, 20 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Уч ривоят. Июнь воқеаларига “қирғизча” кўз қараш

15.07.2010 20:26 msk

Мария Яновская

Қирғизистон жанубида июнь кунлари содир бўлган фожеавий воқеаларнинг тўлиқ манзарасини тузиш учун “Фарғона.Ру” барча гувоҳларни: қирғиз ва ўзбекларни сўроққа тутаяпти. Ҳозирча халқаро экспертларни жалб этиб мустақил текширув бошлангани йўқ, ҳалок бўлганларнинг, ярадорларнинг, зўрланганларнинг ва калтакланганларнинг аниқ сони йўқ. Уларнинг қайси миллатга мансублиги борасида ҳам маълумотлар йўқ. Бироқ бугунги кунда тирик одамларнинг ҳикоясини тинглаш, уларни оҳангига эътибор қаратиш ва солиштириш йўли билан бўлиб ўтган ҳодисалар бўйича ўз тасавуримизни барпо этишимиз лозим. Бугун “Фарҳона.Ру” қирғиз миллатига мансуб июнь ойидаги воқеа шоҳидларининг сўзлаб берган ҳикояларини чоп этмоқда.

* * *

“Мен маҳалладан оила аъзоларимни олиб чиқиш учун битта БТР ва 20 та солдатни зўрға сўраб олдим...”

Сапар ҳикоя қилади

10 июнь куни кечаси соат 12 да дўстим билан Западний микраёнга бордим. Шундан кейин уйга қайта олмадик – ўзбеклар йўлни тўсиб қўйишибди. Шундан кейин эрталабгача Западнийда лақиллаб юрдик, кейин, соат олтида мен вилоят ҳокимлигига келдим. У ерда полковниклар, генераллар турган экан. Мен уларнинг ортидан юриб, менга БТР ва йигирмата солдат беринглар деб ялиниб-ёлвордим. Оилам туни билан заводнинг томида ўтириб чиқди, ҳар беш минутда телефонда гаплашиб турдим. Тасавур қила оласизми, тунда томда ўтириб чиқишини?

Бизнинг йигирматага яқин қирғиз уйлари ўзбек маҳалласи ичида жойлашган. бу ишлар бошланганида, кимдир қочиб кетди, қолганлар эса бирга тўпланиб кечаси заводнинг томига чиқиб олишди. Уйимизнинг орқасида катта завод бор.

Соат ўн-ўн яримларда менга БТР ва солдатларни бердилар. Биз келсак, йўлни 40 тонналик контейнер билан тўсиб қўйишибди. Бизни ўтказиб юборинглар, биз отмаймиз деб тушунтирдик. Солдатларнинг бошлиғи уларга отишга йўл бермади, автоматларни юқорига қаратиб туришга мажбур қилди. Ўзбеклар эса БТРга ҳужум қила бошладилар, нимагалигини билмайман. Қуролларимизни тортиб олмоқчи бўлганга ўхшайди. Шунда БТР ҳайдовчиси машинани юргизиб контейнерни туртиб юборди ва биз кириб бордик.

Менга уч минут вақт беришди, оиламни олиб чиққани. Мен бориб ўттизта одам: аёллар, қариялар, қизлар ва болаларни олиб чиқдим. Бизникилар ўттизга яқин одам эдик, атрофимиздаги ўзбеклар эса беш мингга яқин.

b>ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ МАКТУБИДАН
“Қирғизистон – 80 дан зиёд миллатлар яшайдиган суверен давлат. Бу ерда қирғизларни алоҳида айблаб бўлмайди – улар қотил эмас. Ўзбеклар ҳам яхшиси қизишмай, ҳиссиётларга берилмасинлар. Қирғизлар ҳам жабрландилар, ўлдирилганлар оз эмас. Бугун олдимизда битта йўл бор: ортимизда қолгани қолиб кетди, умид билан олға юришимиз керак. Аввалгидек, иноқ яшашимиз керак. Уруш фақат муносабатларни бузиши мумкин, биз урушмаслигимиз керак. Биз Қирғизистон демократия оролчаси бўлиб қолишини истаймиз...”
У ердан соат 10-11 ларда чиқиб кетдик, кундузи эса менинг ўзбек қўшним, яхши аёл, хотинимга телефон қилиб бизга қарашли дўконни тўнаётганларини айтди. Бизнинг дўконимиз бор эди, озиқ-овқат, бошқа нарсалар сотардик. Кейин қўшним яна телефон қилиб дўконда нима қолган бўлса, уйга олиб кирганини айтди. Тушдан кейин эса у бошқа телефонини кўтаргани йўқ. Кечқурун ўша ерга бордик, уйимиз турган ердан тутун кўтарилиб турган экан. 11 июнь куни кечқурун уйимиз ёниб кетди.

