18:33 msk, 19 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда навбатдаги тарихий объектлар – черков биноси ва меҳмонхона бузилмоқда

20.11.2009 08:01 msk

Ўз ахб.

Амир Темур ҳиёбонидаги юз йиллик чинорлар кесилиб бўлгач, Тошкент шаҳар расмийлари Матбуотчилар кўчасидаги (собиқ Ленинград) XIX аср охирида қурилган Ўқитувчилар семинарияси қошидаги православ черковини бузишга киришдилар. Унинг ўрнига нима барпо этилиши ҳозирча номаълум.

Буюк князь Александр Невский номига 1898 йилда қурилган ушбу черков лойиҳасининг муаллифи - россиялик архитектор А.Л.Бенуа узоқ вақт давомида Туркистонда истиқомат қилган. У Ҳиёбондаги ўғил болалар гимназияси, католик черков биноси ва Буюк князь Николай Констатнтинович Романов саройи биноларини қурган.

Храм, который сносят
Бузилаётган черков

Шўролар даврида Ўқитувчилар семинарияси биноси йўқ қилинди, черков устидаги гумбазни олиб ташлаб ўзини қолдирдилар. Бу бинода бир қатор йиллар давомида кутубхона жойлашди, республика мустақилликка эришиш арафасида эса унинг эшикларини тамбалаб қўйдилар. Бир неча йил илгари бу бинода бир нечта банклар навбатма-навбат жойлашдилар. Шу билан бирга, бино давлат томонидан қўриқланаётган ёдгорликлар реестрида қолган.

Храм, который сносят
Бузилаётган черков

Шу соатларда черкова қўшни бўлган ва Сталин даврида қурилган “Пойтахт” меҳмонхонаси ҳам бузилмоқда. Турли йилларда бу бинода турли давлат муассасалари ўрин олиб келган, аммо ўтган асрнинг 80-чи йилларида бино нурай бошлаган ва уни авария ҳолатида дея тан олинган. Оқибатда, бир неча йиллар давомида бино эгасиз қолган. Шаҳар расмийлар уни бузиш ёки қайта тиклаш борасида узоқ вақт ўйландилар ва пировардида, бино реставрация қилинди ва шаҳар ҳокимлии қошидаги меҳмонхонага айлантирилди. Энди бу меҳмонхонага эҳтиёж қолмаганга ўхшаяпти.

Гостиница, которую сносят
Бузилаётган меҳмонхона

Бундан ташқари, расмийлар қўққисдан деразалари Амир Темур ҳиёбонига қараган “Уголок” қаҳвахонасини ҳам эпақага келтиришни бошладилар. Бу ҳиёбон яқинида қолган ягона кўнгилочар маскани бўлиб, аввалроқ унинг ёнида жойлашган иккита қаҳвахона ва ресторан бузилган, тошкентликлар орасида “Бродвей” дея танилган Сайлгоҳ кўчасидаги барча кўнгилочар муассасалари йўқ қилинган эди.

Реконструкция кафе Уголок
“Уголок” қаҳвахонаси реконструкцияси

Аввалига бу қаҳвахона ҳам бузилади, деган миш-мишлар тарқади. Аммо кейинчалик ишчилар “Фарғона.Ру” мухбирига бинонинг ташқи қиёфаси унинг ёнида турган Юридик институт биноси қиёфасига мосланишини айтдилар. Юридик институт биноси илгари ўғил болалар гимназияси бўлган ва уни Россиядан махсус келтирилган қўнғир тусли ғиштлардан қурилган эди.

Храм, который сносят
Бузилаётган черков

Ўз ахб.