23:12 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк Ўзбекистонга ташрифи натижаларидан мамнун

15.10.2009 09:20 msk

Ўз ахб.

Уч кун аввал Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк журналистларга ўзининг ташрифи натижалари ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Блейк Ўзбекистон раҳбариятининг расмий вакиллари, шу жумладан, мамлакат президенти Ислом Каримов, ташқи ишлар вазири Владимир Норов, Олий Мажлис Сенати раиси Илгизор Собиров, Қуйи палата воизи Дилдора Тошмуҳаммедова ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди. Мазкур учрашувлар давомида сиёсат, хавфсизлик ва иқтисод каби соҳаларга тегишли бўлган кенг қамровдаги масалалар муҳокама этилди. АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси Ислом Каримовга ўз мамлакати номидан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро ҳаракатларга кўмак бераётгани учун Ўзбекистонга самимий миннатдорчилик билдирди.

- Ж-б Ислом Каримов билан биз Афғонистонда тинч ҳаётни йўлга қўйиш ишида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида давом этаётган ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик. Суҳбат нафақат Ўзбекистон орқали гуманитар юкларнинг транзитига тегишли бўлди, балки Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш масалалари ҳам муҳокама этилди. Бироқ биз АФғонистон бўйича ҳеч қандай янги битим имзолаганимиз йўқ, - дея таъкидлаб ўтди Ричард Блейк.

У Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан суҳбат тафсилотларини ошкор этмасликни истаётганини билдирди ва “учрашувлар натижасидан қониқаётганини” қайд этиб ўтди. Ўзининг хусусий сектор ва фуқаровий жамият вакиллари билан учрашуви ҳақида гапира туриб, Блейк ҳудди шунга ўхшаш иборалардан фойдаланди. Ўзбекистон фуқаровий жамиятининг айнан қайси вакили билан учрашгани тўғрисидаги маълумот маҳфий сирлигича қолиб кетаверди.

- Инсон ҳуқуқлари масалаларига келганда, АҚШ ва Ўзбекистон мазкур масалалар бўйича икки томонлама муносабатларимиз доирасида ҳар йили икки томонлама констультациялар ўтказиш ташаббуси билан чиқишмоқчи. АҚШ ҳукумати номидан мен Ўзбекистон ҳукуматига бундай констультацияларни ўтказиш учун ўзларига қулай бўлган исталган вақтда энг юқори даражадаги делегацияларни юбориш таклифини бердим,- дея маълум қилди Роберт Блейк.

“Фарғона.Ру” мухбири АҚШ Меҳнат вазирлиги мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиб терилган ўзбек пахтасини “қора рўйхат”га киритиб қўйгани ҳақидаги хабарни шарҳлаб беришини сўраганида, Ричард Блейк дипломатларга ҳоссатан, Ўзбекистон расмийлари айни пайтда ушбу муамони ҳал қилишга интилаётгани ҳақидаги сўзлар билан чекланиб қўя қолди.

- Пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш мавзусида гапирадиган бўлсак, мен Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенциясини имзолаганини қайд этмоқчиман. Бундан ташқари, Ўзбекистон ўзи учун бу масала бўйича ҳаракат режаларини белгилаб олган ва республиканинг ушбу ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиши жуда аҳамиятли масала, - дея жавоб берди АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси.

Роберт Блэйк на пресс-конференции в Ташкенте
Роберт Блейк Тошкентдаги матбуот анжуманида

Ўзбекистон билан савдо муносабатлари ҳақида гапира туриб, Ричард Блейк ушбу соҳада кенг ҳамкорлик, шу жумладан, АҚШ компаниялари томонидан инвестициялар учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этиб ўтди.

- Ўзбекистон улкан бозор, боз устига, мамлакат аҳолисининг саводхонлиги юқори. Бу америка компанияларига мамлакатда ўз фаолиятини ёйинлаш учун яхши шароит сифатида хизмат қилади, - дейди Ричард Блейк. – Мисол учун, “Женерал моторз” мамлакатда ўз ўрнини топа олди ва Ўзбекистоннинг кўмаги билан минтақанинг бошқа мамлакатларига чиқиш имкониятига эга бўлди.

Умуман олганда, АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси ўзи эътироф этишича Ўзбекистонга сафаридан мамнун. Қайд этамиз, сўнгги ойлар давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар фаолликнинг аввалги даражасига қайтмоқда. АҚШ раҳбарияти ва ишбилармон доираларининг вакиллари Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолдилар.

Андижон фожеасидан кейин бузилган муносабатларни тиклаш истагини икки томон ҳам намойиш этмоқда.

Расмий Тошкент Ғарбни мамлакатда “рангли инқилоб” уюштириш нияти бор дея айбламай қўйди, бутун дунё бўйлаб демократия ва инсон ҳуқуқлари учун асосий курашувчи сифатида танилган АҚШ бўлса Ислом Каримовни Андижон қонли фожеаси давомида “ортиқча ва танланмаган” куч ишлатгани ҳамда президент сайловлари дея аталувич спектакль ўтказгани учун танқид этмай қўйди ва “ижобий характердаги маълум бир силжишлар” ҳақида кенг фикр юрита бошлади.

АҚШ инсон ҳуқуқлари масаласи борасида Россияни ошкора танқид қилиш амалиётидан воз кечгани маълум. Ҳар ҳолда, Ғарб собиқ шўравий мамлакатларни қийноқлар қўллаш ва расмийларнинг бошбошдоқлиги учун илгари ҳам айблаб келгани билан бу мамлакатлар ички сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермаган. Бугун бўлса АҚШнинг ташқи сиёсий ёндашишларда прагматизм ғолиб келаётганини намойиш этмоқда. Бунга АҚШ вакилларининг Россия ва Ўзбекистонга ташрифлари гувоҳлик қилмоқда.



 

Реклама