Ҳа, уйимиз 11 июнь куни ёниб кетди, 13-14 июнь кунлари эса ўзбекларнинг уйлари ёна бошлади. Оламон келиб ўт қўйганга ўхшайди. Биз 13-чи куни уйимизга яқинлаша олмадик, 14-чи куни келдик. Машинам қолганди, қўшним корейс аёл қараб турган экан, ўша куни машинамни олдим. Уйим бўлса куйиб кул бўлди, ҳеч нарса қолмабди. Битта чойнак, битта пақир ва ўнтача пиёла қолибди, холос. Магазиндан бўлса бир пачка спагетти қолибди, 400 граммлик. Кичкина дўкончам бор эди.

Ҳар куни уйим олдига келаман, бир-бир ярим соат тураман, экинларга сув қуяман-у кетаман. Оилам билан чодирли лагерда яшаяпмиз, у ерда ўзбеклар йўқ, фақат қирғизлар. Лагерда уйи куйган оилалар яшаяпти, битта сўқир бор, ногиронлар. Улар ҳам ўзбек маҳаллаларидан қочган. Лагерда таъминот яхши, ҳамма нарса бор, сув бор. Нонушта, тушлик ва кечки овқат берадилар. Бизга чодир беришди, аммо уйга бориб туриш қаёқда, ахир ўзбек маҳалласига бориш керак, у ерда ҳаммаси ўзбек. Кундузи кирсак ҳам кечқурун комендантлик соати, у ерда қолишга қўрқаман.

- Уй куйдирилгани юзасидан жиноят иши очилдими?

- Ҳа, иш очилди.

- Айтишларича, янги уйлар қуришар эмиш, ёки жабрланганларга қурилиш учун товон пули беришармиш. Янги уйни қаерда қурасиз?

- Ҳозир кўпқаватли уйлар кўтаришармиш деган гаплар юрибди. Мен шундай уйда квартира олишга розиман, фақат у ерда ўзбек-қирғиз аралашиб яшаши керак. Бунақа уйларда ҳеч нарса бўлмайди. Аммо ҳовли уйларда яшашдан қўрқаман. Кўчамиздаги қўшним йўқолиб қолди, бир ойдан бери дараги йўқ. Айтишларича Фарғонада, Ўзбекистонда қирғизларнинг дарёдан қирқта мурдасини олиб чиқишибди...

“Укамни ўлдирдилар. Деярли пешонасидан отдилар”

Мирлан ҳикоя қилади

- Биласизми, у ерда тоғ бор, унинг ёнида ГАИ. У ерда ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида тўқнашув бўлди, натижада укамга ўқ тегди. Шундай қилиб укам ҳалок бўлди. Экспертиза етти-ўн метр масофадан отилган деб айтди. Агар 20-30 метр бўлганида, укам ўлмай қолар экан, врачлар шунақа дейишди. Улар эса деярли пешонасидан отдилар.

Бизникиларни (қирғизларни) кўришганга ўхшайди, пойлаб туришган экан. Улар бориши биланоқ отишни бошлашибди. Улар (ўзбеклар) маҳалладан чиққанлари йўқ, ҳудди мудофаа қилгандек. Яқинлаштирадиларда, шу заҳотиёқ автоматдан очередь қилишадими, ёки сочма ўқми ёки тўппончадан отишади. Мен ўзим кўрмадим, менга сўзлаб бердилар.

b>ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ МАКТУБИДАН
“Ўлдираётганлар ким бўлишидан қатъий назар, у ўзбек бўладими ёки қирғизми, улар ифлос, одамгарчилиги йўқ, миллати йўқ. Қора бўёқлар етарлигидан ошиб кетди!!! Ўлганларни тирилтириб бўлмайди, тирик қолганлар учун қўрқаман, бунга йўл қўйманг, болаларни одам ўлдиришга эмас, одамларни севишга ўргатиш керак. Болаларни ёшлигидан уришишга ўргатмаслик керак, уларга фақат ақли йўқ, қолоқ одамлар уришадилар деб айтиш керак. Бошқа миллат ва халқларни ҳурмат қилишга ўргатиш керак. Шайтонни хизматкорлари шундай қилаяптиларки, ака-ука бири-бирининг бўғзидан олаяпти. Миллатчилик шайтоннинг козирь қартаси, унга ён босмаслик керак! Айбловларни бас қилиш керак, доно одам керакли хулосани қилиб олади ва вазиятни таранглаштирмайди. Мен ўзим ўзбекман, онам қирғиз...”
- Укангиз маҳаллага ҳужум қилганларнинг орасидамиди?

- Ҳа. Бу 12 июнь куни бўлган.

- Улар нега маҳаллага ҳужум қилдилар?

- Жонга тегиб кетдику бу ўзбеклар деяпман! Мана, бугун 14 июль бўлса ҳам ҳозиргача қизларимизни, қарияларимизни калтаклаб ўзларида олиб ўтиришибди. Бу ишларни қилганлар эса жабрланган бўлиб чиқаяптилар. Биз тарафдан кўпроқ одам ўлган, расман, уч юз кишидан зиёд. Олой, Совет, Ўзган, Новқат ва бошқа туманларда ҳам ўлганлар кўп экан. Интернетда фотосуратларни кўрдингизми? Мен ҳам кўрдим, сочларим тикка бўлиб кетди.

