11:48 msk, 15 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон далалари хроникаси – 2009: Сирдарё болаларининг “ҳеч кимдан кам ери йўқ!”

06.10.2009 12:21 msk

Сид Янишев

Муаллиф фотосурати, 29 сентябрь 2009 йил

Бир неча кун илгари Ўзбекистондаги бошқа вилоятларнинг ортидан Сирдарё вилояти ўқувчилари ҳам пахта далаларига чиқиб кетдилар. Бу йил, олдинги йиллардан фарқли ўлароқ, ҳокимиятлар кўрсатмасига мувофиқ “оқ олтин” теримида 14 ёшга тўлган, яъни ўрта мактабларнинг 7-чи синф ўқувчилари иштирок этадилар. Аммо ўтган йиллардаги сингари пахта далаларида 12-13 ёшли болаларни ҳам учратиш мумкин. “Фарғона.Ру” мухбирлари Сирдарё вилоятига бориб бу аҳволнинг ҳақиқат эканлигини ўз кўзи билан кўриб қайтдилар.

Сирдарё – аҳолиси 30 минг кишидан иборат шаҳар, Тошкентдан 75 километр масофада жойлашган. Маҳаллий аҳоли учун деярли иш йўқ: ёш ва кучига ишонганларнинг деярли ҳаммаси Тошкентда ёки Қозоғистон ва Россияда иш қидириб юришибди. Шунинг учун шаҳарнинг қолган аҳолиси йилнинг терим мавсумида ёппасига далага чиқиб кетишлари одатий ҳол бўлиб қолган. Кундузи кўчаларда одамлар кам.

Все ушли на хлопковый фронт!
Ҳамма пахта фронтига кетган!

Расмийлар терим мавсумида аксарият давлат, ҳамда кўнгилочар муассасаларини ёпиб қўядилар. Боз устига, милиция кундузи шаҳардан чиқадиган йўлларни тўсиб қўйган. Шаҳардан пиёда чиқиб кетса бўлади, аммо машиналарда чиқиш учун айланма йўллар орқали юриш керак. Кундузи барча бозорлар берк, улар кеч соат олтидан кейин бир неча соатга очиляпти, холос.

Во время хлопковой страды милиция блокирует города
Пахта терими мавсумида милиция шаҳарни қуршаб оляпти

Сирдарёга ҳамкасбим билан эрта тонгда жўнадик. Биз кира қилган таксичи, сирдарёлик йигит бир кунда икки марта Тошкентга келиб кетар экан. “Оилани боққани, рўзғорни тебратгани етиб турибди”, - дейди у.

Хлопок Узбекистана
Ўзбекистон далаларида пахта ғарқ пишиб етишмоқда

- Менинг 14 ёшга кирган ўғлим ҳар куни соат саккизда синфдошлари билан далага чиқиб кетади. Кечқурун соат беш-олтигача далада. Тушликда иссиқ овқат беришмайди, ўзлари билан олиб кетишади, - дейди таксичи. – Бу йил бир кило пахта учун 85 сўм тўлашяпти ( 5 центдан камроқ. – таҳр. изоҳи), ўғлим кунига 15-20 килограмм пахта тераяпти, 1500 минг сўмгача пул ишлаяпти. Оз бўлгани билан бу пулларни кўрмаймиз, ўғлимга чўнтак пули.

Несмотря на критику правозащитников и бойкот со стороны производителей, Узбекистан продолжает принуждать детей к труду на хлопковых плантациях
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг танқиди ва ишлаб чиқарувчилар томонидан бойкот қилганига қарамай, Ўзбекистон расмийлари болаларни пахта далаларида мажбуран ишлатмоқдалар.

Суҳбатдошимизга кўра, унинг ўғли ўтган йили ҳам, икки йил олдин ҳам пахта теримига чиққан. Аммо ёмғир ёққанида ва совуқ тушганида у ўғлини далага юбормагани ҳам рост. Ўшанда мактабдан ўқитувчилар, ҳатто директорнинг ўзи ҳам уйга келиб жанжал қилишган, маҳалла фуқаролари йиғини ҳам мунтазам равишда оилага босим ўтказиб келган. Бу йил мактаб ўқувчилари учун пахта терим мавсуми бошланганидан бери ҳозирча ёмғир ёққани йўқ.

