11:20 msk, 21 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Зўраки мухолифатчи. Тадбиркор Баҳодир Чориевнинг хусусий тарихи

20.10.2009 08:41 msk

Санобар Шерматова

Воқеалар ривожи бошқа йўлдан борганида балки, бу одамнинг номи бутун Ўзбекистон бўйлаб янграган, унинг ўзи эса газета саҳифалари орқали фермер хўжалигини юритиш тажрибаси билан ўртоқлашган бўлармиди. Бироқ тақдир тақазоси билан Баҳодир Чориев Ғарбда бошпана излаётган муҳожирлар сафини тўлдирди.

Омадли фермер

Расмийлар у бошқараётган фермер хўжалигига тажовуз қила бошлагунига қадар Чориевнинг расмийларга эътирози йўқ эди. Бошланиши яхши эди. Хонавайрон бўлган Калинин номли чорвачилик колхози 1999 йилда хусусий қўлларга ўтди. Чориев ўзининг кўп сонли қариндошлари билан Тошкент фонд биржасида ўтган савдода “Кеш” ОАЖ акцияларининг 60 фоизини сотиб олишга эришдилар. Иқтисодчи дипломига эга бўлган ёш тдбиркорни корхонага раис этиб сайладилар ва ишлар юришиб кетди. Ем-ҳашак етишмаган, далаларда техникаси занглаб ётган, ишчи ходимлари эса уч йилдан бери иш ҳақи ололмаётган хўжалик бир йилда оёққа турди.

Акционерлар эришган ютуқлар суд идораларига йўналган кўплаб шикоят аризаларида батафсил ёритилган: қорамоллар (968 дан 1076 тага ) ва она чўчқалар (8 тадан 110 тагача) сони ўсган, буғдой етиштириш давлат буюртмаси кредит ва ташқи қарзларсиз бажарилган. Шунингдек, хўжаликдаги техника таъмирланиб ишга солингани ва шу сабабдан бегона тракторларни ижарага олинмагани важидан катта маблағ тежалган. Корхона қорамол бошини кўпайтириш, чет элдан бир кунда эллик литргача сут берадиган зотли сигир сотиб олишни режалаётганди.

Ўзбекистонда юзага келган анъанага кўра, муваффақият сари интилаётган корхонага қизиқувчи кишилар пайдо бўлиб қолди. Давлат мулк қўмитаси собиқ колхознинг қийматини ва нархини белгилашда хатога йўл қўйилган, дея “Кеш” ОА жамиятининг хусусийлаштириш натижаларини бекор қилиш бўйича жараённи бошлаб юборди.

Турган гап, акционерлар бунга рози бўлмадилар. Узоқ вақт давом этган маҳкама текширувлари натижасида раисни ўғирликда айбладилар ва олти йилга қамадилар. “Ўз мулкимни нега ўғирлар эканман, ахир унга катта маблағ ётқизганманку? (30 минг доллардан зиёд)”, деган далилларга суд қулоқ солиб ўтирмади ҳам.

Амнистия бўйича озодликка чиққан Чориев ўз мулкини қайтаришга урина бошлаган. Ўша пайтда четдан келган одамлар бошқараётган хўжаликнинг иқтисодий кўрсаткичларига қараб уни гуркираб яшнаётган деб бўлмасди: мустақил аудиторлик текшируви ИИВ, прокуратура ва маҳаллий маъмурият аралашувидан сўнг хўжаликда 52 минг долларга тенг камомад мавжудлигини аниқлади.

Суд натижасиз тугади, Чориев Қашқадарё вилояти прокуратурасига огоҳлантириш юборди: агар унинг иши 2004 йил 1 апрелигача қайта кўриб чиқилмаса, у ўз ҳуқуқлари учун сиёсий курашни бошлаб юборади. Аммо расмийлар учун қонунга таянаётган тадбиркорга қараганда мухолифатчини бир ёқлама қилиш осонроқ кечадиган иш саналади.

Сиёсатга қайтиш – аммо вақтинча

“Бошбошдоқликлардан қаттиқ ранжиган” Чориев ва унинг маслакдошлари сиёсий ҳаракат тузишга қарор қиладилар. Кейинроқ, тадбиркор бирорта сиёсий партияга аъзо бўлишни истамаганлигини, “муваққат сиёсий кризисни ҳал қилувчи муваққат ҳаракат учун” чиққани ҳақида айтиб юрди. Аммо сиёсат муваққат бўлмайди. Кучишлатар тузилмалари Чориевнинг қариндошларига ва тарафдорларига Тошкент телемарказига марш ўтказишга имконият бермадилар, АҚШ элчихонаси олдида ўтказилиши эълон қилинган муддатсиз митингни тўзитиб ҳайдадилар. Расмийлар элчихона рўпарасида аёллар ва болаларга қарши куч ишлатмайдилар деган умидлар пуч бўлиб чиқди. Шунда унга битта йўл қолди – муҳожирлик.