Махсус хизматлар ўзбеклардан ҳозир ҳам қурол топаяпти! Ўзбеклар қуролларни кўмиб қўйишган, ўзлари эса буни қабр дейишган. Ковласа қурол чиқаяпти. Телевизорда кўрсатишди, у ерда автомат, ов милтиғи яна бир нарсаларни топишибди...

Битта ўзбек маҳалласида қабристон бор, у ердан бир жойда саккизта қирғизни кўмишибди. Уларни эса қариндошлари излаб юрган! Ҳозир ҳам айтаяптилар, Ўзбекистонда қирғизларнинг мурдаларини топишаётган эмиш. Ўзбекни қирғиздан ажратиш қийин эмас, биз қирғизларнинг кўзимиз қисиқ, улар эса европаликларга ўхшайдилар. Ўзбекистондан эса қирғизларнинг мурдалари келаяпти.

Биз қирғизлар ҳозир ишлашга бошладик, дўконларга бораяпмиз. Улар бўлса маҳаллаларда ўтирибдилар ҳеч қаерга чиқмай. Ҳозиргача мудофаадалар. Уларни ҳеч ким тегмаяптику...

“Ўзбеклар чолни баландроқ жойга турғиздилар, бошига қалпоқни кийгизиб ўт қўйдилар”

Талант “Қирғизмунай” компаниясида менежер бўлиб ишлайди

Фурқат райони олдида, Ўзган-Ўш ва Олой-Ўш йўллари ўтган жойда шаҳарга кираверишда бизнинг АЗС турган. 11 июнь куни у ерда қирғизлар тахминан минг киши тўпландилар. Шаҳар тарафда, улардан икки юз метр нарида ўзбеклар тўпландилар.

Олдинига халқ (қирғизлар назарда тутилмоқда) бекор турганди, аммо ўзбеклар бир ёш йигитни ва битта чолни ушлаб олдилар. Ёш йигитни шу жойни ўзида калтаклаб ўлдирдилар, чолни эса қирғизлар кўрсин деб дўнгликка турғиздилар, бошига қалпоқ кийгизиб ўзини ёндириб юбордилар. Шундан кейин қирғизлар ҳужумга ўтдилар. Уларнинг қуроли йўқ эди, қўлларида фақат тош, ўзбекларда эса қурол бор экан, улар отишга бошладилар ва халқни қайтариб юбордилар.

b>ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ МАКТУБИДАН
“Ўзбеклардан кўпчилик ҳалок бўлди, қирғизлар ҳам оз эмас. Мен 60% ўзбеклар ва 40% қирғизлар деган бўлардим. Қирғизларнинг ҳам ўзбекларнинг ҳам кўпгина жасадларни кўрдим. Агар кўрмаган бўлсангиз, қирғизларнинг ўлиги бармоқ билан санайдиган даражада деб гапирманг. Ҳақиқатни гапиринг. Ўш шаҳар МХДХ тергов ҳибсхонасида қанча ўзбек ўтирган бўлса, шунча қирғиз ўтирибди. Билмасангиз, нима қиласиз одамларни адаштириб. “Фарғона.Ру” сайтини ҳурмат қилардим, аммо афтидан бу ерда ҳам холислик йўқққа ўхшаяпти. Ҳамма мақолалар бир томонлама…”
Шунда қирғизлар орқага қараб югурдилар, ўзбеклар уларнинг ортидан АЗСгача келдилар. Битта колонкага ўт қўйдилар. Ўт ўчириш машинаси тез етиб келди, ўт ўчирувчилар ишларини бошлаганларида, ҳайдовчини ва битта қирғиз ўт ўчирувчисини ушлаб олдилар, қолганлари қочиб қутилдилар. Бу иккисини эса машина билан устидан бостириб юбордилар. Заправканинг ўзида. Буни кўпчилик кўрди, тасдиқлашлари мумкин. Заправкамизнинг орқасида мактаб бор, унинг директори ҳаммасини кўрди.

- Ўзингиз ҳам бу нарсаларни кўрдингизми?

-, Ўша куни АЗСда навбатчилик қилган менинг ходимларим кўришган, айтиб бердилар. Мен АЗСда ишламайман, офисда ўтираман.

- Ўзбеклар кўп эканми?

- Ҳа, катта оламон бўлган. Улар қичқириб ўзларининг миллий рақсларига тушишган.

- Ўт қўйиш ва қотиллик бўйича жиноят иши очилдими? Кимни қўлга олишди, билмайсизми?

- Ҳа, бу билан шуғуланишаяпти. Гувоҳлар бор, иштирокчилар ҳам. Айтишларича, ҳа, қўлга олишган.

- Сизнинг уйингиз бутунми?

- Мен шаҳар марказида, кўп қаватли уйда ўтираман. Атрофимиздаги кафе, ресторанларга ўт қўйишди. Бизнинг уй биринчи қавати – магазин, алоқа салони – ҳаммасини қароқчи урган. Аммо биз, шу уйда турадиган одамлар чиқиб ўзимиз қўриқладик ва оладиганингизни олинглар, аммо ўт қўйманглар деб айтдик. Уйимиз бутун қолди.

Мария Яновская ёзиб олди