Шаҳарни айланиб ўтиб фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига кириб келдик. Бу ерда Тошкентдан келган талабалар билан бир қаторда мактаб болалари ҳам далада пахта тераётган эканлар. Кичкинтойларни кўрмадик, аммо 12-13 ёшли болалар бор экан.

Одно из фермерских хозяйств Сырдарьинского района Сырдарьинской области Узбекистана
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани фермерлик хўжаликларидан бири

- Мен 14 ёшга кирдим, бу ерда синфдошларим бирга пахта тераяпмиз, справка сотиб олганлар чиқмаяпти, холос, - дейди Надина исмли қиз. – Далага уйдан яёв келамиз. Эрталаб соат саккиздан кеч соат бешгача ишлаймиз. Баъзан уйга эртароқ ҳам қайтамиз.

Унга кўра, болалар учун шунча пахта терасан деб норма белгилаб беришмаган, ким қанча терса бўлди. Ўртача 20 килодан теришаяпти, шунинг учун қаттиқ чарчашаётгани йўқ. Умуман олганда, биз билан суҳбатлашган болаларнинг ҳаммаси мажбурий меҳнатга муносабатларини одатий ҳол каби қабул қилаяптилар. “Ҳаммаям далада ишлаяпти-ку”, - дейишади улар.

Несмотря на критику правозащитников и бойкот со стороны производителей, Узбекистан продолжает принуждать детей к труду на хлопковых плантациях

12 ёшли Сардор пахта теримига ўз ихтиёри билан чиқаяпти: унинг кўпчилик синфдошлари мактабда дарсда ўтирибди.

Несмотря на критику правозащитников и бойкот со стороны производителей, Узбекистан продолжает принуждать детей к труду на хлопковых плантациях

- Мен уй бекасиман, - дейди унинг онаси, - далага ўз ихтиёрим билан чиқаман. Ҳамма ишлаганидан кейин, менинг бошқалардан кам ерим йўқ-ку? Ўғлим менга ёрдам бераяпти, бунга ҳеч ким тўсқинлик қилаётгани йўқ. Икковимиз кун бўйи 70 кило пахта терамиз. Пули кўп бўлмаса ҳам, бу ерда бошқа иш йўқ.

Закрома родины ждут урожая, собранного детскими руками
“Она ватан хирмонлари” болалар меҳнати билан терилган ҳосилни кутмоқда

- Ҳеч ким бизни мажбур қилаётгани йўқ. Ўз ихтиёримиз билан келаяпмиз. Бутун синфимиз билан, - дейди 14 ёшли Икром. – Қанча ишлашимизни билмайман, балки бир ойдир. Тушликка овқат беришмайди, ўзимиз билан олиб келамиз.

- Нимаям қилардик? Ҳаммани мажбур қилишяпти, қутилиб бўлмайди, - дейди бизни болалардан нарига етаклаб ёш ўқитувчи аёл. – Ўзбекистон пахтасига нисбатан халқаро санкциялар тўғрисида эшитганман, аммо бефойда. Кимдир пахтани териши керак-ку? Ишчи кучи етишмаса. Фақат менинг исмимни ва мактабимни айтманг, хўпми?..

Несмотря на критику правозащитников и бойкот со стороны производителей, Узбекистан продолжает принуждать детей к труду на хлопковых плантациях

Биз борган далада эрта тонгда 30-40 киши ишлаётган экан. Ораларида катталар ҳам бор. Қайтаётганимизда кун тикга келиб қолган, Тошкент йўли ёқасидаги далалар пахта тераётган болаларга тўлиб кетган экан. Ҳар бир дала ёнида тўхташдан фойда йўқ, бу болалар ҳам эшитганимизни қайтаришлари турган гап эди: “Ҳа, ўқимай пахта тераяпмиз. Ёқадими ёқмайдими, нима фарқи бор? Ҳамма тераяпти, бизнинг кам еримиз борми?..”

Дети на полях Узбекистана
Дети на полях Узбекистана