14:28 msk, 23 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда Наврўз: Тошкентда об-ҳаво туфайли байрам концерти ўтказилмади

22.03.2010 15:40 msk

Юсуф Асқаров

Наврўз айёми арафасида одатда “Наврўз” Бахт уйи ва Алишер Навоий номидаги Миллий истироҳат боғи ўртасидаги майдончада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов учун ўтказиладиган анъанавий байрам концерти об-ҳавонинг кескин равишда бузилиб кетгани боис бекор қилинди.

Тошкентда 20 март куни ҳаво ҳарорати ноль даражага тушиб кетди, эрталабдан жала қуйиб берди, баъзи жойларга эса қор ҳам ёғди. Якшанба куни эса ҳаво ҳарорати 8 даражадан ошмади, осмонни булут қоплаб, ҳар дақиқада ёғингарчилик бошланиши кутилди. Шу сабабдан ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги концерт сўнгги уч ҳафта давом этган репетицияларга қарамай, на шанба ва на якшанба кунлари бўлиб ўтди.

Республика президенти шахсан томоша қилиб ўтирадиган концерт арафасида шаҳар расмийлари мисли кўрилмаган эҳтиёт чораларини кўриб чиқдилар: давлат раҳбари ўтадиган йўл четидаги барча майда киоск ва дўконлар йўқотилди, барча очиқ қаҳвахоналардаги стол-стуллар ичкарига олиб кирилди, Алишер Навоий истироҳат боғининг кираверишида эса ўнлаб металл қидирувчи детекторлар ўрнатилди.

Цветочные клумбы закрыты от непогоды и от горожан
Гулхона ёмғирдан ва шаҳарликларнинг назаридан панага олинди

Шу билан бирга, ушбу истироҳат боғига олиб борадига барча йўлларнинг бўйларида гуллар экилди, президент келгунича уларнинг устини полиэтилен билан ёпиб қўйдилар. Негалиги тушунарли. Улар оддий халқ кўзини қувонтиргани экилгани йўқ.

Аввалига икки-уч кун аввалига об-ҳаво ҳақида маълумота эга бўлган расмийлар корнцертни 19 март куни ўтказмоқчи бўлдилар ҳамда бу ҳақда бир кун илгари Тошкентдаги бир неча етакчи олий таълим муассасалари раҳбарларини огоҳлантирдилар. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Техник университети ректорларига 70-80 тадан энг ишончли талабаларни концертда томошабин сифатида иштирок этишга тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.

Ташкент
Деканатлар ёшларга трибуналарда ўзларини қандай тутишлик борасида батафсил йўриқлар бердилар: тўхтамай чапак чалиш, шовқин солмаслик, сақич чайнамаслик, кўпроқ табассум қилиш ва ўтирган жойидан жилмай рақсга тушиш (президент буни ёқтиради), Каримов уларга яқинлашса, унинг истиқболига югуриб чиқмаслик (агар истаса, ўзи олдингизга келади), томошабинларнинг ҳар учинчиси МХХ ходими эканлигини унутмаган ҳолда ортиқча гапирмаслик, калит, сумка, зонт ва уяли телефонларни уйда қолдириб келиш (барибир кираётганда олиб қўядилар) ва ҳоказо.

Концерт соат 15 да бошланиши тахмин қилинганди, аммо об-ҳаво яхши бўлишига қарамай (+ 25), ўша куни талабалар ўртасида сафарбарлик эълон қилингани йўқ.

Шунга қарамай, 21 март куни шаҳарнинг турли истироҳат боғларида (оддий халойиқ учун) жўнроқ концертлар ва халқ сайиллари бўлиб ўтди. Мисол учун, Алишер Навоий ва Ғофур Ғулом (собиқ Мирзо Улуғбек ) номидаги истироҳат боғларида одам сиғмай кетди.

Празднование Навруза в парках Ташкента
Тошкент истироҳат боғларида Наврўз байрами

Болалари билан истироҳат боғига келган тошкентликлар аттракционлардаги нархларнинг кўтарилганини кўриб ҳайрон бўлиб қолдилар – куз ўтиб ярим йил давомида болалар учун карусел 300 сўмдан 500 сўмга, катталар учун эса – 500 сўмдан 1000 сўмгача кўтарилибди. Истироҳат боғлари ходимларига кўра, бу шаҳар ҳокимлигининг қарори экан.

Чипта нархларининг қимматлигига қарамай, одамлар тарқалишга шошмадилар, соат 17:30 да эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан барча концертлар тўхтатилди, каруселлар ўчирилди, соат 18:00 га келиб истироҳат боғлари зиёратчилардан тозаланди.

Аттракционы подорожали
Аттракционлар қимматлади

Бироқ Навоий номидаги истироҳат боғига кираверишдаги металл қидирувчи детекторлар қолди. Кўринишидан, президент учун концерт ҳар ҳолда душанба куни бўлишига умид борга ўхшайди. Шу куни синоптикларнинг прогнозига кўра, ҳаво ўзгариб туради ва 11 даража илиқ бўлади. Душанба куни республикада иш куни бўлишига қарамай, шундай бўлиши эҳтимол.

Металлоискатели у входа в парк имени А.Навои
Алишер Навоий истироҳат боғига киришда металл қидирувчи детекторлар

Умуман олганда, қўшни республикадан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда байрам кунлари дам олиш кунларига тўғри келса, уларни иш кунига кўчиришмайди. Мисол учун, қўшни Қирғизистонда душанба дам олиш куни деб эълон қилинган, Қозоғистонда эса бу йил Наврўзни уч кун давомида – 21,22 ва 23 март куни нишонлайдилар. Бу йил 21 март якшанбага тўғри келгани боис, дам олиш куни 25 март пайшанба кунига кўчирилган. Шундай қилиб, бу йил қозоғистонликлар шанба-якшанбадан ташқари, душанбадан пайшанбагача тўрт кун дам оладилар...

Юсуф Асқаров