14:08 msk, 17 Июль 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Фарғона.Ру: Янгиликлар туғилган кунининг 10 йиллиги

16.08.2009 11:31 msk

Таҳририятдан

“Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари яна зиддиятлашмоқда. Бунга Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли учоқларнинг Тожикистон ҳудудига бомба зарбаларини бергани сабаб бўлди. Ҳар ҳолда, иш тўла кўламли можарогача бормаса керак...”

Хавотирланманг: бу бугунги янгилик эмас. Бу Москвадаги “Коммерсант” газетасининг 1999 йил 18 август куни чоп этган янгиликдан иқтибос. Ўшанда, роппа-роса ўн йил илгари шу мақолани қайта чоп этиш билан бизнинг янгиликлар лентаси очилган эди. Жиддий гапириладиган бўлса, “Фарғона ҳамжамияти” сайти Рунетда бир йил илгари, 1998 йил кузида очилганди. 1999 йил 23 июль куни Ferghana.Ru домени ишга тушган. Август ойида эса Фарғона водийсини бутун дунёга машҳур қилган “Баткен воқеалари” бошланиб кетди.

Россия матбуоти саҳифалари Ўрта Осиё янгиликларига тўлиб кетди, ҳолбуки, бу ўлка ҳақида СССР тарқаб кетганидан буён ҳамма унутиб бўлгандек эди... Ўшанда Тармоқда ушбу минтақадан ахборот тўпловчи бирорта ҳам ресурс бўлмаган ҳамда “Фарғона.Ру” шундай манбага айланди ва деярли бир неча ой мобайнида эл оғзига тушди.

Новости Ферганы.Ру в августе 1999 года
“Фарғона.Ру” янгиликлари 1999 йил августида. Web.Archive.org архивидан қайта тикланган

Аввалига ҳар куни саҳифаларимизда минтақада содир бўлган воқеалар ҳақида бошқа газета ва ахборот агентликларидан олинган янги хабарлар чоп этилиб турган. Шундан кейин, тахминан 2001 йил ўрталаридан бошлаб биз Марказий Осиё мамлакатларида мухбирлар тармоғини фаол равишда ривожлантириб, кўпроқ “ўзимизнинг” репортер ва стрингерларимизга таяна бошладик.

Тошкентда 2001 йил 15 март куни ўтган биринчи Ўзбекистон Интернет.Уз фестивалида “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига “Ўзбекистон ҳақида энг яхши хорижий лойиҳа” номинациясида биринчи соврин (ишониш қийин!) насиб этди. Узнетнинг 2001 йил 25 сентябрь куни бўлиб ўтган иккинчи Фестиваль-Форумида сайтимиз Ўзбекистон ҳақида ёзувчи энг яхши ахборот ресурси дея тан олинди...

Награды Ферганы.Ру
“Фарғона.Ру” совринлари

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги” электрон даврий нашри 2001 йил августида Россия Матбуот вазирлиида расман рўйхатга олинди.

Қирғизистон 2005 йил “март инқилоби” даврида “Фарғона.Ру” жаҳон миқёсида танилди. Ўша пайтда бизнинг ахборот агентлиимиз Қирғизистон жанубида қўзғолоннинг биринчи кунлари воқеа ва ҳодисаларни бўлаётган жойнинг ўзидан ёрита олган ягона халқаро ОАВ бўлиб қолди. Айнан ўша пайтдан бошлаб 2007 йилда Ўшда ёлланма қотил томонидан отиб ўлдирилган ёш ва истеъдодли журналист Алишер Соипов биз билан ҳамкорлик қила бошлади.

Алишер Саипов (1981-2007)
Алишер Соипов (1981-2007). Фотосурат 2006 йилда олинган

“Фарғона.Ру” янгиликлар лентаси туғилганидан бери ўн йил давомида биз беш мингдан зиёд муаллифлик мақолалари ва ўн уч мингга яқин ахборот хабарларини чоп этдик. Янгиликларимизни рус, ўзбек ва инглиз тилида ўқишингиз мумкин.

Лента.Ру, Независимая газета, Ukraine Daily, ИнфоШОС, Полит.Ру, Немис тўлқини, Эхо Москви, Ведомости, Регнум, Стратегик маданият фонди, Озодлик Радиоси, Время новостей, РБК-daily, Open Democracy, Registan, Jamestown Foundation, Turkish Weekly, EurasiaNet каби бошқа кўплаб нуфузли оммавий ахборот воситалари “Фарғона.Ру” хабарларидан мунтазам тарзда иқтибослар келтирадилар.

“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Москвадаги офисида бугун профессионал муҳаррирлар, журналист ва таржимонлар ишлаяптилар. Бир қатор обрўли экспертлар, сиёсатшунос ва олимлар агентлигимиз билан ҳамкорлик қилмоқдалар.

Мухбирларимиз тармоғи Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россиянинг баъзи вилоятларини қамраб олган. Электрон почта орқали янгиликларимизга 1800 дан зиёд ўқувчилар обуна бўлганлар. Фергана.Ру-Блоги , Нодир фотосуратлар галереяси , ҳамда бир неча махсус лойиҳаларМигрант.Фергана.Ру, Афиша.Фергана.Ру фаолият кўрсатмоқда.

Биз ишлашда давом этяпмиз. Сизлар учун, қадрдон муштарийларимиз.

Табриклар қабул қилинмоқда!