02:40 msk, 24 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон 2005 йил ҳосилидан 400 минг тоннадан зиёд пахта сотди

12.10.2005 14:27 msk

Андрей Кудряшов (Тошкент)

11 октябрь куни Тошкентда якунланган Биринчи Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркаси савдосида 400 минг тоннадан зиёд пахта толаси сотилган. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва сармоялар вазири Рустам Азимовга кўра, ишлаб чиқарувчилар ва чет давлатлар савдо фирмалари ўртасида шартномалар имзоланиши шу ҳафта охиригача давом этади ҳамда 2006-2007 йил учун тузилган форвард шартномаларни қўшиб ҳисоблаганда, савдонинг умумий ҳажми 1,5 миллион тоннага етиши кутилмоқда.

Савдо-сотиқда 26 мамлакатдан келган 200 дан ортиқ ширкатлар иштирок этмоқдалар, улар орасида Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари Хитой, Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Бангладеш бўлди. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигидан берилган расмий маълумотларга кўра, 2005-2006 йилларда пахта толаси экспорти 860 минг тоннани ташкил этади, 2007 йилда 770 минг тоннага етиб, 2008 йилда мамлакат ичидаги қайта ишлашнинг кенгайиши ҳисобига 530 минг тоннагача пасаяди. 2004 йили пахта экспорти Ўзбекистонга 876,1 миллион доллар олиб келган, бу бюжетга келадиган валюта тушумларининг 18,1 фоизини ташкил қилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатда жадаллик билан амалдаги пахта тозалаш заводларини қайта жиҳозлаш давом этаяпти ҳамда янгилари қурилмоқда. 2005 йил мавсумига 17 пахта заводининг замонавийлаштириш бўйича ишлар якунланган. 2006-2010 йиллар мобайнида яна 40 корхонани реконструкция қилиш кўзда тутилган. Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши пахтани мамлакат ичкарисида қайта ишлашнинг оширилишини, юқори устама қийматли тайёр маҳсулотни мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқаришнинг ривожлантирилишини тақазо этаяпти. 1990 йили ички қайта ишлаш ҳажми 3 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилда 28 фоизни ташкил қилди, 2008 йилга бориб эса уни 51 фоизгача етказиш кўзда тутилмоқда.

Дунёда, айниқса, Жанубий-Шарқий Осиёда ривожланаётган енгил саноат, Азимовга кўра, Ўзбекистон пахтасига бўлган талабни оширади. Шу сабабдан Афғонистон ва Хитой орқали ўтувчи йўллар каби янги транспорт йўлакларига зарурат туғилмоқда, уларнинг ҳар биридан фойдаланиш юк ташиш қийматини ҳозиргидан кўра 20 фоизгача пасайтиришга имкон беради. Айни пайтда экспортнинг Россия станциялари ва Болтиқбўйи портлари орқали бўлган аввалги шимолий-ғарбий йўналишларидан фойдаланиш ҳам давом этмоқда.

Москвадаги FCA COMEXI ширкатининг харидлар бўйича директори Павел Майоровга кўра, маҳсулотнинг Ўзбекистондан Россияга бевосита етказилиб берилиши муаммоси сезиларли даражадаги қайта ишловларга муҳтож, ортиқча воситачиларнинг йўқ бўлганлиги ўтган ярмаркадаги асосий ижобий жиҳатлардан бири бўлди.

- Агар россиялик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар воситачилар, ғарб банклари ва трейдерларни жалб қилмаган ҳолда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли шаклларини топа олсалар, анча яхши бўларди, - деди Майоров «Правда Востока» ҳукумат газетасига берган интервьюсида. Бугунги кунда Ўзбекистон сиёсатини белгиловчи мансабдор шахслар билан ушбу масалаларни муҳокама қилиш, ҳамкорларимизга биз муаммони қандай кўраётганимизни етказиш ва уларнинг фикрлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконияти бор.

Бу орада пахта ярмаркаси билан бир вақтда тугаган Россия ва Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида Ўзбекистон бош вазири муовини Ўткир Султонов Россия томонга темир йўл юк ташишларига, биринчи навбатда пахтанинг ташилиши баҳоларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

- Ўзбекистон пахтасининг Россия темир йўли орқали ташилишига нисбатан 30 фоиз ҳажмида нарх коэффицентининг амалда бўлишда давом этаётгани сабабли нафақат пахта етиштирувчилар, балки Ўзбекистон пахтасини оффшор ҳудудларда воситачилар орқали қимматроқ баҳода сотиб олаётган Россия енгил саноат корхоналари ҳам жабр кўрмоқдалар.



 

Реклама