Дальнобойшчик ҳайдовчи, боз устига, мухолифатдаги ҳаракатнинг етакчиси ҳар томонлама қизиқарли персонаж бўлиб кўринади. Америка бўйлаб сафарлари давомида ўзбекистонлик муҳожир истаганларга Ўзбекистон ҳақида сўзлаб юрди. Катта юк машинасида доимий ҳамроҳи бўлган кўргазмали материаллар: плакатлар, хариталар, байроқлар, китобларни ўзи билан олиб юрди. Узоқ сафралари бўйлаб юртдошлари билан учрашади, аммо ёшларнинг аксарияти иш ёки ўқиш билан машғуллар ва сиёсатга аралашишни истамайдилар.

Аста-секин тиниб-тинчимас мухолифатчининг бошида Ўзбекистонни зўрлик ишлатмай қайта қуриш режаси пишиб етила бошлади. Режанинг биринчи бандида “Худодан президент ва ҳукуматни истеъфога чиқаришни сўраш”. Иккинчи бандда фуқароларга “истеъфо” сўзига кўникишга таклиф этиш. Муаллифга кўра, одамлар қулоқлар эшитишга ўрганмаган бундай терминларни ишлатишга кўниксалар, тегишли фикрлар билан яқинлари ва танишлари билан ўртоқлашадилар ва шу йўл бидан истеъфо ғаяси оммавийлашиб кетади. Бироқ ҳамкфикраларнинг илтимосига кўра бу режадан воз кечишга тўғри келди ва бундан ҳам қизиқроқ босқичга эътиборни кучайтиришга тўғри келди: Ўзбекистоннинг барча аҳолиси Ислом Каримовни кўрмаслик ва эшитмаслик учун телевизор ва радиоларини ўчириб қўйишлар керак. Шунингдек, ҳукумат қарорларини бажармасликлари, солиқ тўлашдан бош тортишлари ва ҳафтанинг белгиланган кунида 10 минутга чироқни ўчиришлари лозим. Бундан ташқари, норозилик белгиси сифатида оқ кўйлак ва оқ кепка кийиб юриш тавсия этилади. Мухолифатчига кўра, ранг тежамкорлик нуқтаи назаридан танланган – оқ кўйлаклар ҳаммада бор, янгисини сотиб олишга тўғри келмайди.

Бироқ ушбу фантастик режани амалга ошириш учун битта нарса етишмади – алоқаларнинг йўқлиги. Ушбу ажойиб ғояларни оддий фуқароларга қандай қилиб етказса бўлади? Интернетдан ҳамма ҳам фойдаланавермайди, шунинг учун ҳам ҳаракат етакчиси энг қулай восита сифатида “Озодлик” радиосини танлади. Аммо “Бирдамлик” ҳаракати етакчисининг ҳар куни эфир орқали 10 минутдан чиқиш иштиёқи радиостанция ходимларини қувонтириб юборгани йўқ. Ахир улар мухолифатдаги ҳаракатга хизмат қиламиз дея ишлаётганлари йўқ-ку! Лекин тиниб-тинчимас мухолифатчи қийинчиликлар олдида бўйин эгадиганлардан эмас! У 2008 йилда президент Жорж Бушга радиостанция сиёсатини ўзгартиришни илтимос қилиб мактуб ёзди ва ушбу ҳаракатидан натижа чиқмаганидан сўнг радиостанция офиси олдида очлик акцияси эълон қилди.

Энди бўлса у ўзининг охирги акциясини амалга оширишга киришди ва декабрь ойида ўтказилиши режаланаётган парламент сайловлари арафасида ватанга қайтди. Аэропортда йўловчи Чориевнинг юклари орасида оқ рангли футболка ва кепкалар партиясининг мусодара қилдилар. Шу ерда ҳам у ўзининг севимли ғоясини тарк этмаган экан.

От айланиб қозиғини топди. “Кеш” очиқ акционерлик жамиятининг собиқ раҳбари Ватанига қайтиб келиб Ғарбга муҳожирликка юз тутишидан аввалги ҳолатига тушиб қолди. Агар у чироқ ўчириш ва оқ униформага кийиниш каби ғалати сиёсий ниятларини амалга ошириши борасида жиддий ўйлаган бўлса, унда уни яна умидсизлик кутмоқда. Кўринишидан, сиёсат – содда кўнгилли, тиниб-тинчимас тадбиркор учун муваффақиятга олиб борадиган соҳага ўхшамаяпти. Тадбиркор ва мухолифатдаги сиёсатчи – бири-бири билан уйғунлашадиган касблар эмас.

Шубҳасиз истеъдодли жувонмарднинг хусусий тарихига қараб, киши кўнглида нега у ватанида ишсиз ва бекорчи бўлиб қолди деган саволларнинг туғилиши табиий. Омадли менежер, мамлакат қишлоқ хўжалигига зарур бўлган мутахассис ўз уйида олтинчи бармоқ бўлиб қолди. Наҳотки бозор ислоҳотлари йўлидан бораётган мамлакат учун ўз бойлигини ҳалол меҳнат эвазига кўпайтираётган ва давлат хазинасини солиқлар билан тўлдираётган кучли мулкчилар керак бўлмай қолган бўлса?..

“Новости” РАА экспертлар кенгашининг аъзоси Санобар Шерматова “Фарғона.Ру” АА учун махсус



 

Реклама