23:12 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ғалаба куни деб бўлмайди. Қирғизистон инқилоби иккинчи кунининг мўъжаз хулосалари

08.04.2010 08:10 msk

Фарғона.Ру

Навбатдаги Қирғизистон инқилобининг иккинчи куни ниҳоясига етди. “Фарғона.Ру” бу куннинг якунлари ҳақида мулоҳаза қила туриб, уни музаффар дейишга шошмасликка қарор қилди: одамлар ҳалок бўлдилар, юзлаб ярадорлар бор, шаҳар кўчалари бўйлаб жунбушга келга маст оламон изғиб юрибди. Улар уйларни ва дўконларни талон-тарож қилмоқдалар. Мухолифат иқтидорга келиши билан шу ернинг ўзида мансаб тақсимотини бошлаб юборди. Президент Бакиев йўқ, мамлакат жанубида ҳамон сукунат, энди нима бўлади дея кутиб турибди. Ҳозирча ҳеч нарса ниҳоясига етгани йўқ.

Шундай қилиб, 2010 йил 7 апрель кунининг илк якунлари:

1. Сўнгги маълумотга кўра, Бишкекнинг ўзида 68 киши ҳалок бўлган, уларнинг барига ўқ теккан. Бошқа шаҳарларда ҳам ҳалок бўлганлар бор. Юзлаб одамлар яраландилар. Бишкек касалхоналари тўлиб-тошиб кетган, донорлик қони етишмаяпти.

2. Ҳукумат уй охир-оқибат мухолифат назоратига ўтди.

3. Роза Ўтунбаева бошчилигада халқ ишончи ҳукумати тузилди. У журналистларга “бош вазир Данияр Усенов ўз ваколатини топшириш ҳақида ариза ёзди ва уни (ҳукумат раиси ваколатини) шахсан менга топширди”, дея билдирди.

4. “Фарғона.Ру” собиқ мухолифатчилар айни пайтда мансаб лавозимларини тақсимлаш билан машғуллиги ҳақида маълумотга эга. Ҳеч ким тартиб ўрнатиш бўйича фаол ҳаракат қилаётгани йўқ. Мухолифат етакчиларида аниқ бир режа йўқ.

5. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ишга чиққанлари йўқ, улар “фуқаролик” кийимларини кийиб олиб, “алоҳида кўрсатма олгунларича” шаҳар кезиб юрибдилар.

6. Бишкекда талончилик, кафандўзлар бошбошдоқлик қилаяптилар. Шаҳар бўйлаб маст бўлган ёш йигитлар гуруҳи кезиб юрибди. Бакиевнинг уйини ёндириб ташладилар. Интерфакс хабар беришича, 7 апрель куни кафандўзлар Бакиевнинг уйидан қопларга буюмларни солиб олиб чиқа бошлаганлар. Бакиев ва унинг оиласига тегишли уйлар ёна бошлаганида, бирорта ўт ўчириш машинаси келмаган.

7. Маҳкумликдаги мухолифатчилар – Исмаил Исақов, Эркин Булекбаев, Сапарбек Аргинбаев, Уран Рисқулов ҳеч қандай судсиз, санкциясиз, амнистиясиз, юридик асосларсиз озод этилдилар.

8. Президент Бакиевнинг қаердалиги номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, у мамлакат жанубидаги шаҳарлардан бирида. Қирғизистоннинг жануби воқеалар ривожланишини кутиб сассиз ўтирибди. У ерда оммавий тартибсизликлар ва норозилик акциялари бўлмади.

9. Президентнинг яқинлари ва қариндошлари қаердалиги номаълум. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, президентнинг ўғли Максим Бакиев АҚШга 8 апрель куни Вашингтонда ўтажак инвестициявий форумда иштирок этиш учун жўнаб кетган. Форум анча олдин режаланган. Аммо Максим роса вақтида жўнаб кетди.

10. Давлат телевидение орқали тўғридан-тўғри эфир орқалли мухолифат етакчилари ва турли норасмий шахслар чиқиб ўзларини “мухолифатчилар” дея билдиряптилар.

11. Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаев нима бўлганини охригача англаб етгани йўққа ўхшаяпти. КазТАГ агентлигига интервьюда у беш йил илгари айтган гапларини қайтариб, оммавий тартибсизликларда америкаликларни айблай бошлади. Аммо шу билан бирга у Бакиевни АҚШнинг одами дея билдирди. Америка ўзи учун қулай бўлган президентни ағдаришига нима сабаб бўлгани ҳақида собиқ президент индагани йўқ.

12. Номаълум кимсалар Гапар Айтиев номидаги Қирғизистон Миллий музейини талон-тарож қилдилар. Музей коллекциясида рус ва совет мусаввирларининг қиммтабаҳо асарлари – Врубель, Левитан, Фальк каби импрессионист-рассомларнинг картиналари бор эди.

13. Жорий йилнинг 10 мартида “Фарғона.Ру” агентлиги веб-сайтига ва бошқа ресурсларга қўйилган тўсиқ олиб ташланди.



 

Реклама