23:21 msk, 21 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон расмийлари барча қочоқларни мажбурлаб Қирғизистонга жўнатиб юбордилар.

26.06.2010 16:15 msk

Фарғона.Ру

Сўнгги уч кун давомида Ўзбекистон расмийлари этник зўравонликлардан бошпана излаб келган қирғизистонлик қочоқларнинг расман рўйхатдан ўтказилганларининг ҳаммасини мажбуран уйларига жўнатиб юборди. Турли маълумотларга кўра, бу 100 миндан ошиқ одам демакдир. Депортация уч кун илгари бошланиб, кеча, 25 июнб куни ниҳоясига етди. Бемор ва ярадорлар учун истисно қилинди, холос.

Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги бир неча қочоқлар лагерларида 15-20 минг киши жойлаштирилганди. Расмийлар улардан қутилиш учун очиқдан-очиқ ёлғон ишлатдилар.

Аксарияти ўз яқинларини йўқотган ва уйлари ёниб кул бўлган аёллар ва болаларга ким қайтишдн қўрқаётган ва истамаётган бўлса, улар учун Ўзбекистон ҳудудида алоҳида лагер барпо этилади деб эълон қилинди. Шундан кейин бу ерга автобуслар келиб тўхтади ва гўёки янги жойга олиб бормоқчи бўлди. Бироқ бунинг ўрнига қочоқларни тўппа-тўғри Қирғизистон чегарасига олиб келдилар ва уйларига қайтинглар деб буюрдилар.

Ушбу фактни жалолободлик ўзбеклар жамоаси етакчиларидан бири Муҳаммадқодир Қорабоев “Фарғона.Ру” агентлигига тасдиқлади.

Еще 22 июня эти дети и их родители-беженцы находились в лагере в Худжаабаде
Хўжаободдаги қочоқлар лагери, 2010 йил 22 июнь. Фото © “Фарғона.Ру”

25 июнь куни Андижон вилоятида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Дамира Ниязалиеванинг ўзбекистонлик ҳамкасби Адҳам Икрамов билан учрашуви бўлиб ўтди. Икрамовнинг маълум қилишича, “11-24 июнь орасида Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги 57 та лагерда жами 75 минг қочоқ жойлаштирилган”. Ўзбекистон шифо муассасаларида 589 та жабрланган қочоқлар қолаяпти. “24.kg” АА

Шундай қилиб, куни-кеча ўн минглаб одамлар жойлаштирилган Андижон ва Наманган вилоятларида бугуни кунга келиб чегарадан нолегал равишда ўтиб қариндошлариникида жойлшашиб олганлари боис расман рўйхатдан ўтмаган қочоқлар қолдилар, холос. Шу каби вазиятни Қирғизистоннинг Баткен вилоятидан ўтган, тахминан 15-20 минг киши жойлаштирилган Фарғона вилоятида ҳам кузатиш мумкин.

Қайд этиш жоизки, қариндошлари уйларига олиб кетган қочоқларга бир неча кун илгани расмийлар лагерларга қайтишни буюргандилар. Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати ўшандаёқ депортация тўғрисида қарорга келганга ўхшайди. Қочоқларнинг ўзларига эса Қирғизистондаги вазият барқарорлашган ҳамда қайтиш мутлақо хавфсиз дея тушунтирганлар.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилар Ўзбекистон расмийлари қочоқларни биринчи навбатда уларнинг 27 июнгь кунига режаланган референдумда иштирок этишлару учун қайтариб юбордилар деб ҳисобламоқдалар. “Агар референдум бир ойдан кейин ўтганида, улар бу ерда яна бир ой бемалол ўтиришлари мумкин эди”, - дейди номи ошкор бўлишини истамаган маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячи.

Так выглядят некоторые районы города Ош, разрушенные погромами
Ўшнинг вайрон бўлган ва кули кўкка совурилган баъзи даҳалари шунақа кўринишга эга. Фотосурат Роза Ўтунбаева ўтириб учган вертолетдан олинган

Ўшнинг ўзида учта лагерь барпо этилган, унда 600 тадан зиёд қирғизлар жойлаштирилган. Асосан ўзбеклар яшайдиган Қизилқиштақ қишлоғида 79 та қирғиз оиласи яшар эди. Оммавий тартибсизликларнинг биринчи кунида улар ҳаётлари учун хавфсираб уйларини тарк этишга мажбур бўлгандилар. Ўш вилоят маъмурияти маълумотига кўра, ўтган фожеавий воқеалар давомида 317 минг шаҳарлик ўз уйларини тарк этганлар ва Ўш вилоятининг турли туманларида жон сақлаганлар. АКИpress

Қизиғи шундаки, қирғизистонлик қочоқлар депортация қилинаётган бир пайтда Ўзбекистонда жабрланган биродарлар учун гуманитар ёрдам тўплаш ишлари тўхтамаганди.

Мисол учун, 24 июнь куни уяли алоқа компаниялари шундай мазмундаги SMS жўнатаётганди: “Қирғизистонлик қочоқларга ёрдам берайлик! 0330 ($1) ёки 0331($0,2) рақамига ёзувсиз SMS юборинг”. Маблағлар “Соғлом Авлод Учун!” фондига ўтказилади. Бу жамғармани президентнинг кенжа қизи Лола Тиллаева (Каримова) бошқаради. Эҳтимол, бу мобил операторларнинг бир оз кечикканини англатар.

Айни пайтда Фарғона водийсида (Ўзбекистоннинг қолган қисмига аввали-бошдан қочоқлар қўйилмаган) ўзлари ҳақида ўзбек расмийларига маълум қилмаган қочоқлар қолдилар, холос. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларининг тахмин қилишича, уларнинг сони беш юзтадан бир неча минггача етиши мумкин.